bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 22
Genesis 22
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 23 →
1
Шу воқеалардан кейин Худо Иброҳимни синади. — Иброҳим! — деб чақирди Худо. — Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.
2
— Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан.
3
Эртаси кун Иброҳим саҳарда туриб, эшагини эгарлади, иккита хизматкорини ва ўғли Исҳоқни олди. Олов ёқиб қурбонликни куйдириш учун ўтин тайёрлади. Сўнгра Худо айтган ерга жўнади.
4
Уч кун йўл юрганларидан кейин, Иброҳим узоқдан ўша жойни кўрди.
5
Иброҳим хизматкорларига деди: — Сизлар шу ерда — эшакнинг ёнида қолинглар. Ўғлим билан ҳов анави ерга борамиз–у, у ерда сажда қилиб, шу ерга қайтиб келамиз.
6
Иброҳим қурбонлик куйдириш учун ўтинни олиб, ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўзи эса пичоқ билан чўғни олиб кетди. Икковлари бирга кетишди.
7
— Отажон! — деди бир пайт Исҳоқ отасига. — Лаббай, ўғлим, — деб жавоб берди Иброҳим. — Олов билан ўтин бор–у, лекин қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзи қани? — деб сўради Исҳоқ.
8
— Қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзини Худонинг Ўзи беради, ўғлим, — деб жавоб қилди Иброҳим. Шундай қилиб, икковлари бирга йўлда давом этишди.
9
Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим қурбонгоҳ қуриб, қурбонгоҳга ўтин қалади. Сўнгра у ўғли Исҳоқни боғлаб, қурбонгоҳдаги ўтинлар устига ётқизди.
10
Иброҳим пичоқни олди ва ўғлини бўғизлашга шайланди.
11
Шу пайт Эгамизнинг фариштаси осмондан унга ҳайқирди: — Иброҳим! Иброҳим! — Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.
12
— Пичоқни ташла! — деб буюрди фаришта. — Бундай қилма, болага зарар берма. Энди билдим, сен ҳақиқатан Худодан қўрқар экансан. Сен ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг.
13
Иброҳим бошини кўтариб, шохлари чакалакларга ўралиб қолган қўчқорни кўриб қолди. У қўчқорни ушлаб, қурбонгоҳда ўғлининг ўрнига куйдириб қурбонлик қилди.
14
Шунинг учун бу жойга Иброҳим: “Эгамиз беради”, деб ном қўйди. Бу ном бугунги кунда: “Эгамизнинг тоғида берилади ”, деган ҳикматга айланиб кетган.
15
Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси осмондан Иброҳимни яна чақирди:
16
— Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун, Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан:
17
сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар.
18
Менга итоат қилганинг учун, ер юзидаги ҳамма халқлар сенинг наслинг орқали барака топади.”
19
Шундай қилиб, Иброҳим ўғли билан бирга хизматкорлари ёнига қайтиб келди ва Бэршэвага — уйига йўл олди. Иброҳим Бэршэвада яшаб қолди.
20
Шундан кейин Иброҳим: “Уканг Нахўрнинг хотини Милхо саккизта ўғил туққан”, деган хабарни эшитди.
21
Тўнғич ўғлининг исми Уз, кейингисининг оти Буз, ундан кейингисиники Камувол (Камувол Орамнинг отаси бўлди),
22
Хосит, Хазо, Пилдаш, Йидлаф, Батувал эди.
23
Батувал бир қиз кўриб, отини Ривқо қўйди.
24
Милходан кўрган саккизта ўғлидан ташқари, Нахўр Равумо деган чўрисидан ҳам тўртта ўғил кўрди. Бу ўғилларининг исми Тавах, Гахам, Тахаш ва Махо эди.
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 23 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50