bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 48
Genesis 48
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 47
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 49 →
1
Бир куни Юсуфга: “Отангиз касал”, деган хабар етиб келди. Юсуф иккала ўғлини — Манаше билан Эфрайимни ёнига олиб, отасининг ҳузурига борди.
2
Ёқуб Юсуфнинг келганини эшитгач, кучини йиғиб, тўшагига ўтирди.
3
Ёқуб Юсуфга деди: — Қодир ХудоКанъон юртидаги Луз шаҳрида менга зоҳир бўлган ва марҳамат кўрсатиб,
4
шундай деган эди: “Мен сени баракали қилиб, наслингни кўпайтираман. Мен сендан кўп халқларни яратаман. Бу ерни сендан кейин наслингга абадий мулк қилиб бераман.”
5
Мен Мисрга келмасимдан аввал Эфрайим билан Манаше бу ерда туғилган эдилар. Шу иккала ўғлинг энди менинг ўғилларимдир. Рубен ва Шимўн менга қандай ўғил бўлса, сенинг иккала ўғлинг ҳам менинг ўғилларим бўлади.
6
Эфрайим билан Манашедан кейин туғиладиган ўғилларинг эса ўзингники бўлади. Туғиладиган ўғилларингга Эфрайим ва Манашега қарашли ерлардан мерос берилсин.
7
Буни шу сабабдан қиляпманки, мен Паддондан қайтиб келаётганимда, афсуски, онанг Роҳила Канъон юртида — Эфратга етиб бормасдан йўлда оламдан ўтган эди. Мен уни ўша ерда — Эфратга борадиган йўл бўйига дафн қилганман. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм, деб юритилади.)
8
Бу пайтга келиб Ёқубнинг кўзлари кексаликдан хиралашган, яхши кўрмас эди. Ёқуб Юсуфнинг ўғилларини кўрганда, “Булар кимлар?” деб сўради. — Булар Худо шу ерда менга берган ўғилларим, — деб жавоб берди Юсуф. — Менга яқинроқ олиб келгин уларни, дуо қилайин. Юсуф ўғилларини отасига яқинроқ олиб борди. Ёқуб болаларни бағрига босиб, ўпди.
9
null
10
null
11
Ёқуб Юсуфга деди: — Мен сени ҳеч қачон кўрмайман, деб ўйлаган эдим. Аммо Худо сенинг болаларингни ҳам кўришни насиб этди.
12
Юсуф болаларни отасининг тиззасидан олди ва отасига мук тушиб таъзим қилди.
13
Юсуф ўнг қўли билан Эфрайимни ушлаб, Ёқубнинг чап томонига, чап қўли билан Манашени ушлаб, Ёқубнинг ўнг томонига яқинроқ олиб келди.
14
Лекин Ёқуб қўлларини чалиштирди–ю, ўнг қўлини кенжа ўғил Эфрайимнинг бошига, чап қўлини тўнғич ўғил Манашенинг бошига қўйди.
15
Сўнгра Юсуфни дуо қилди: “Ота–боболарим Иброҳим ва Исҳоққа йўл кўрсатган Худо, Умрим бўйи менинг чўпоним бўлган Худо,
16
Барча офатлардан мени сақлаган фаришта Бу болаларга ҳам марҳамат кўрсатсин. Менинг номим, бобом Иброҳим, отам Исҳоқнинг номи Шу болалар орқали яшасин, ер юзида улар лак–лак кўпайсин.”
17
Лекин отаси ўнг қўлини Эфрайимнинг бошига қўйгани Юсуфга ёқмади. Шунинг учун отасининг ўнг қўлини Эфрайимнинг бошидан Манашенинг бошига олиб қўймоқчи бўлди.
18
— Бундай эмас, ота, — деди Юсуф, — буниси тўнғичи, ўнг қўлингизни унинг бошига қўйинг.
19
Лекин отаси рози бўлмади: — Биламан, ўғлим, биламан. Манашенинг насли ҳам буюк халқ бўлади. Лекин Эфрайимнинг авлоди Манашеникига қараганда янада буюк бўлиб, Эфрайимнинг авлодидан кўп халқлар келиб чиқади.
20
Ёқуб ўша куни Эфрайим билан Манашени шундай деб дуо қилди: “Исроил халқи сизларнинг номингизни айтар бир–бирини дуо қилганда, Эфрайим ва Манашедай қилсин сени Худо, деб айтганларида.” Шундай қилиб, Ёқуб Эфрайимни Манашедан юқори қўйди.
21
Шундан кейин Ёқуб Юсуфга деди: — Менинг умрим охирлаб боряпти. Лекин Худо сизлар билан бирга бўлади, сизларни ота–боболарингизнинг ерига яна қайтариб олиб боради.
22
Шакамни эса акаларингга эмас, сенга беряпман. Бу ҳосилдор ерларни мен қиличу камоним билан Амор халқларидан тортиб олганман.
← Chapter 47
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 49 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50