bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 44
Genesis 44
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 43
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 45 →
1
Ака–укалар кетишга тайёрланишди. Юсуф қулбошисига шундай кўрсатма берди: “Бу одамларнинг қопларини кўтара оладиган қилиб донга тўлдир. Ҳар бирининг қопига кумушларини қайтариб солиб қўй.
2
Кенжасининг қопи ичига эса кумушлари билан бирга менинг кумуш қадаҳимни ҳам солиб қўй.” Қулбоши ҳаммасини Юсуф айтгандай қилди.
3
Эртасига тонг ёришиши биланоқ, ака–укаларни юк ортилган эшаклари билан жўнатиб юборишди.
4
Улар ҳали шаҳардан унча узоқлашмаган ҳам эдиларки, Юсуф қулбошисига буюрди: — Бор, анави одамларнинг изидан туш. Уларга етиб олганингдан кейин шундай деб айт: “Нимага яхшиликка ёмонлик қилдингиз?
5
Хўжайинимнинг кумуш қадаҳини ўғирлаганингиз нимаси? Хўжайиним ичимлик ичиш учун, фол очишда фойдаланарди, ахир! Қандай ёмон иш қилиб қўйибсизлар–а!”
6
Қулбоши ака–укаларга етиб олиб, ўргатилган гапларни айтди.
7
— Нимага бундай гапларни гапиряпсиз?! — деб жавоб қайтаришди улар. — Худо сақласин! Бу қулларингиз унақа иш қилмайди!
8
Ўзингиз ўйланг, қопларимиздан топиб олган кумушларни Канъондан сизга қайтариб олиб келдик–ку. Шундай экан, биз хўжайинингизнинг уйидан кумуш ёки олтин ўғирлармидик?!
9
Агар ўша нарса биз, қулларингиздан топилса, майли, ўша одам ўлдирилсин. Қолганларимиз ҳазрати олийларига қул бўлайлик.
10
— Майли, мен розиман, сизлар айтганча бўла қолсин, — деди қулбоши. — Кумуш қадаҳ кимдан топилса, у менга қул бўлади. Қолганларингиз эса озод бўласизлар.
11
Сўнгра ҳар бири тезда эшаклари устидан қопларини олиб, очдилар.
12
Юсуфнинг қулбошиси тўнғичининг қопидан бошлаб кенжасининг қопигача титиб чиқди. Қадаҳ Беняминнинг қопидан чиқиб қолса бўладими!
13
Улар умидсизликка тушиб, қайғудан кийимларини йиртдилар. Эшакларига яна юкларини ортиб, орқага — шаҳарга қайтиб келдилар.
14
Яҳудо ва ака–укалар Юсуфнинг уйига келишди. Юсуф ҳали уйида экан. Ака–укалар Юсуфнинг олдида ўзларини ерга отдилар.
15
— Бу қилганингиз нимаси? — деб сўроққа тутди Юсуф уларни. — Мендай бир одам фол очиб билиб олишимни билмасмидингиз?!
16
— Жаноби олийларига нима ҳам дердик? Худо бу қулларингизнинг қилган жиноятларини фош қилди. Энди ўзимизни қандай ҳимоя қила олардик?! Қандай қилиб ўзимизни оқлардик?! Жаноби олийлари! Сизнинг қадаҳингиз укамизнинг қопидан топилган экан, энди укамиз билан бирга биз, ҳаммамиз, сизга қул бўлишга тайёрмиз.
17
— Йўқ, Худо сақласин! Ҳечам бундай қилмайман! — деди Юсуф. — Фақат қадаҳни ўғирлаган одамгина менга қул бўлади. Қолганларингиз эса эсон–омон отангизнинг олдига қайтинглар.
18
Шунда Яҳудо Юсуфга яқинроқ келиб деди: — Жаноби олийлари! Ўзингиз фиръавн кабисиз. Мен, сиз, жанобларига, бир оғиз сўз айтсам, ғазабланманг.
19
Сиз биздан: “Отангиз ёки укангиз борми?” деб сўраган эдингиз.
20
Биз шундай деб жавоб бердик: “Ҳа, қари отамиз ва кенжа укамиз ҳам бор, отамиз уни кексайганда кўрган. Унинг акаси эса ўлган, онасидан бир ўзи ёлғиз қолган. Отамиз уни жуда яхши кўради.”
21
Кейин сиз биз, қулларингизга: “Ўша укангизни менинг олдимга олиб келинглар, уни ўзим кўрайин–чи”, дедингиз.
22
Биз эса сизга: “Бола отасини ташлаб кела олмайди, агар ташлаб келса, отаси ўлиб қолиши мумкин”, деб айтдик.
23
Кейин сиз бизга: “Укангизни олиб келмагунларингизча, кўзимга кўринманглар”, дедингиз.
24
Қулингиз — отамизнинг ҳузурига қайтиб борганимизда, сизнинг гапларингизни унга айтдик.
25
Вақти келиб, отамиз бизга: “Яна бориб, ўзимизга бир оз дон сотиб олиб келинглар”, деди.
26
Лекин биз отамизга айтдикки: “Ўзимиз бора олмаймиз, агар кенжа укамиз биз билан бирга кетсагина, бора оламиз, укамиз бормагунча, биз ўша одамнинг кўзига кўрина олмаймиз.”
27
Шунда отамиз бизга деди: “Биласизларки, хотиним Роҳиладан иккита ўғил қолган эди.
28
Биридан айрилдим, уни шубҳасиз, йиртқич ҳайвон тилка–пора қилиб ташлаган. Уни ўшандан кейин кўрмадим.
29
Агар бунисини ҳам мендан олиб кетсаларингиз, у бирор фалокатга йўлиқиб қолса, қариганимда мени қайғудан ўликлар диёрига киритасизлар.”
30
Энди, жаноби олийлари, мен отамнинг олдига бу болани ташлаб бора олмайман. Отамизнинг умри бу боланинг ҳаётига боғлиқ.
31
Бола биз билан йўқлигини отамиз кўргандан кейин, у ўлиб қолади. Биз эса кекса отамизни қайғудан ўликлар диёрига тиқамиз.
32
Мен, қулингиз, мана шу бола учун отамга кафил бўлганман. Отамга: “Агар уни қўлингизга қайтариб олиб келиб топширмасам, умр бўйи сизнинг олдингизда айбдор бўлиб қолай”, деб айтганман.
33
Илтимос қиламан, жаноби олийлари, шу боланинг ўрнига мен сизга қул бўлиб қолай, рад этманг. Бола акалари билан бирга қайтиб кетаверсин.
34
Агар бола мен билан бирга кетмаса, отамнинг олдига қайси юз билан қайтиб бораман?! Отамнинг бошига тушадиган кулфатларга қараб туришга бардош беролмайман.
← Chapter 43
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 45 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50