bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 34
Genesis 34
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 35 →
1
Бир куни Ёқубнинг Леахдан кўрган қизи Дина шу ерлик қизларни кўришга борди.
2
Бу ернинг беги Хамўр бўлиб, у Хив уруғидан эди. Хамўрнинг ўғли Шакам қизни кўриб қолиб, ушлади ва унинг номусига тегди.
3
Шакам Динани қаттиқ севиб қолди, қизнинг севгисини қозонишга ҳаракат қилди.
4
Отасига: “Шу қизни менга олиб беринг”, деб айтди.
5
Ёқуб қизининг номуси топталганини эшитди. Ёқубнинг ўғиллари эса далада мол–қўйларини боқиб юрган эдилар. Улар қайтиб келгунларича Ёқуб ўзини босиб турди.
6
Шакамнинг отаси Хамўр бу иш юзасидан гаплашгани Ёқубнинг олдига келди.
7
Шу пайтда Ёқубнинг ўғиллари даладан келиб қолишди. Сингиллари шарманда бўлганини эшитишди–ю, қаттиқ ғазабланиб, тутақиб кетдилар. Шакам Ёқубнинг қизини булғаб, Исроилда шармандали иш қилган эди. Бундай иш ҳеч бўлмаслиги керак эди.
8
Хамўр уларга: — Ўғлим Шакамнинг қизингизга ишқи тушиб қолибди, илтимос, қизингизни ўғлимга берсангизлар, — деди.
9
— Бир–биримиз билан қуда–андачилик қилайлик, қизларингизни ўғилларимизга олиб берайлик, ўғилларингизга қизларимизни олиб беринглар.
10
Шунда юртимизда биз билан бирга яшайверасизлар, хоҳлаган ерингизда яшайверасизлар, бемалол савдо–сотиқ қилаверасизлар, ерларимиздан ўзларингизга мулк орттирасизлар.
11
Шакам ҳам Динанинг отаси билан акаларига илтимос қилиб, деди: — Менга мурувват қилинглар, Динани менга беринглар, эвазига истаган нарсаларингизни бераман.
12
Қанча қалин ёки совға талаб қиласизлар — мен учун аҳамияти йўқ, бераман. Фақат қизингизга уйлансам бўлди.
13
Шакам Динани шарманда қилгани учун, Шакам билан Хамўрни Динанинг акалари алдадилар.
14
Улар Шакам билан Хамўрга дедилар: — Синглимизни қандайдир суннатсиз одамга беролмаймиз. Агар берсак, биз иснодга қоламиз.
15
Биз фақат бир шарт билан рози бўламиз: ҳамма эркакларингиз бизга ўхшаб суннат қилинишлари керак.
16
Шунда биз қизларимизни сизларга берамиз, сизларнинг қизларингизни оламиз. Сизларнинг орангизда яшаб, сизлар билан бир халқ бўламиз.
17
Лекин бизнинг шартимизга кўнмасдан, суннат қилинмасаларингиз, синглимизни олиб кетамиз.
18
Уларнинг гапига Хамўр билан Шакам бажонидил рози бўлишди.
19
Шакам Динага хуштор бўлиб қолганидан, бу талабни бажаришни тезлаштирди. У оиласида энг ҳурматга сазовор одам эди.
20
Хамўр билан Шакам шаҳар дарвозасига келиб, шаҳарнинг оқсоқолларига шундай дейишди:
21
— У одамлар — бизнинг дўстларимиз. Улар бизнинг юртимизда яшаб, савдо–сотиқ қилаверсинлар. Юртимиз кенг, уларга ҳам етади. Шунда бир–биримиз билан қиз олиб, қиз беришамиз.
22
Улар фақат бир шарт билан бизнинг орамизда яшаб, биз билан бир халқ бўлишга рози: орамиздаги ҳамма эркаклар, улар сингари, суннат бўлишлари керак экан.
23
Агар биз шундай қилсак, уларнинг ҳамма қўй–эчкилари, мол–мулки бизники бўлади. Келинглар, уларнинг айтганларига рози бўлайлик, токи улар бизнинг орамизда яшаб қолишсин.
24
Шаҳар дарвозасига борганлар Хамўр билан унинг ўғли Шакамнинг гапларини эшитгач, рози бўлдилар. Бутун шаҳар эркаклари суннат қилиндилар.
25
Орадан уч кун ўтди. Шаҳарнинг ҳамма эркаклари суннат қилинганлари учун ҳали ҳам оғриб ётган эдилар. Ёқубнинг икки ўғли — Динанинг акалари Шимўн билан Леви қиличларини олдилар ва бамайлихотир шаҳарга кирдилар. Шаҳардаги ҳамма эркакни ўлдирдилар.
26
Хамўр билан унинг ўғли Шакамни ҳам ўлдириб, Шакамнинг уйидан Динани олиб кетдилар.
27
Ёқубнинг қолган ўғиллари, синглимизни шарманда қилганлари учун қасос оламиз, деб жасадларни талаб, шаҳарни талон–тарож қилдилар.
28
Улар шаҳардаги ва далалардаги жамики қўй–эчкиларни, мол подаларини, эшакларни олиб кетдилар.
29
Шаҳар халқининг ҳамма бойликларини, уйларидаги ҳамма нарсасини ўлжа қилиб, болаларини ва аёлларини асир қилиб олиб кетдилар.
30
Шунда Ёқуб Шимўн билан Левига деди: — Сизлар бошимга бало келтирдингиз. Энди бу юртдаги Канъон ва Париз халқлари, қолаверса, ҳамма мени ёмон кўради. Биз озчилик бўлсак, ахир. Улар биргалашиб ҳужум қилиб қолгудек бўлса, ҳаммамиз қирилиб кетамиз–ку!
31
Шунда ўғиллар: — Синглимизга фоҳишадай муомала қилишига йўл қўймаймиз! — деб эътироз билдирдилар.
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 35 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50