bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 9
Genesis 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 10 →
1
Худо Нуҳ билан унинг ўғилларига марҳамат қилиб, уларга деди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдиринглар.
2
Ер юзидаги жамики ҳайвонлар, осмондаги ҳамма қушлар, ерда судралиб юрувчи жонивор ва ҳашаротларнинг ҳаммаси, денгиздаги ҳамма балиқлар сизлардан қўрқиб, ҳуркадиган бўлади. Буларнинг ҳаммаси устидан сизлар ҳукмрон бўласизлар.
3
Ўтни ва сабзавотларни сизларга емиш қилиб берганим сингари, ҳамма тирик жонзотларни ҳам сизлар учун емиш қилиб бераман.
4
Лекин этни қони билан емайсизлар. Қонда жон бўлгани учун, Мен буни тақиқлайман.
5
Қотиллик жазоланади. Инсоннинг жонини олган инсондан Мен хун талаб қиламан, инсонни ўлдирган ҳар қандай ҳайвон ўлдирилиши лозим.
6
Кимки инсон қонини тўкса, Унинг қонини ҳам инсон тўкур. Зеро, инсон зотини Мен, Худо, Яратгандир Ўз суратимда.
7
Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзида тўлиб–тошиб, тобора ортиб боринглар.”
8
Худо Нуҳ билан унинг ўғилларига яна гапирди:
9
“Мен энди сизлар билан ва сизларнинг авлодингиз билан аҳд қиламан.
10
Сизлар билан кемадан чиққан ҳамма тирик жонзотлар — қушлар, чорва, ер юзида яшовчи ҳамма жониворлар билан ҳам аҳд қиламан.
11
Сизлар билан қатъий аҳд қиламан: бундан буён барча жонзот тўфон туфайли қирилиб кетмайди, ер юзини қириб битирадиган тўфон бошқа ҳеч қачон бўлмайди, деб ваъда бераман.
12
Сизлар билан, жамики тирик жонзотлар билан қилаётган абадий аҳдимнинг аломати шу бўлади:
13
Мен булутлар орасида Ўз камалагимни ҳосил қиламан. Бу камалак Менинг олам аҳли билан қилган аҳдимнинг аломати бўлади.
14
Мен булутларни ер устига олиб келганимда, камалак булутлар орасида кўриниб туради.
15
Ана ўшанда Мен Ўзим билан сизлар ва ҳамма тирик жонзотлар ўртасида қилган аҳдимни ёдимда тутаман. Тўфон энди ҳеч қачон жамики жонзотларни йўқ қилмайди.
16
Камалак булутлар орасида турганда, Мен камалакни кўриб, ер юзидаги тирик жонзотлар билан Ўзим қилган абадий аҳдимни ёдимда тутаман.”
17
Худо яна Нуҳга деди: “Ер юзидаги жамики тирик жонзотлар билан Мен қилаётган аҳднинг аломати ана шудир.”
18
Нуҳнинг кемадан чиққан ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас эдилар. Кейинроқ Хом ўғил кўриб, исмини Канъон қўйди.
19
Нуҳнинг учала ўғлидан эса бутун ер юзидаги халқлар тарқалди.
20
Тўфондан кейин Нуҳ деҳқон бўлди ва илк бор токзор барпо қилди.
21
Бир куни у ўзи тайёрлаган майдан ичди. Маст бўлиб, чодирида яланғоч ётган эди,
22
Канъоннинг отаси Хом отасининг яланғоч ётганини кўрди ва ташқарига чиқиб, акаларига айтди.
23
Сом билан Ёфас бир кийимни олиб, елкаларига ташладилар. Орқалари билан чодирга кириб, оталарининг яланғоч танасини кўрмаслик учун, юзларини тескари ўгириб, унинг устини кийим билан ёпиб қўйдилар.
24
Нуҳ ўзига келгач, кенжа ўғлининг қилмишини билди.
25
Шунда Нуҳ деди: “Канъон лаънати бўлсин! Қулларнинг ҳам қули бўлсин акаларига!”
26
Нуҳ яна деди: “Сомнинг Худоси Эгамизга Ҳамду санолар бўлсин. Канъон Сомга қул бўлсин!
27
Худо Ёфасга мўл ер берсин, Унинг насли Сомнинг Халқи билан яшасин! Канъон Ёфасга қул бўлсин!”
28
Нуҳ тўфондан кейин 350 йил яшади.
29
У 950 ёшида оламдан ўтди.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50