bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 30
Genesis 30
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 31 →
1
Роҳила Ёқубга бола туғиб бера олмагач, энди опасига ҳасад қила бошлади. — Менга фарзанд беринг, бўлмаса ўламан! — деди у Ёқубга.
2
Ёқуб Роҳиладан қаттиқ ғазабланди. — Нима, мен Худоманми?! Сени бепушт қилиб яратган Худо–ку!
3
Шунда Роҳила Ёқубга деди: — Ана, чўрим Билхахнинг ёнига киринг. У менга бола туғиб берсин, токи чўрим орқали мен ҳам болали бўлай.
4
Шундай қилиб, Роҳила эрига Билхахни олиб берди. Ёқуб Билхахнинг ёнига кирди.
5
Билхах ҳомиладор бўлиб, Ёқубга ўғил туғиб берди.
6
Роҳила: “Худойим мени оқлади, У менинг илтижоимни эшитиб, менга ўғил ато этди”, деб ўғлининг исмини Дан қўйди.
7
Билхах яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга иккинчи ўғлини туғиб берди.
8
Роҳила: “Опам билан қаттиқ олишиб, мен ютиб чиқдим”, деб ўғлининг исмини Нафтали қўйди.
9
Леах бола туғишдан қолганини англаб етди. Шунда у ҳам ўзининг чўриси Зилпони Ёқубга олиб берди.
10
Зилпо Ёқубга ўғил туғиб берди.
11
Леах: “Менга омад кулиб боқди”, деб ўғлининг исмини Гад қўйди.
12
Сўнгра Зилпо Ёқубга иккинчи ўғлини туғиб берди.
13
Леах: “Нақадар бахтлиман–а! Энди аёллар мени жуда бахтли экан, деб айтишади”, дея ўғлининг исмини Ошер қўйди.
14
Буғдой ўрими пайти эди. Бир куни Рубен далага борганда, меҳригиё ўсимлигини топиб олиб, онаси Леахга келтирди. Роҳила: “Ўғлингнинг меҳригиёларидан менга ҳам бер”, деб илтимос қилди.
15
Лекин Леах ғазаб билан жавоб қилди: — Эримни тортиб олганинг камлик қилдими?! Энди ўғлимнинг меҳригиёларини ҳам тортиб олмоқчимисан?! — Ўғлингнинг меҳригиёлари эвазига бу кеча эрим сенинг ёнингга киради, унга ижозат бераман, — деди Роҳила.
16
Кечқурун Ёқуб даладан келганда, Леах унга пешвоз чиқди. — Бу кеча менинг ёнимга киришингиз керак, — деди у эрига. — Ўғлим даладан топиб келган меҳригиёга сизни алмаштирдим. Шундай қилиб, Ёқуб Леахнинг ёнига кирди.
17
Худо Леахнинг илтижоларига жавоб берди. У яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга бешинчи ўғлини туғиб берди.
18
Леах: “Чўримни эримга олиб берганим учун, Худойим мени мукофотлади”, деб ўғлининг исмини Иссахор қўйди.
19
Сўнгра у яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга олтинчи ўғлини туғиб берди.
20
Леах деди: “Худойим менга яхши ҳадя берди. Энди эрим мени ҳурмат қиладиган бўлади, чунки унга олтита ўғил туғиб бердим.” Шундай деб, ўғлининг исмини Забулун қўйди.
21
Кейин Леах қиз туғиб, исмини Дина қўйди.
22
Ниҳоят, Худо Роҳилага ҳам марҳамат қилди ва унинг илтижоларига жавоб бериб, бола туғишга қодир қилди.
23
Роҳила ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. “Худо менга ўғил ато этиб, шармандалигимни олиб ташлади”, деди.
24
“Эгам менга яна ўғил берсин”, деб ўғлининг исмини Юсуф қўйди.
25
Роҳила Юсуфни туққандан кейин кўп ўтмай, Ёқуб Лобонга деди: — Ижозат берсангиз, мен юртимга қайтмоқчиман.
26
Хотинларим билан болаларимни ҳам олиб кетсам, дегандим. Ўзингиз биласиз, сизга кўп хизматим сингган, сизга пешана теримни тўкиб уларни топганман. Энди кетишга ижозат берсангиз.
27
Лобон эса унга шундай жавоб берди: — Энди илтимос қиламан, менинг гапимга қулоқ сол: фол очтириб кўрган эдим, Эгам менга сен туфайли барака берганини билдим.
28
Хизмат ҳақингни айт, тўлай.
29
— Ўзингиз биласиз: узоқ йиллар давомида сизга кўп хизмат қилдим. Мол–қўйларингиз менинг меҳнатим туфайли қанчалик кўпайганини биласиз.
30
Аслида мен келмасимдан олдин молингиз оз эди, энди эса бойлигингиз ҳаддан зиёд кўпайди. Мен туфайли Эгам сизга ҳамма нарсада барака берди. Энди оиламни ўйлайдиган пайт келди.
31
— Хизмат ҳақингга нима истайсан? — деб яна сўради Лобон. — Менга ҳеч қандай хизмат ҳақи керак эмас, — деб жавоб қилди Ёқуб. — Агар рози бўлсангиз, бир таклифим бор. Мен қўй–эчкиларингизни боқаверай.
32
Бугун сурувингизни оралаб, олачипор ва хол–хол қўйларингизни, қора қўзиларингизни, эчкиларингиздан ҳам хол–холини ва олачипорини ажратиб олай. Хизмат ҳақимга шуларни берсангиз кифоя.
33
Агар мен ҳалол бўлмасам, сиз кейин осонликча билиб оласиз. Менинг хизматимни текширгани келганингизда, қўй–эчкиларимнинг орасида бирортаси ола–була, хол–хол бўлмаса, ёки қўзиларимнинг орасида ҳам бирортаси қора бўлмаса, мени ўғри, деб ҳисоблашингиз мумкин.
34
— Яхши, сен айтгандай бўла қолсин, — деди Лобон.
35
Лобон ўша куни оқи бор хол–хол ва олачипор така ҳамда урғочи эчкиларни ажратиб олди, қора қўзиларни ҳам айириб олди. Ҳаммасини ўғилларининг ихтиёрига берди.
36
Лобоннинг ўғиллари ўша қўй–эчкиларни Ёқуб турган жойдан уч кунда борадиган жойга олиб кетдилар. Ёқуб эса Лобоннинг қолган қўй–эчкиларини боқаверди.
37
Ёқуб терак, бодом ва чинор дарахтининг новдаларидан олиб, новдаларни йўл–йўл қилиб пўстлоғини шилди.
38
Сўнгра у пўстлоғи тозаланган новдаларни қўй–эчкиларга кўринадиган жойга — сув ичадиган охурлар ичига қўйди. Чунки Лобоннинг қўй–эчкиларини суғоргани олиб келганда, ҳайвонлар шу ерда жуфтлашар эди.
39
Қўй–эчкилар оқ йўли бор новдаларни кўриб турганда жуфтлашиб, йўл–йўл, олачипор ва хол–хол насл берарди.
40
Ёқуб Лобоннинг бошқа қўй–эчкиларидан совлиқларини ажратиб олди. Совлиқ қўйлар жуфтлашаётганда, Ёқуб қўйларнинг юзини Лобоннинг сурувидаги йўл–йўл ва қоп–қора ҳайвонларга қаратиб қўярди. Шу тариқа Ёқуб Лобоннинг қўй–эчкиларидан ўзининг сурувини вужудга келтирди ва Лобонникидан алоҳида қилиб қўйди.
41
Сурувдаги соғлом урғочи қўй ёки эчкилар жуфтлашишга тайёр бўлганда, Ёқуб пўстлоғи арчилган новдаларни ҳайвонларнинг охурига ташлаб қўярди. Ҳайвонлар йўл–йўл новдаларни кўриб турганларида жуфтлашардилар.
42
Лекин у нимжон ҳайвонларга шундай қилмасди. Оқибатда Лобон нимжон қўй–эчкиларга, Ёқуб эса соғлом қўй–эчкиларга эга бўлиб қолди.
43
Шу йўл билан Ёқубнинг қўй–эчкилари тезлик билан кўпайиб борди, у жуда ҳам бойиб кетди, кўплаб қул ва чўриларга, туялар ва эшакларга эга бўлди.
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 31 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50