bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 3
Genesis 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 4 →
1
Парвардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида анча айёри илон эди. Илон хотиндан: — Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими? — деб сўради.
2
Хотин илонга: — Йўғ–э, биз боғдаги ҳамма дарахтларнинг мевасидан ейишимиз мумкин, — деб жавоб берди.
3
— Лекин Худо, боғ ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, тегманглар ҳам, есаларингиз ўласизлар, деб айтган.
4
Илон эса хотинга: — Йўқ, ўлмайсизлар, — деди.
5
— Чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есаларингиз, кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога ўхшаб қоласизлар.
6
Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан. Хотин: “Қани, энди мевалар менга донолик ато қилсайди”, деб орзу қилди. У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди.
7
Ўша заҳоти икковининг ҳам кўзлари очилиб, улар яланғоч эканликларини англаб етдилар, анжир баргларини сонлари атрофига тизиб, ўзларига ёпинчиқ ясадилар.
8
Оқшом пайти шабада эсиб турганда, иккови боғда Парвардигор Эгамизнинг юрганини билди. Одам ва хотини Парвардигор Эгамизнинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасига яшириндилар.
9
Парвардигор Эгамиз: “Қаердасан, эй, одам?” деб чақирди.
10
Одам: — Мен боғда юрганингни билдим–у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим, — деди.
11
— Яланғоч эканингни сенга ким айтди? — деб сўради Худо. — Мен, еманглар, деб амр этган дарахтнинг мевасидан едингми?
12
Одам жавоб берди: — Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга олиб келган эди, мен ҳам едим.
13
Шунда Парвардигор Эгамиз хотинга: — Бу нима қилганинг? — деди. — Илон мени алдади, мен мевадан едим, — деди хотин.
14
Парвардигор Эгамиз илонга шундай деди: “Шу қилмишларинг учун Лаънати бўлгайсан барча жонзотлар орасида Ва жамики ёввойи ҳайвонлар орасида. Қорнинг билан судралиб юргайсан, Умринг бўйи тупроқ егайсан.
15
Душманлик пайдо қиламан сен билан хотин ўртасида, Сенинг зотинг билан унинг зоти орасида. Унинг зоти эзиб ташлайди сенинг бошингни, Сен чақиб оласан унинг товонини.”
16
Хотинга эса шундай деди: “Ҳомиладорлигингда ғоят азоб бераман, Машаққат ила бола туғасан. Аммо эрингни қўмсайверасан, Эринг эса ҳоким бўлади сенинг устингдан.”
17
Парвардигор Эгамиз одамга шундай деди: “Хотинингнинг гапига кирганинг учун, Мен, ема, деб тақиқлаган мевани еганинг учун, Сен туфайли ерни лаънати қилдим. Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни, Ердан ўтказасан тирикчилигингни.
18
Ернинг ҳосили емишинг бўлса ҳам, Ер сен учун тиканлару қушқўнмас ўстиради.
19
Сен тупроқдан яралгансан, То тупроққа қайтгунингга қадар, Пешана теринг билан нон ейсан. Зеро, сен тупроқдирсан Ва тупроққа қайтасан.”
20
Хотин жамики инсонларнинг онаси бўлгани учун, Одам Ато унга Момо Ҳаво, деб исм берди.
21
Одам Ато ва унинг хотини учун Парвардигор Эгамиз теридан кийим–кечак ясаб, уларни кийинтириб қўйди.
22
Кейин Парвардигор Эгамиз шундай деди: “Мана, инсон ҳамма нарсани — яхшилик ва ёмонликни билиб, бизнинг биттамизга ўхшаб қолди. Энди у қўлини узатиб, ҳаёт ато этувчи дарахт мевасидан ҳам олмасин, мевани еб, абадий яшайдиган бўлиб қолмасин.”
23
Шу сабабдан Парвардигор Эгамиз Одам Атони ва Момо Ҳавони Адан боғидан чиқариб юборди. У Одам Атони ернинг тупроғидан ясаган эди, унга яна ўша ерни ишлашга берди.
24
У Одам Атони ҳайдаб юборгандан кейин, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқ томонига қанотли мавжудотлар — карубларни ва доимо айланиб турадиган алангали қилични ўрнатди.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50