bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 35
Genesis 35
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 34
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 36 →
1
Худо Ёқубга деди: — Қани, отлан, Байтилга кўчиб кет, ўша ерда жойлашиб, қурбонгоҳ ўрнат. Сен аканг Эсовдан қочиб кетаётганингда, Мен у ерда сенга зоҳир бўлган эдим.
2
Ёқуб хонадонидагиларга ва ёнидагиларга айтди: — Бегона худоларингизни йўқотинглар, ўзларингизни поклаб, тоза кийимларингизни кийинглар.
3
Энди бу ердан кетиб, Байтилга борамиз. У ерда мен Худога қурбонгоҳ қураман. Кулфатда қолганимда, Худо менга мадад берган эди. Қаерга борсам, У мен билан бирга бўлди.
4
Ҳаммалари бегона худоларини, зиракларини Ёқубга беришди. Ёқуб бу нарсаларни Шакам яқинидаги эман дарахтининг остига кўмди.
5
Ёқуб хонадонидагиларини бошлаб йўлга тушганда, Худо бутун атрофдаги шаҳарлар аҳолисига қўрқув юборди. Шунинг учун ҳеч ким уларни таъқиб қилмади.
6
Ниҳоят, Ёқуб бутун хонадонидагиларни бошлаб Луз шаҳрига етиб келди. (Луз ҳозир Байтил, деб юритилади.)
7
Ёқуб бу ерда бир қурбонгоҳ қуриб, бу жойни Байтилнинг Худоси, деб атади. Ёқуб акасидан қочиб кетаётганда, Худо Ўзини унга шу ерда зоҳир қилган эди.
8
Улар шу ерда турганларида, Ривқонинг энагаси Добира вафот қилди. Уни Байтилнинг ёнидаги эман дарахти остига дафн қилдилар. Ўшандан буён бу дарахт Йиғи дарахти, деб юритилади.
9
Ёқуб Паддон–Орамдан қайтиб келгандан кейин, Худо унга яна зоҳир бўлди ва унга марҳамат кўрсатиб, деди:
10
“Сенинг исминг Ёқуб, лекин бундан кейин сени Ёқуб, деб чақирмайдилар, сенинг исминг Исроил бўлади.” Шунинг учун у Исроил, деб ном олди.
11
Худо шундай деди: — Мен Қодир Худоман, баракали бўл, наслинг кўп бўлсин. Буюк халқ, ҳатто кўп халқлар сендан пайдо бўлади. Сен шоҳларнинг бобоси бўласан.
12
Мен Иброҳимга ва Исҳоққа ваъда қилган юртни сенга бераман. Сендан кейин бу ерни наслингга бераман.
13
Шундан кейин Худо Ёқубга гапирган жойидан кетди,
14
Ёқуб ўша жойга ёдгорлик тоши ўрнатди. Сўнгра ёдгорлик тоши устига Худога атаб шароб ва зайтун мойи қуйди.
15
Ёқуб бу жойга Байтил, деб ном берди.
16
Ёқуб билан унинг оиласи Байтилдан чиқиб, Эфрат томон йўл олдилар. Улар Эфратга ҳали етиб бормасдан, Роҳиланинг кўзи ёрийдиган пайти келди, уни қаттиқ тўлғоқ тутиб қолди.
17
Роҳила тўлғоқдан кўп азоб чеккандан кейин, ниҳоят, дояси: “Қўрқма, яна ўғил туғдинг”, деди.
18
Роҳила жон бераётганда, охирги нафасда ўғлининг исмини Бенўн, деб қўйди. Отаси эса унга Бенямин, деб исм қўйди.
19
Шундай қилиб, Роҳила вафот этди ва Эфрат йўлида дафн қилинди. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм, деб юритилади.)
20
Ёқуб Роҳиланинг қабрига ёдгорлик тоши ўрнатди. Бу тош шу кунгача бор.
21
Шундан кейин Ёқуб яна кўчиб, Эдер минораси ортида чодирини тикди.
22
Ёқуб ўша ерда яшаётганда, Рубен отасининг чўриси Билхахнинг ёнига кирди. Ёқуб буни эшитиб қолди. Ёқубнинг ўн иккита ўғли бор эди:
23
Леахдан туғилган ўғиллари — Рубен (Ёқубнинг тўнғич ўғли), Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор ва Забулун.
24
Роҳиладан туғилган ўғиллари — Юсуф билан Бенямин.
25
Роҳиланинг чўриси Билхахдан туғилган ўғиллари — Дан билан Нафтали.
26
Леахнинг чўриси Зилподан туғилган ўғиллари — Гад билан Ошер. Ёқубнинг Паддон–Орамда туғилган ўғиллари ана шулар эди.
27
Ёқуб Мамрега — Хират–Арбага отасининг уйига келди. (Хират–Арба ҳозир Хеврон, деб юритилади.) Иброҳим ва Исҳоқ Хевронда истиқомат қилиб турган эдилар.
28
Исҳоқ 180 йил умр кўрди.
29
У кексайиб, ёшини яшаб оламдан ўтди. Ўғиллари Эсов билан Ёқуб уни дафн қилишди.
← Chapter 34
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 36 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50