bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 7
Genesis 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 8 →
1
Ниҳоят, вақти келиб, Эгамиз Нуҳга айтди: “Сен бутун оила аъзоларинг билан кема ичига кир. Ер юзидаги халқлар орасида Менинг олдимда солиҳ бўлиб юрганлардан фақат сени топдим, холос.
2
Ўзинг билан ҳалол ҳайвонларнинг урғочи ва эркагидан етти жуфт, ҳаром ҳайвонларнинг урғочи ва эркагидан эса бир жуфт ол.
3
Қушларнинг ҳар бир туридан — эркаги ва урғочисидан ҳам етти жуфт танлаб ол, токи бутун ер юзида бу жонзотларнинг турлари сақланиб қолсин.
4
Етти кундан кейин, мен ер юзига қирқ кечаю қирқ кундуз давомида ёмғир ёғдираман. Ўзим яратган ҳар бир тирик нарсани ер юзидан йўқ қиламан.”
5
Нуҳ ҳаммасини Худо амр этгандай қилди.
6
Ер юзини тўфон босганда, Нуҳ 600 ёшда эди.
7
Нуҳ билан бирга ўғиллари, хотини, келинлари тўфондан омон қолиш учун кеманинг ичига кирдилар.
8
Ҳалол ва ҳаром ҳайвонлардан, қушлардан, ерда судралиб юрувчи жониворлардан, ҳашаротлардан ҳар бири
9
— эркак ва урғочиси жуфт–жуфт бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди. Зотан, Худо Нуҳга шундай амр қилган эди.
10
Етти кундан кейин ер юзини тўфон боса бошлади.
11
Нуҳ 600 ёшга кирганда, иккинчи ойнинг ўн еттинчи куни ер остидаги булоқлар отилиб чиқди, осмоннинг қопқалари очилди.
12
null
13
Айни ўша куни Нуҳ билан бирга унинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас, хотини ва учала келини кема ичига кирдилар. Қирқ кечаю қирқ кундуз тинмай ёмғир ёғди.
14
Улар билан бирга ёввойи ҳайвонлардан, чорвадан, ерда судралиб юрувчи ҳамма жонивор ва ҳашаротлардан, қушлардан — ҳаммасининг ҳар бир туридан кемага кирди.
15
Бу тирик жонзотлар иккита–иккитадан бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди.
16
Худо Нуҳга амр қилгандай, ҳамма жониворларнинг эркак ва урғочиси кемага кириб бўлгач, Эгамиз Нуҳнинг орқасидан эшикни ёпди.
17
Ер юзида қирқ кун давомида тўфон бўлиб, сув ерни кўмди, кемани ердан юқори кўтарди.
18
Сув ер устида тобора кўпайиб борар, кема сув юзида сузарди.
19
Сув ер юзида шунчалик тўлиб–тошдики, баланд тоғлар ҳам кўмилиб кетди.
20
Сув тоғлардан ўн беш тирсак баландликка кўтарилди.
21
Ер юзида юрган жамики жонзот — қушлар, чорва, ёввойи ҳайвонлар, уймалашиб юрган жониворлар, инсон зоти нобуд бўлди.
22
Қуруқ ер устида яшаб турган ҳамма тирик жонзот нобуд бўлди.
23
Ер юзидаги ҳар қандай жонзотни — инсонларни, ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни Худо йўқ қилиб юборди, ҳаммаси ер юзидан қирилиб кетди. Фақат Нуҳ ва у билан бирга кемада бўлганларгина тирик қолдилар, холос.
24
Сув 150 кун давомида ер юзини қоплаб турди.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50