bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 32
Genesis 32
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 33 →
1
Ёқуб оила аъзоларини бошлаб йўлда кетаётган эди, Худонинг фаришталари унга дуч келиб қолди.
2
Ёқуб уларни кўриб: “Бу Худонинг лашкаргоҳи!” деди. Шунинг учун бу жойга Моханайим, деб ном берди.
3
Ёқуб боришидан олдин Сеир, яъни Эдом юртида истиқомат қилаётган акаси Эсовга хабарчиларни юборди.
4
Ёқуб хабарчиларга шундай кўрсатма берган эди: — Эсов ҳазратларига шундай деб айтинглар: “Қулингиз Ёқуб айтмоқдаки, у шу пайтгача Лобоннинг хонадонида яшади.
5
Энди моллар, эшаклар, қўй–эчкилар, қул ва чўриларга эга бўлди. Келаётганидан сизни хабардор қилиш учун бизни хабарчи қилиб юборди. Унинг умиди шуки, сиз унга меҳр–мурувват кўрсатсангиз.”
6
Хабарчилар қайтиб келиб, Ёқубга шундай дедилар: “Акангиз Эсовнинг олдига бордик. У сизни кутиб олишга келяпти, ёнида тўрт юзта одами ҳам бор.”
7
Ёқуб бу хабарни эшитди–ю, қўрқиб, ваҳимага тушди. Хонадонидаги одамларини, қўй–эчкиларини, мол подаларини, туяларини икки қисмга бўлди.
8
У: “Агар Эсов келиб, битта қисмни қириб ташласа, нариги қисми қутулиб омон қолади–ку”, деб ўйлади.
9
Кейин Ёқуб ибодат қилди: — Эй, бобом Иброҳимнинг, отам Исҳоқнинг Худоси! Эй, Эгам! Менга: “Ўз юртингга, қариндошларинг олдига қайтиб бор, сенга омад келтираман”, деб ваъда берган эдинг.
10
Мен, қулингга кўрсатган садоқатингга, иноятингга лойиқ эмасман. Илгари Иордан дарёсини кечиб ўтганимда, таёғимдан бошқа ҳеч нарсам йўқ эди. Энди оила аъзоларим икки қўрғонни тўлдирадиган бўлди.
11
Илтижо қиламан, мени акам Эсовнинг қўлидан қутқаргин. У келиб, мен билан бирга хотинларимни, болаларимни ўлдиради, деб қўрқаман.
12
Сен эса менга: “Сенга омад келтираман, сенинг наслингни денгиздаги қумдек кўпайтираман, кўплигидан наслингни санаб бўлмайди”, деб ваъда берган эдинг. Илтижо қиламан, ваъдангни ёдингда тут.
13
Ёқуб тунни ўша ерда — ибодат қилган жойда ўтказди. Кейин сурувидан акаси Эсовга икки юзта она эчки, йигирмата така, икки юзта совлиқ ва йигирмата қўчқор, ўттизта соғин туяни бўталоқлари билан, қирқта сигир ва ўнта буқа, йигирмата моча эшак ва ўнта эркак эшакни ҳадя қилиш учун танлаб олди.
14
null
15
null
16
Ёқуб бу ҳайвонларни подаларга бўлиб, хизматкорларига топширар экан, уларга шундай деди: — Мендан олдин юринглар, ҳар бир поданинг орасида бўш масофа қолдиринглар.
17
У энг олдинги подани ҳайдаб бораётган хизматкорига шундай кўрсатма берди: — Эсов акам сени учратиб қолиб: “Кимнинг хизматкорисан? Қаерга кетяпсан? Олдингдаги пода кимники?” деб сўраганда,
18
сен: “Бу подалар қулингиз Ёқубники, буларни сиз, тўрамга, ҳадя қилиб юбордилар, ўзи ҳам орқамизда келяптилар”, деб айтгин.
19
Ёқуб подани ҳайдаб бораётган иккинчи, учинчи, хуллас, ҳамма хизматкорларига ҳам бир хил кўрсатма бериб: — Эсовни учратиб қолганингизда, ўша гапларимни айтинглар, — деди.
20
“Қулингиз Ёқуб орқамизда келяптилар”, деб албатта айтинглар, — деб таъкидлади. Чунки Ёқуб: “Ўзимдан олдин юборган ҳадяларим билан Эсов акамнинг кўнглини юмшатаман, у билан юзма–юз учрашганимизда, мени кечирса ажабмас”, деб умид қилаётган эди.
21
Шундай қилиб, Ёқуб ўзи боришидан олдин, ҳадяларни жўнатиб юборди ва бу кечани чодир тиккан жойда ўтказди.
22
Ўша куни тунда Ёқуб ўрнидан турди. Иккала хотинини, иккала чўрисини, ўн битта боласини Явоқ дарёси кечувидан ўтказди.
23
Улар дарёнинг нариги қирғоғига ўтиб бўлганларидан кейин, бутун мол–мулкини ҳам ўтказди.
24
Ёқуб дарёнинг бу томонида ёлғиз ўзи қолди. Ўша ерда бир одам билан тонг отгунча курашди.
25
Ўша одам кўрдики, Ёқубни мағлуб қила олмас экан. Бир пайт у Ёқубнинг бўксасига бир урган эди, сони бўғинидан чиқиб кетди.
26
— Мени қўйиб юбор, тонг отяпти, — деди ўша одам. — Мени дуо қилмасанг, кеткизмайман, — ҳансираб деди Ёқуб.
27
— Исминг ким? — деб сўради ўша одам. — Ёқуб, — деб жавоб берди у.
28
— Бундан кейин сенинг исминг Ёқуб эмас, Исроил бўлсин, — деди ўша одам. — Чунки сен Худо ва инсонлар билан олишиб, ғолиб чиқдинг.
29
— Илтимос, исмингни айт! — деди Ёқуб. — Нимага Менинг исмимни сўраяпсан? — деб сўради ўша одам. Шундай деди–ю, у Ёқубни дуо қилди.
30
Ёқуб: “Худо билан юзма–юз бўлибман–у, ҳаётим сақланиб қолибди–я”, деб бу жойга Паниёл, деб ном берди.
31
Ёқуб Паниёлдан кетаётганда, қуёш чиққан эди. Сони оғриётгани учун, у оқсоқланиб юрарди.
32
Ўша одам Ёқубнинг бўксасига ургани сабабли, Исроил халқи ўша тунда юз берган воқеанинг хотири учун бугунгача сон гўштини емайди.
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 33 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50