bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 11
Genesis 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 12 →
1
Бутун ер юзида битта тил бўлиб, ҳамма одамлар бир хил сўзлашардилар.
2
Одамлар шарқдан кўчиб, Шинар еридаги бир текисликка келдилар ва ўша ерда жойлашдилар.
3
Одамлар бир–бирларига: “Келинглар, ғишт қуйиб, яхшилаб пиширайлик”, дедилар. Шундай қилиб, улар қурилиш учун ғиштдан, қоришма учун қора сақичдан фойдаланадиган бўлдилар.
4
Кейин одамлар айтдилар: “Келинглар, ўзимиз учун шаҳар қурайлик, шаҳар минорасининг чўққилари осмонга тегиб турсин. Шу тариқа ном таратайлик. Акс ҳолда биз бутун ер юзига тарқалиб кетамиз.”
5
Одамлар қураётган шаҳарни ва минорани кўриш учун Эгамиз пастга тушди.
6
Эгамиз деди: “Қаранглар, ҳаммаси битта халқ, ҳаммасининг тили бир! Бу ҳали улар қилмоқчи бўлган ишнинг бошланиши, холос. Ҳадемай, улар кўнглига келган ишни қилишга қодир бўладилар.
7
Қани, пастга тушайлик–да, уларнинг тилини аралаштириб юборайлик, токи бирининг гапини иккинчиси тушунолмай қолсин.”
8
Шундай қилиб, Эгамиз уларни бу ердан бутун ер юзи бўйлаб тарқатиб юборди. Одамлар шаҳар қурилишини тўхтатдилар.
9
Эгамиз ҳамма одамларнинг тилини шу ерда чалкаштириб, уларнинг ўзларини бутун ер юзига тарқатиб юборгани учун, шаҳарнинг номи Бобил бўлиб қолди.
10
Сомнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Сом 100 ёшга кирганда, ўғли Арпахшодни кўрган эди. Арпахшод туғилганда, тўфон бўлиб ўтганига икки йил бўлган эди.
11
Арпахшод туғилгандан кейин, Сом 500 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
12
Арпахшод 35 ёшида ўғли Шилахни кўрган эди.
13
Шилах туғилгандан кейин, Арпахшод 403 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
14
Шилах 30 ёшида ўғли Ибирни кўрган эди.
15
Ибир туғилгандан кейин, Шилах 403 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
16
Ибир 34 ёшида ўғли Палахни кўрган эди.
17
Палах туғилгандан кейин, Ибир 430 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
18
Палах 30 ёшида ўғли Равуни кўрган эди.
19
Раву туғилгандан кейин, Палах 209 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
20
Раву 32 ёшида ўғли Саруғни кўрган эди.
21
Саруғ туғилгандан кейин, Раву 207 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
22
Саруғ 30 ёшида ўғли Нахўрни кўрган эди.
23
Нахўр туғилгандан кейин, Саруғ 200 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
24
Нахўр 29 ёшида ўғли Тераҳни кўрган эди.
25
Тераҳ туғилгандан кейин, Нахўр 119 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
26
Тераҳ 70 ёшдан ўтгандан кейин ўғиллари Ибром, Нахўр ва Харонни кўрган эди.
27
Тераҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Тераҳдан Ибром, Нахўр ва Харон туғилдилар. Харондан Лут туғилди.
28
Тераҳ ҳали ҳаёт экан, Харон отасидан олдин ўз туғилган юртида — Халдейдаги Ур шаҳрида оламдан ўтди.
29
Ибром — Сорай деган қизга, Нахўр — Милхо деган қизга уйландилар. Милхо Хароннинг қизи эди. Милхонинг Исках деган синглиси ҳам бор эди.
30
Сорай бепушт бўлиб, боласи йўқ эди.
31
Тераҳ ўғли Ибромни, Хароннинг ўғли — набираси Лутни, Ибромнинг хотини — келини Сорайни эргаштириб, Халдейдаги Ур шаҳридан чиқиб, Канъон юртига қараб йўл олди. Улар Хорон шаҳрига келишгач, ўша ерда ўрнашдилар.
32
Тераҳ 205 ёшида Хоронда оламдан ўтди.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50