bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 23
Genesis 23
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 24 →
1
Сора 127 ёшида,
2
Канъон юртидаги Хират–Арбада вафот этди. (Хират–Арба ҳозир Хеврон, деб юритилади.) Иброҳим Сорага аза тутиб, йиғлади.
3
У Соранинг жасадини қолдириб, Хет халқидан бўлган оқсоқоллар олдига борди ва уларга деди:
4
— Мен сизларнинг орангизда яшаётган бир мусофирман. Илтимос, менга ерингиздан бир озини сотинглар, токи марҳумамни дафн қилай.
5
Хет халқидан бўлган оқсоқоллар Иброҳимга шундай жавоб беришди:
6
— Гапимизга қулоқ солинг, тўрам! Биз сизни улуғ бек, деб ҳисоблаймиз. Хотинингизни дафн қилишингиз учун жойларимиздан энг яхшисини танлаб олинг. Бирортамиз марҳумангизни дафн қилишингиз учун сиздан қабристонни аямаймиз.
7
Иброҳим уларга эгилиб таъзим қилди.
8
Кейин деди: — Марҳумамни дафн қилишимга рози экансизлар, энди менинг гапимга қулоқ солинглар, Зўхар ўғли Эфрўнга менинг илтимосимни етказинглар.
9
У ўзининг Махпаладаги даласининг четида жойлашган ғорни менга сотсин. Мен ғорнинг тўлиқ нархини тўлай, токи сизларнинг гувоҳлигингизда ғор менинг хонадоним учун қабристон бўлсин.
10
Эфрўн шу пайтда шаҳар дарвозасида йиғилган ўз халқи орасида ўтирган эди. У жамики Хет халқига эшиттириб, Иброҳимга шундай жавоб берди:
11
— Тўрам, энди менинг гапимни эшитсинлар. Мен даламни, даламдаги ғорни ҳам сизга инъом қиламан. Халқимнинг гувоҳлигида буларни сизга бераман. Марҳумангизни дафн қилаверинг.
12
Иброҳим юрт халқига яна таъзим қилди.
13
У юрт халқига эшиттириб, Эфрўнга шундай жавоб берди: — Раҳмат, лекин мен бутун далангиз учун кумуш тўлаб, сотиб олай, токи марҳумамни у ерга олиб бориб дафн қилай. Илтимос, менинг таклифимни рад этманг.
14
null
15
— Э, тўрам, — деди Эфрўн Иброҳимга, — тўрт юз бўлак кумуш турадиган бир парча ер бизнинг орамизда нима бўпти?! Марҳумангизни дафн қилаверинг.
16
Иброҳим рози бўлиб, Эфрўн ҳаммага эшиттириб айтган тўрт юз бўлак кумушни унга тортиб берди. Бу ўлчов савдогарлар орасида муомалада эди.
17
Шундай қилиб, Эфрўннинг Мамре шарқида жойлашган Махпаладаги мулки Иброҳимга ўтди. Мулк далани, даладаги ғорни ва даланинг четидаги ҳамма дарахтларни ўз ичига олар эди.
18
Булар шаҳар дарвозасида йиғилган Хет халқининг ҳаммаси гувоҳлигида Иброҳимнинг доимий мулки бўлиб қолди.
19
Шундан кейин Иброҳим Канъон юртида Мамре шарқидаги Махпала даласининг четида жойлашган ғорга хотини Сорани дафн қилди. (Мамре Хевронда жойлашган.)
20
Шундай қилиб, Хет халқига қарашли бўлган дала ва у ердаги ғор доимий қабристон сифатида Иброҳимнинг мулки бўлиб қолди.
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 24 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50