bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 4
Genesis 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 5 →
1
Одам Ато хотини Момо Ҳавога яқинлашгандан кейин, Момо Ҳаво ҳомиладор бўлди. Момо Ҳаво ўғил кўрди ва: “Худонинг қудрати билан ўғил топдим”, деб номини Қобил қўйди.
2
Кейинроқ Момо Ҳаво иккинчи ўғлини туғди ва унга Ҳобил, деб исм қўйди. Болалар улғайиб, Ҳобил — қўйчивон, Қобил — деҳқон бўлди.
3
Вақти келиб, Қобил ернинг ҳосилидан Эгамизганазр олиб келди.
4
Ҳобил ҳам сурувидаги биринчи туғилган қўзилардан биттасини танлаб олиб, сўйди ва қўзининг ёғли жойларини Эгамизганазр қилиб олиб келди. Эгамиз Ҳобилни ва унинг назрини манзур кўрди,
5
лекин Қобилнинг ўзи ҳам, унинг назри ҳам маъқул бўлмади. Қобил қаттиқ хафа бўлиб, қовоғини солди.
6
Шунда Эгамиз Қобилга деди: “Нега хафа бўлдинг? Нимага қовоғингни солдинг?
7
Агар сен тўғри иш қилсанг, сени қабул қилмасмидим?! Билгинки, ёмон иш қилсанг, эшигингда гуноҳ пойлаб туради, шерга ўхшаб ташланиб, сени ўлжа қилмоқчи бўлади. Гуноҳ сенинг устингдан ҳукмрон бўлишни истайди. Лекин гуноҳни сен мағлуб қилишинг керак.”
8
Қобил укаси Ҳобилга: “Юр, далага борамиз”, деб таклиф қилди. Улар далага борганларида, Қобил укасига ташланиб, уни ўлдирди.
9
Эгамиз Қобилдан: “Уканг Ҳобил қаерда?” — деб сўради. — Билмайман, нима, укам қаерга борса, мен унинг қадамини ўлчаб юришим керакми?! — деб эътироз билдирди.
10
Шунда Эгамиз: — Нима қилиб қўйдинг?! — деди. — Эшитиб ол: укангнинг қони Менга ердан фарёд қилмоқда.
11
Укангнинг қони билан ерни булғаганинг учун, энди лаънати бўласан, ерга ҳеч қачон ишлов беролмайсан.
12
Ерга қанчалик жон куйдириб ишлов бермагин, ер сен учун бошқа мўл ҳосил етиштирмас. Ҳозирдан бошлаб сен ер юзида доимо бир жойдан бошқа жойга қочиб, бошпанасиз, дайдиб юрасан.
13
Қобил Эгамизга: — Жазойим шунчалик оғирки, бир ўзим кўтара олмайман, — деб жавоб берди.
14
— Бугун Сен мени еримдан ҳайдадинг. Энди мен Сендан узоқ бўлиб яшайман, ер юзида сарсон–саргардон бўлиб, қочиб юраман. Энди мени бирортаси учратиб қолиб, ўлдириб қўйиши мумкин.
15
Шунда Эгамиз: — Йўқ, ҳеч ким сени ўлдирмайди! — деб жавоб берди Қобилга. — Ким сени ўлдирса, ундан етти карра ўч оламан. Шундай қилиб, Эгамиз, Қобилни биров уриб ўлдириб қўймасин, деб унга тамға қўйди.
16
Сўнгра Қобил Эгамиздан узоқлашиб кетди ва Аданнинг шарқидаги Нод деган ерга ўрнашди.
17
Қобилнинг хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Ўғлига Ханўх, деб исм қўйдилар. Қобил бир шаҳар қурди ва шаҳарга ўғлининг отини бериб, Ханўх, деб атади.
18
Ханўх бир ўғил кўриб, исмини Ирод қўйди. Ироддан — Махувол, Махуволдан — Матушол, Матушолдан — Ламех деган ўғиллар туғилди.
19
Ламех иккита хотин олди. Биттасининг исми Оида, бошқасиники Зилло эди.
20
Оида бир ўғил кўриб, исмини Ёбол қўйди. Чодирларда яшайдиган чўпонларнинг ота–бобоси Ёбол бўлди.
21
Укасининг исми Ювал эди. Ювал лира ва най чалувчи созандаларнинг ота–бобоси бўлди.
22
Зилло ҳам бир ўғил кўриб, исмини Тувалқобил қўйди. Тувалқобил биринчи бўлиб бронза ва темир асбоблар ясаган эди. Тувалқобилнинг Намах деган синглиси бор эди.
23
Ламех хотинларига деди: “Оида ва Зилло, менга қулоқ солинглар. Эй, хотинларим! Гапимни эшитинглар! Бир одамни ўлдирдим мени яралагани–чун, Яна ёш йигитни ўлдирдим мени ургани–чун.
24
Қобилни ўлдиргандан етти карра ўч олинса, Ламехни ўлдиргандан етмиш етти карра ўч олинур.”
25
Одам Ато билан хотини яна бир ўғил кўрдилар. Момо Ҳаво: “Қобил ўлдирган Ҳобилнинг ўрнига Худо бошқа фарзанд берди”, деб исмини Шис қўйди.
26
Шис улғайиб, у ҳам бир ўғил кўрди ва исмини Энўш қўйди. Ўша пайтда одамлар энди Эгамизга сажда қила бошлаган эдилар.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50