bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 41
Genesis 41
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 40
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 42 →
1
Орадан икки йил ўтди. Бир куни Миср фиръавни туш кўрди. Тушида у Нил дарёси бўйида турган эмиш.
2
Бир пайт дарёдан еттита боқилган, семиз сигир чиқиб, қирғоқдаги ўтларни ея бошлабди.
3
Сўнгра дарёдан яна еттита сигир чиқибди. Бу сигирлар жуда ҳам хунук, ориқ экан. Булар семиз сигирларнинг ёнига келиб турибди.
4
Бир вақт ориқ сигирлар семиз сигирларни еб қўйибди! Шундан кейин фиръавн уйғониб кетди.
5
Сўнгра у яна ухлаб қолди ва бошқа туш кўрди. Тушида битта буғдой поясида еттита тўлиқ, пишган бошоқ ўсган эмиш.
6
Кейин ўша пояда яна еттита бошоқ ўсиб чиқибди. Бу бошоқлар саҳро шамолида қовжираб, пучайиб кетган экан.
7
Бирдан пучайган бошоқлар еттита пишган, тўлиқ бошоқни ютиб юборибди! Фиръавн яна уйғониб кетди. Бу туши экан.
8
Фиръавн саҳарда кўрган тушини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш бўлди. “Тушим нимадан дарак берар экан”, деб жуда хавотирланди. Шу боисдан Мисрдаги жамики сеҳргарларни ва донишмандларни чақиртирди. Фиръавн уларга кўрган тушини айтиб берди. Лекин уларнинг биронтаси фиръавннинг тушини таъбир қилиб бера олмади.
9
Шу орада фиръавннинг соқийси сўз олди: — Бугун айбларимни эътироф этишимга тўғри келади.
10
Жаноби олийлари! Сиз бирмунча вақт олдин новвой билан мендан ғазабланиб, бизни қўриқчилар бошлиғининг уйидаги зиндонга ташлаган эдингиз.
11
Новвой билан мен бир куни кечаси туш кўрибмиз. Икковимизнинг тушимизнинг ўзига хос маъноси бор эди.
12
Биз билан зиндонда бир иброний йигити ҳам ётган эди. У қўриқчилар бошлиғининг хизматкори эди. Биз ўша иброний йигитига тушимизни айтганимизда, ҳар биримизнинг тушимизни таъбир қилиб берди.
13
Ҳаммаси ўша иброний йигити айтгандай бўлди. Мен олдинги мансабимга қайтдим, новвойни эса тик ўрнатилган ходага қоқишди.
14
Фиръавн Юсуфга одам юборди. Юсуф зудлик билан зиндондан чиқарилди. У соқолини олиб, кийимларини ўзгартирди–да, фиръавннинг ҳузурига келди.
15
— Ўтган кечаси мен туш кўрдим, — деб гап бошлади фиръавн Юсуфга. — Лекин ҳеч ким тушимни таъбир қилиб бера олмади. Эшитишимча, сен тушларни таъбирлай олар экансан. Шу сабабдан сени чақиртирган эдим.
16
— Жаноби олийлари, мен ўзим тушингизни таъбирлай олмайман, — деб жавоб берди Юсуф. — Тўғри жавобни сизга Худо беради.
17
Шундан кейин фиръавн Юсуфга тушини айтди: — Тушимда Нил дарёси бўйида турган эмишман.
18
Бир пайт дарёдан еттита боқилган, семиз сигир чиқиб, қирғоқдаги ўтларни ея бошлабди.
19
Сўнгра дарёдан яна еттита сигир чиқибди. Бу сигирлар жуда ҳам хунук, ориқ экан. Бунақанги хунук сигирни бутун Миср юртида кўрмаган эдим.
20
Бир вақт ориқ, хунук сигирлар дарёдан олдин чиққан семиз сигирларни еб қўйибди.
21
Хунук сигирлар семиз сигирларни егандан кейин ҳам, улар ҳеч нарса емагандай хунуклигича туравердилар. Шундан кейин уйғониб кетибман.
22
Сўнгра яна ухлаб қолиб, бошқа туш кўрибман. Тушимда битта буғдой поясида еттита тўлиқ, пишган бошоқ ўсган эмиш.
23
Кейин ўша пояда яна еттита бошоқ ўсиб чиқибди. Бу бошоқлар саҳро шамолида сўлиб, қовжираб, пучайиб кетган экан.
24
Бирдан пучайган бошоқлар еттита пишган, тўлиқ бошоқни ютиб юборибди! Мен тушимни сеҳргарларимга айтган эдим, лекин биронтаси ҳам маъносини айтиб бера олмади.
25
— Фиръавн жаноби олийларининг иккала тушининг маъноси ҳам бирдир, — деди Юсуф фиръавнга. — Худо нима қилмоқчи эканини фиръавнимизга аён этибди.
26
Еттита семиз сигир ва еттита тўлиқ бошоқ етти йил деганидир, буларнинг маъноси бирдир. Шу йиллари фаровонлик бўлади.
27
Еттита озғин, хунук сигир билан еттита пучайган бошоқ ҳам етти йил деганидир. Шу йиллари қаҳатчилик бўлади.
28
Фиръавн жаноблари! Айтганимдай, Худо нима қилмоқчи эканини сизга кўрсатибди.
29
Бутун Миср юртида етти йил давомида ҳосил ниҳоятда мўл бўлади.
30
Лекин шундан кейин етти йил давомида шундай даҳшатли қаҳатчилик бўладики, Мисрда олдинги фаровонлик йиллари унутилиб кетади. Қаҳатчилик юртни хароб қилади.
31
Қаҳатчилик ниҳоятда оғир бўлганидан, одамлар хотирасидан фаровонлик даври тамомила ўчиб кетади.
32
Фиръавн жаноблари икки марта туш кўрганларининг маънооси шуки, бу иш муқаррар юз беришини Худо таъкидлаяпти, Худо буни яқин орада амалга оширади.
33
Шунинг учун, фиръавн жаноблари, сиз ақл–идрокли, доно бир одамни танлаб олиб, Миср юрти устидан тайинланг.
34
Яна юрт устидан назоратчилар тайин қилинг. Ўша назоратчилар ҳосилдор етти йил давомида Миср юртидаги бутун ҳосилнинг бешдан бир қисмини олсинлар.
35
Уларга фармон беринг: фаровонлик йиллари давомида улар дон ғамлашсин, сизнинг назоратингиз остида шаҳарларда дон йиғиб, қўриқлашсин.
36
Шу йўл билан етти йил қаҳатчилик даврида озиқ–овқат бўлсин, деб дон ғамланиб туради. Акс ҳолда қаҳатчилик шубҳасиз юртни хароб қилади, бутун халқ ҳалок бўлади.
37
Юсуфнинг маслаҳати фиръавнга ҳам, унинг барча аъёнларига ҳам жуда маъқул келди.
38
Фиръавн аъёнларига: “Биз Юсуфдан бошқа Худонинг Руҳи бошқарадиган бирорта одамни топа олармидик”, деб айтди.
39
Шу боисдан Юсуфга: — Худо буларнинг ҳаммасини сенга аён қилган экан, бу юртда энг ақл–идрокли, доно одам сенсан, — деди.
40
— Мен сени ўзимга вазир қилиб тайинлайман, бутун халқим сенинг буйруғингга итоат этади. Мен сендан фақат тахтим билан устунман, холос.
41
Фиръавн яна Юсуфга: — Мана, сени бутун Миср юрти устидан ҳоким қилиб тайинладим, — деди.
42
Сўнг фиръавн ўзининг муҳр узугини бармоғидан чиқариб, Юсуфнинг бармоғига тақиб қўйди. У Юсуфга шоҳона либослар кийгизиб, бўйнига олтин занжир тақиб қўйди.
43
Фиръавн Юсуфга ўнг қўл вазир сифатида извошини ҳам тақдим қилди. Юсуф қаерга бормасин, одамларга: “Тиз чўкинглар!” деган буйруқ бериларди. Шундай қилиб, фиръавн Юсуфни бутун Миср юрти устидан ҳоким қилди.
44
Фиръавн Юсуфга яна шундай деди: — Мен фиръавн бўлсам ҳам, бутун Миср юртида бирон кимса сенинг ижозатингсиз ҳатто миқ этолмайди.
45
Фиръавн Юсуфга Зофнат–Паниёх, деб исм қўйди ва Он шаҳри руҳонийси Пўтиферонинг қизи Осанатни олиб берди. Шундай қилиб, Юсуф бутун Миср юртида ҳоким бўлиб қолди.
46
Юсуф Миср фиръавни хизматига кирган пайтда, ўттиз ёшда эди. Юсуф фиръавн саройидан чиқиб, бутун Миср юртини кезиб чиқарди.
47
Етти йил фаровонлик даврда ер мўл–кўл ҳосил берди.
48
Шу йиллар давомида Юсуф Мисрда етиштирилган ҳосилдан бир қисмини олиб, шаҳарларда дон ғамлади. Хусусан ҳар бир шаҳар атрофидаги далалардан ўша шаҳарга дон йиғиларди.
49
Юсуф шунчалик кўп дон ғамладики, денгиздаги қумдек кўп эди. Шунинг учун донни ўлчамай қўйди. Дон беҳисоб даражада кўп эди.
50
Қаҳатчилик йиллари бошланишидан олдин, Юсуф хотини Осанатдан икки ўғил кўрди.
51
Юсуф: “Қайғуларимни ва отам хонадонини Худо эсимдан чиқарди”, деб тўнғич ўғлининг исмини Манаше қўйди.
52
Иккинчи ўғлининг исмини Эфрайим қўйди. “Чунки, — деди Юсуф, — мен азоб–уқубат тортган юртда Худо мени баракали қилди.”
53
Ниҳоят, ҳосилдор етти йил ҳам тугади.
54
Юсуф таъбир қилгандай, етти йиллик қаҳатчилик бошланди. Атрофдаги ҳамма юртларда дон танқис бўлиб, Миср юртидагина нон бор эди.
55
Охири, Миср юртида ҳам очарчилик бошланди. Миср халқи нон сўраб фиръавнга ёлворди. Фиръавн эса халққа: “Юсуфга боринглар, у нима деса, шуни қилинглар”, деди.
56
Қаҳатчилик кучайиб, бутун юртга ёйилгач, Юсуф ҳамма омборхоналарнинг эшикларини очиб, Мисрликларга дон сота бошлади.
57
Бутун дунё бўйлаб қаҳатчилик кучайиб борар, шунинг учун атрофдаги юртларнинг халқлари Юсуфдан дон сотиб олгани Мисрга келишарди.
← Chapter 40
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 42 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50