bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 31
Genesis 31
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 32 →
1
Лобоннинг ўғиллари минғир–минғир қила бошладилар: “Ёқуб отамизни хонавайрон қилди. У бутун бойлигини отамизнинг бойлигидан олган.” Ёқуб бу гапларни эшитиб қолди.
2
Ёқуб сездики, Лобон унга анчагина совуқ муносабатда бўляпти.
3
Эгамиз ҳам Ёқубга: — Ота–боболарингнинг юртига, қариндош–уруғларингнинг олдига қайт, Мен сен билан бирга бўламан, — деди.
4
Ёқуб яйловда қўй–эчкиларини боқаётганда, Роҳила билан Леахни шу ерга чақиртирди.
5
Улар келгач, деди: — Кўриб турибман, оталарингизнинг менга муносабати илгаригидай эмас. Лекин отамнинг Худоси мен билан бирга эди.
6
Ўзларингиз биласизлар, мен сизларнинг отангизга кучим борича хизмат қилдим.
7
У мени алдаб, хизмат ҳақимни ўн марта ўзгартирди. Лекин у менга зарар етказишига Худо йўл қўймади.
8
Агар отангиз: “Сурувдаги олачипор қўй–эчкилар сенинг хизмат ҳақинг бўлади”, деб айтган бўлса, бутун сурув олачипор бола бераверди. “Йўл–йўли сенинг хизмат ҳақинг бўлади”, деб айтган бўлса, бутун сурув йўл–йўл бола бераверди.
9
Худо шу йўл билан отангизнинг қўй–эчкиларини тортиб олиб, менга берди.
10
Жуфтлашиш мавсуми пайтида бир куни туш кўрдим. Қарасам, сурувдаги жуфтлашган такалар йўл–йўл, хол–хол ва олачипор экан.
11
Тушимда Худонинг фариштаси: “Ёқуб!” деб чақирди. “Лаббай!” деб жавоб бердим мен.
12
Фаришта менга айтди: “Қара, жуфтлашган такаларнинг ҳаммаси йўл–йўл, хол–хол ва олачипор. Буларнинг ҳаммасини Мен қиляпман. Чунки Лобоннинг сенга муносабатини кўрганман.
13
Мен Байтилда сенга зоҳир бўлган Худоман. У ерда сен тош устунга зайтун мойи суртиб, Менга хизмат қилиш учун қасам ичган эдинг. Энди ҳозироқ бу юртдан кет, ўзингнинг она юртингга қайт.”
14
Шунда Роҳила билан Леах Ёқубга: — Энди отамиздан бизга ҳеч қандай мерос тегмас экан–да, — дейишди.
15
— Биз отамизга худди бегоналардай бўлиб қолдик. У бизни сотди, бизнинг эвазимизга нима олган бўлса, ҳаммасини сарф қилиб бўлди.
16
Худо отамиздан сизга олиб берган ҳамма бойликлар бизники ва болаларимизники. Энди эса Худо сизга нима айтган бўлса, шуни қилинг.
17
null
18
Шундай қилиб, Ёқуб Канъон юртига — отасининг олдига қайтиб кетишга тайёрланди. Хотинларини ва болаларини туяларга миндирди. Қўй–эчкиларини олдига солиб ҳайдади, Паддон–Орамда топган ҳамма мол–мулкини олди.
19
Лобон қўйларининг жунини қирққани кетди. У йўқ пайтида Роҳила отасининг хонаки худоларини ўғирлаб олди.
20
Бунинг устига, Ёқуб ҳам, биз кетяпмиз, деб Орамлик Лобонга айтмасдан, уни алдаб жўнаб қолди.
21
Ёқуб ҳамма мол–мулкини олиб, Фурот дарёсини кечиб ўтди ва Гилад қирларига йўл олди.
22
Орадан уч кун ўтгач, Лобонга: “Ёқуб қочиб кетибди”, деган хабар етиб борди.
23
Лобон қариндош–уруғидан эркакларни ёнига олиб, Ёқубни қувиб кетди. Ёқубни етти кун қувлагандан кейин, охири Гилад қирларида унга етиб олди.
24
Лекин ўша куни кечаси Лобон туш кўрди. Тушида Худо зоҳир бўлиб: “Эҳтиёт бўл, Ёқубга яхши–ёмон гап қилиб юрма”, деди.
25
Лобон Ёқубга етиб олганда, Ёқуб Гилад қирларида чодир тикиб ётган эди. Лобон ҳам қариндош–уруғлари билан Ёқубга яқинроқ жойга чодирини тикди.
26
Лобон Ёқубга: — Бу нима қилганинг? Мени алдаб кетибсан–ку! — деди. — Қизларимни ҳам, худди урушдаги асиралардай, ўғирлаб кетибсан.
27
Нимага мени алдаб, ҳеч нарса демасдан, яширинча қочиб қолдинг? Агар бир оғиз айтганингда, чилдирма, лира чалиб, ўйин–кулги қилиб, хурсандчилик билан кузатиб қўйган бўлардим.
28
Сен ҳатто невараларим билан қизларимни ўпиб, яхши боринглар, деб айтишимга ҳам имкон бермадинг. Қилган ишинг — ғирт аҳмоқлик.
29
Сенга ёмонлик қилишга кучим етади. Лекин кеча тунда отангнинг Худоси менга зоҳир бўлиб: “Эҳтиёт бўл, Ёқубга яхши–ёмон гап қилиб юрма”, деб айтди.
30
Аҳволингни тушунаман, отангнинг уйини соғингансан, шунинг учун кетгансан. Лекин нимага худоларимни ўғирладинг?
31
— Қизларингизни мендан тортиб оласиз, деб ўйлаб, қўрққан эдим, — деди Ёқуб.
32
— Лекин сизнинг худоларингизга келсак, уларни ким олган бўлса, ўлдирилсин. Қариндошларимизнинг гувоҳлигида нарсаларингизни излаб кўринг. Агар сизнинг нарсаларингиз бўлса, олаверинг. Лобоннинг худоларини Роҳила ўғирлаганини Ёқуб билмас эди.
33
Лобон худоларини қидириб, аввало Ёқубнинг чодиридан излади. Кейин Леахнинг чодирига, ундан кейин иккала чўрининг чодирига кирди, лекин худоларини топа олмади. Охирида Роҳиланинг чодирига кирди.
34
Роҳила худоларни туя эгарининг ичига яшириб, ўзи эгарга ўтириб олган эди. Лобон чодирнинг ҳамма ёғини ахтарса ҳам, худоларини топа олмади.
35
Роҳила отасига: — Сизнинг олдингизда ўрнимдан турмаганим учун мендан жаҳлингиз чиқмасин, отажон, — деди. — Ҳозир аёллар касалига йўлиққан пайтим. Лобон худоларини қанча қидирмасин, топа олмади.
36
Ёқуб қаттиқ ғазабланиб, Лобонни уришиб берди: — Айбим нима экан?! Нимага мен жиноят қилгандай таъқиб қиляпсиз?!
37
Ҳамма нарсаларимни титкилаб чиқдингиз. Энди менга кўрсатинг–чи, бирор нарсангизни топдингизми? Топган бўлсангиз, қани, қариндош–уруғларимиз олдига қўйинг, иккаламиздан қайси биримиз ҳақ эканимизни улар ҳукм қилсин!
38
Йигирма йил мен сизнинг эшигингизда бўлдим. Ана шу даврда биронта совлиқ қўйингиз, эчкингиз чала туғиб қўймади, сурувингиздан биронта қўчқорни еб қўймадим.
39
Ёввойи ҳайвонлар бўғизлаб ташлаганларини сизга кўрсатмасдан, зарарни ўз бўйнимга олардим. Қўйингиз кундузи йўқолганми, ёки кечаси йўқолганми, барибир, сиз мендан талаб қилардингиз.
40
Кундузи жазирама иссиқда, кечалари совуқда, тунларни уйқусиз ўтказиб, сизга хизмат қилдим.
41
Йигирма йил сизнинг хонадонингизда бўлдим: ўн тўрт йил — иккала қизингиз учун, олти йил — қўй–эчкиларга эга бўлишим учун хизмат қилдим. Хизмат ҳақимни ўн марта ўзгартирдингиз.
42
Агар бобом Иброҳимнинг Худоси, отам Исҳоқ сажда қиладиган Худо мен билан бўлмаганда эди, шубҳасиз, сиз мени қуппа–қуруқ қайтарган бўлардингиз. Лекин Худо менинг қийналганимни, менинг оғир меҳнатимни кўрди. Шу сабабдан У ўтган кеча сизга зоҳир бўлиб, ноҳақлигингизни айтган.
43
Шундан кейин Лобон Ёқубга деди: — Мана бу аёллар — менинг қизларим, мана бу болалар — менинг набираларим, қўй–эчкилар ҳам меники. Сен кўриб турган ҳамма нарса — меники. Лекин ҳозир ўзимнинг қизларимга, набираларимга бирор нарса қила олармидим?!
44
Кел, энди икковимиз аҳд қилайлик, токи бу аҳд икковимиз ярашганимизни исботласин.
45
Ёқуб бир тошни олиб, ёдгорлик қилиб қўйди.
46
Кейин у қариндош–уруғларига: “Тош тўплаб келинглар!” деди. Улар ҳам тош тўплаб келиб, бир уюм ҳосил қилишди ва тош уюмининг ёнида тамадди қилишди.
47
Бу жой Лобоннинг тилида Ёгар–Садуто, Ёқубнинг тилида Галед, деб аталадиган бўлди.
48
Лобон: “Бу тош уюми бугун сен билан менинг орамизда гувоҳдир”, деб бу жойни Галед, деб атайдиган бўлди.
49
Шунингдек, у: “Биз бир–биримиздан айрилганимиздан кейин, Эгам сен билан мени кузатиб турсин”, деб бу жойни Миспах, деб атади. Сўнг шундай деди:
50
— Агар қизларимнинг дилини оғритсанг ёки уларнинг устига хотин олсанг, эсингда тут, ҳатто мен билмаган тақдирда ҳам, Худо сен билан менинг ўртамизда гувоҳдир.
51
Сўнг Лобон Ёқубга яна деди: — Икковимизнинг ўртамизда мен ўрнатган мана бу тош уюми билан устунга қара.
52
Булар бизнинг онтимизга гувоҳ бўлиб, икковимизнинг ўртамизда турибди. Мен сенга зарар етказиш ниятида бу тош уюмидан нарига ўтмайман, сен ҳам менга зарар етказиш ниятида бу тош уюми ва устундан берига ўтмаслигинг лозим.
53
Ота–боболаримизнинг Худоси — сенинг бобонг Иброҳимнинг Худоси ва менинг бобом Нахўрнинг Худоси — ўртамизда ҳакам бўлсин. Шундай қилиб, Ёқуб отаси Исҳоқ сажда қиладиган Худо номи билан қасам ичди.
54
Ёқуб қурбонлик қилиб, ҳаммани зиёфатга таклиф қилди. Улар тунни қирда ўтказишди.
55
Эртасига Лобон саҳарда турди. Қизларини, набираларини ўпиб, ҳаммаларини дуо қилди. Сўнгра уйига қайтиб кетди.
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 32 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50