bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 42
Genesis 42
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 41
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 43 →
1
Ёқуб: “Мисрда дон бор экан”, деб эшитгач, ўғилларига деди: — Бир–бирларингизга термулиб ўтираверасизларми?
2
Мисрда дон бор экан, деб эшитдим. Боринглар, ўзимизга дон сотиб олиб келинглар, тағин очликдан ўлиб кетмайлик.
3
Шундай қилиб, Юсуфнинг ўнта акаси дон сотиб олгани Мисрга кетишди.
4
Лекин Ёқуб Юсуфнинг укаси Беняминни ўғиллари билан бирга юбормади. “Бенямин ҳам бирор фалокатга йўлиқмасин”, деб қўрқарди.
5
Шундай қилиб, Ёқубнинг ўғиллари дон сотиб олгани келган бошқа одамлар билан бирга Мисрга келишди. Чунки Канъон юртига ҳам очарчилик етиб келганди.
6
Юсуф бу пайтда бутун Миср устидан ҳоким бўлгани учун, юрт халқига дон сотар эди. Юсуфнинг акалари келиб, бошлари ерга теккудай бўлиб, унга таъзим қилишди.
7
Юсуф акаларини кўрибоқ, дарров таниди. Лекин Юсуф уларга худди нотанишлардай муомала қилди: — Қаердан келдингиз? — деб дағаллик билан сўради Юсуф улардан. — Канъон юртидан, дон сотиб олгани келдик, — деб жавоб беришди улар.
8
Юсуф акаларини таниган бўлса ҳам, акалари Юсуфни танимадилар.
9
Юсуф акалари тўғрисида анча йиллар олдин кўрган тушларини эслади. Юсуф уларга: — Сизлар жосуссизлар! — деди. — Сизлар бу юртнинг заиф томонларини билиш учун келгансизлар.
10
Йўқ, ҳазрати олийлари! Бу қулларингиз фақат дон сотиб олгани келишган! — деб жавоб бердилар акалари.
11
— Биз ҳаммамиз бир одамнинг фарзандларимиз, тўғри одамлармиз. Бу қулларингиз ҳеч қачон жосуслик қилишмаган!
12
— Йўқ! Сизлар бу юртнинг заиф томонларини билиш учун келгансизлар! — деди Юсуф.
13
— Биз, қулларингиз, ўн иккита ака–укамиз, отамиз Канъон юртида, — дейишди улар. — Энг кичик укамиз у ерда отамиз билан қолди. Битта укамиз эса нобуд бўлган.
14
— Сизлар жосуссизлар дедимми, жосуссизлар! — дея гапида туриб олди Юсуф.
15
— Энди айтганларингизни текшириб кўраман. Фиръавннинг номини ўртага қўйиб қасам ичаманки, агар энг кичик укангиз бу ерга келмаса, сизлар Мисрдан кетмайсизлар.
16
Сизлардан биттангиз бориб, укангизни олиб келасизлар, қолганларингиз зиндонда ётиб турасизлар. Айтганларингиз тўғрими, йўқми, текширилади. Агар тўғри бўлмаса, фиръавннинг номини ўртага қўйиб қасам ичаманки, сизлар шубҳасиз жосус бўлиб чиқасизлар.
17
Юсуф уларнинг ҳаммасини уч кун зиндонга қамаб қўйди.
18
Учинчи куни Юсуф уларга деди: — Мен Худодан қўрқадиган одамман. Агар менинг айтганларимни қилсангиз, тирик қоласизлар.
19
Агар тўғри одамлар бўлсаларингиз, биттангиз зиндонда қоласиз, қолганларингиз эса оч қолган оилаларингиз учун дон олиб, уйларингизга кетишларингиз мумкин.
20
Кичик укангизни менинг олдимга олиб келасизлар. Шу йўл билан сизларнинг сўзларингизни текшириб кўраман. Гапларингиз тўғри бўлса, сизларга шафқат қиламан. Ҳаммалари бу гапга рози бўлишди.
21
Улар бир–бирларига гапира бошлади: “Мана, укамизга нима қилган бўлсак, энди жазосини тортяпмиз. У қанчалар азобланганини кўзимиз билан кўриб, ёлворишларини эшитганимизда ҳам, қулоқ солмаган эдик. Шу сабабдан бу азоблар ўзимизнинг бошимизга ҳам келди.”
22
Шунда Рубен уларга деди: — Болага зарар етказманглар, деб айтмаганмидим?! Лекин сизлар гапимга қулоқ солмадингиз. Мана энди унинг қони бизни тутади.
23
Юсуф шу ерда турган эди. Ака–укалар: “Гапимизни мана бу одам тушунади”, деб хаёлларига ҳам келтирмасдилар. Чунки Юсуф акалари билан тилмоч орқали гаплашарди.
24
Юсуф акаларининг олдидан кетиб, йиғлади. Бир оз ўзини босиб олгач, қайтиб келиб, улар билан гаплашди. Сўнг уларнинг орасидан Шимўнни ажратиб олди ва уларнинг кўзи олдида боғлатди.
25
Шундан кейин Юсуф хизматкорларига шундай буйруқ берди: “Бу одамларнинг қопларини донга тўлдириб беринглар. Ҳар бирининг кумушларини қопига қайтариб солиб қўйинглар, уларга йўл учун керакли озиқ–овқат беринглар.” Ҳаммаси Юсуф буюргандай бўлди.
26
Ака–укалар донларни эшакларига юклаб, йўлга тушдилар.
27
Кечаси бир жойда тунагани тўхтадилар. Улардан бири қопини очиб, эшагига ем олмоқчи бўлган эди, қараса, қоп ичида кумушлари турибди!
28
У ака–укаларига: “Қаранглар! Мана кумушларим! Қопимнинг ичида экан!” деб ҳайратланди. Шунда уларнинг юраклари қинидан чиққудай бўлиб қалтираб, бир–бирларига: “Оббо, буниси Худонинг бизга нима қилгани экан”, дер эдилар.
29
Улар Канъон юртига — оталари ҳузурига қайтиб келганларидан кейин, бошларидан ўтган ҳамма воқеаларни унга айтиб бердилар:
30
— Ўша юртнинг ҳокими биз билан жуда қўпол гаплашди, бизни, жосуссизлар, деди.
31
Лекин биз тўғри одам эканимизни, жосус эмаслигимизни айтдик.
32
Унга: “Биз ўн иккита ака–укамиз, битта отанинг фарзандларимиз, битта укамиз нобуд бўлган, энг кичик укамиз отамиз билан Канъонда қолган”, деб айтдик.
33
Кейин ўша юртнинг ҳокими бизга айтди: “Сизларнинг тўғри одамлар эканингизни текшириб кўраман. Биттангиз мен билан қоласиз, бошқаларингиз эса оч қолган оилаларингиз учун дон олиб кетаверасизлар.
34
Энг кичик укангизни менинг олдимга олиб келасизлар. Ана шунда сизлар жосус эмас, балки тўғри одамлар эканингизни билиб оламан. Сўнгра мана бу укангизни сизлар билан бирга жўнатиб юбораман. Сизлар дон сотиб олгани тез–тез келиб тураверасизлар.”
35
Улар қопларини бўшатаётганларида, қарасалар, ҳаммасининг қопи ичида тугунчада кумушлари турибди. Ота–болалар тугунчалардаги кумушларни кўрганларида, ваҳимага тушдилар.
36
Шунда Ёқуб ўғилларига айтди: — Мени ҳамма болаларимдан жудо қилмоқчимисизлар? Юсуф йўқолди, Шимўн ҳам йўқ, энди эса Беняминни олиб кетмоқчисизлар! Пешанам мунча шўр бўлмаса!
37
Рубен отасига деди: — Агар Беняминни сизга қайтариб олиб келмасам, майли, менинг иккала ўғлимни ўлдираверинг! Беняминни менга ишониб топширинг, ўзингизга қайтариб олиб келиб бераман.
38
— Ўғлим сизлар билан бирга бормайди, — деди Ёқуб. — Акаси Юсуф ўлган, ўзи ёлғиз қолди. Йўлда у бирор фалокатга йўлиқиши мумкин. Қариганимда мени қайғудан ўликлар диёрига киритасизлар.
← Chapter 41
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 43 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50