bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 29
Genesis 29
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 30 →
1
Ёқуб йўлида давом этиб, ниҳоят, шарқдаги юртга етиб келди.
2
У даштда бир қудуқни узоқдан туриб кўрди. Қудуқ ёнида уч тўп пода ётарди. Чорва шу қудуқдан суғорилар, қудуқнинг оғзи каттакон тош билан ёпиб қўйиларди.
3
Чўпонлар ҳамма қўй–эчкиларни у ерга ҳайдаб келганларидан кейин, қудуқнинг оғзидаги тошни суришиб, қўйларни суғоришарди–да, қудуқнинг оғзини яна ўша тош билан беркитиб қўйишарди.
4
Ёқуб чўпонларнинг олдига бориб, улардан: — Биродарлар, қаерликсизлар? — деб сўради. — Хоронданмиз, — деб жавоб беришди улар.
5
— Лобон деган одамни танийсизларми? — деб сўради Ёқуб, — у Нахўрнинг набираси бўлади. — Ҳа, таниймиз, — деб жавоб беришди чўпонлар.
6
— Лобон тинч–омонми? — деб сўради Ёқуб. — Яхши, — деб жавоб беришди чўпонлар. — Ана, унинг қизи Роҳила ҳам қўйларини ҳайдаб шу ёққа келяпти.
7
— Сурувни бир жойга тўплабсизлар, оқшомгача ҳали эрта, ҳозир пайти эмас–ку! — деди Ёқуб. — Қўйларни суғориб, ўтлатгани қайтариб олиб бормайсизларми?
8
Чўпонлар шундай жавоб беришди: — Ҳамма сурувни бу ерга тўплаб, тошни қудуқнинг оғзидан сурганимиздан кейингина қўйларни суғорамиз.
9
Ёқуб чўпонлар билан гаплашиб турганда, Роҳила отасининг қўйларини ҳайдаб келиб қолди. Роҳила чўпонлик қиларди.
10
Ёқуб тоғаси Лобоннинг қизи Роҳилани ва унинг қўйларини кўрди. Қудуқ ёнига бориб, қудуқ оғзидаги тошни сурди–да, тоғасининг қўйларини суғорди.
11
Кейин Роҳилани ўпди, хурсандчилигидан кўзларига ёш келди.
12
— Мен отангнинг жияни, амманг Ривқонинг ўғлиман, — деб Ёқуб ўзини таништирди. Роҳила югуриб бориб, отасига хабар берди.
13
Лобон, синглимнинг ўғли келибди, деб эшитди–ю, ўша заҳоти, Ёқубни кутиб олишга шошилди. Ёқуб билан қучоқлашиб кўришди. Лобон Ёқубни уйига олиб келди. Ёқуб бошидан кечирганларини тоғасига айтиб берди.
14
— Сен менинг жигаримсан, оиламнинг бир аъзосисан, — деди Лобон. Ёқуб Лобонникида бир ой тургандан кейин,
15
Лобон унга деди: — Сен менинг қариндошим бўлсанг ҳам, текинга ишламаслигинг керак. Айт–чи, хизмат ҳақингга нима истайсан?
16
Лобоннинг икки қизи бўлиб, каттасининг исми — Леах, кичигиники — Роҳила эди.
17
Леахнинг кўзлари чиройли, Роҳила эса ҳар жиҳатдан гўзал — юзлари чиройли, қадди–қомати келишган эди.
18
Ёқуб Роҳилани севарди, шунинг учун: “Мен сизга кичик қизингиз Роҳила учун етти йил хизмат қилиб бераман”, деди.
19
Шунда Лобон унга деди: — Майли, розиман, қизимни бегонага берганимдан кўра, сенга берганим яхши–ку. Меникида қолавер.
20
Шундай қилиб, Ёқуб Роҳилага қалин учун етти йил хизмат қилди. Лекин Ёқубнинг Роҳилага бўлган севгиси шунчалик кучли эдики, етти йил бир неча кундай туюлди.
21
Ниҳоят, Ёқуб Роҳилага уйланадиган пайт ҳам келди. — Мен шартни бажардим, — деди Ёқуб Лобонга. — Энди қизингизга уйланишимга ижозат беринг.
22
Лобон бутун юрт аҳолисини тўплаб, зиёфат берди.
23
null
24
Лекин ўша куни кечаси Лобон Роҳиланинг ўрнига, тўнғич қизи Леахни Ёқубга берди. Леахга хизмат қилсин, деб Лобон ўзининг Зилпо деган чўрисини Леахга берди. Ёқуб Леахнинг ёнига кирди.
25
Ёқуб эрталаб туриб қараса, ёнида Леах ётибди! — Бу нима қилганингиз?! — деди Ёқуб ғазабланиб Лобонга. — Мен сизга етти йил Роҳила учун хизмат қилдим–ку! Нимага мени алдадингиз?
26
Бизнинг юртдаги одат бўйича, катта қиздан олдин кичиги турмушга берилмайди, — деб жавоб берди Лобон.
27
— Бир ҳафтада бу қизимнинг тўйи тантанаси тугайди, кутиб тур. Агар менга яна етти йил хизмат қилиб берадиган бўлсанг, хизматинг эвазига кичкинасини ҳам сенга бераман.
28
Ёқуб рози бўлди. Бир ҳафтадан кейин Ёқуб билан Леахнинг тўйи тантанаси тугади. Лобон Роҳилани ҳам Ёқубга берди.
29
Лобон ўзининг Билхах деган чўрисини қизи Роҳилага берган эди.
30
Шундай қилиб, Ёқуб Роҳиланинг ёнига кирди. У Леахдан кўра, Роҳилани кўпроқ яхши кўрарди. Ёқуб Лобонга яна етти йил хизмат қилиб берди.
31
Ёқуб Леахга кўнгилсиз эканини Эгамиз кўриб турарди. Шунинг учун У Леахни туғишга қодир қилди, Роҳила эса бефарзанд ўтаверди.
32
Леах ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. У: “Эгам менинг бахтсизлигимни кўрди, энди эрим менга албатта кўнгил қўяди”, деб ўғлининг исмини Рубен қўйди.
33
Леах ҳомиладор бўлиб, яна ўғил туғди. “Эрим менга кўнгилсизлигини Эгам эшитиб, яна бир ўғил берди”, деб ўғлининг исмини Шимўн қўйди.
34
Леах яна ҳомиладор бўлди ва яна ўғил туғди. У: “Эримга учта ўғил туғиб бердим, энди у албатта менга боғланиб қолади”, деб ўғлининг исмини Леви қўйди.
35
Леах яна ҳомиладор бўлиб, яна ўғил туғди. У: “Энди Эгамга ҳамду сано айтаман”, деб ўғлининг исмини Яҳудо қўйди. Шундан кейин у бола туғишдан қолди.
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 30 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50