bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 2
Genesis 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 3 →
1
Шундай қилиб, осмон билан ер ҳамда улардаги жамики нарсалар яратилди.
2
Еттинчи куни Худо ҳамма ишларини битириб, дам олди.
3
Худо еттинчи куни барча яратиш ишларидан дам олгани учун, бу кунни муборак қилиб, муқаддас, деб бошқа кунлардан ажратди.
4
Осмон билан ернинг яратилиши ана шулардан иборатдир. Парвардигор Эгамиз осмон билан ерни яратган пайтда
5
ер юзида на бирон ўт, на бирон гиёҳ унган эди. Чунки Парвардигор Эгамиз ҳали ерга ёмғир ёғдирмаган, ерга ишлов берадиган бирон кимса яратмаган эди.
6
Лекин ер остидан сув чиқиб, бутун ер юзини суғорарди.
7
Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди.
8
Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди.
9
Кейин Парвардигор Эгамиз ердан чиройли, лаззатли мева берадиган ҳар хил дарахтларни ўстирди. Боғнинг ўртасига ҳаёт ато этувчи дарахтни ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтини қўйди.
10
Адандан бир дарё оқиб келиб, боғни суғоради ва ўша ерда тўртта ирмоққа бўлинади.
11
Биринчи ирмоқнинг номи Пишон бўлиб, бутун Хавила ери бўйлаб оқади. Бу жойда олтин бор.
12
Ўша ернинг олтини жуда ҳам тозадир. У ерда марварид ва ақиқ тошлар ҳам бор.
13
Иккинчи ирмоқнинг номи Гихўн бўлиб, бутун Куш ери бўйлаб оқади.
14
Учинчи ирмоқнинг номи Дажла бўлиб, Оссурия шаҳрининг шарқидан оқиб ўтади. Тўртинчи ирмоқнинг номи Фуротдир.
15
Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз, бу одам боққа ишлов берсин, парвариш қилсин, деб уни Адан боғига жойлаштирди.
16
Парвардигор Эгамиз унга шундай амр қилди: “Сен боғдаги ҳамма дарахтнинг мевасидан бемалол тановул қилавер.
17
Лекин яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан.”
18
Сўнгра Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди.
19
Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз тупроқдан ҳар хил ҳайвонларни ва ҳар хил қушларни яратди. Худо: “Бу жониворларни одам кўриб қанақа ном бераркин”, дея уларни одамнинг олдига олиб келди. Одам ҳар бир жонивор учун ном танлади.
20
Одам ҳамма чорвага, қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ном берди. Лекин ҳамон унга муносиб шерик йўқ эди.
21
Шу боисдан Парвардигор Эгамиз одамни қаттиқ ухлатиб қўйди. Одам ухлаб ётганда, Худо унинг қовурғасидан биттасини олди ва қовурғанинг ўрнига эт қоплади.
22
Парвардигор Эгамиз одамнинг қовурғасидан хотин кишини яратди ва уни одамнинг олдига олиб келди.
23
Шунда одам айтди: “Ниҳоят, бу менинг суякларимдан пайдо бўлган суякдир, Менинг этимдан яралган этдир. У Хотин, деб аталгай, Чунки у эркакдан яратилгандир.”
24
Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.
25
Одам билан хотини қип–яланғоч юрардилар, бир–бирларидан уялиш ҳиссини сезмасдилар.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50