bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 18
Genesis 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 19 →
1
Куннинг жазирама иссиқ пайти эди. Иброҳим Мамредаги муқаддас эманзорда чодирига кираверишда ўтирган эди, шу пайт Эгамиз унга зоҳир бўлди.
2
Шу лаҳзада Иброҳим рўпарасида учта одам турганини билди. Иброҳим учаласини кўрган заҳоти чодирга кираверишдан уларни кутиб олгани югуриб борди ва мук тушиб таъзим қилди.
3
— Ҳазратим, — деди Иброҳим, — марҳаматингизни дариғ тутманглар, бу қулингизнинг эшигини босиб ўтиб кетманглар.
4
Хизматкорларим сув келтиришсин, оёқларингизни ювишсин, ўзларингиз дарахтнинг соясида дам олинглар.
5
Модомики, бу қулингизнинг хонадонига ташриф буюрибсизлар, мен нон–пон олиб келай. Саёҳатингизни давом эттиришдан олдин бардам бўлиб олинглар. — Майли, — дейишди улар, — айтганингдай қилавер.
6
Иброҳим шошилганича чодирга қайтди–да, Сорага деди: — Тез бўл! Уннинг яхшисидан дарров уч тоғора олиб, нон ёп.
7
Сўнгра подага бориб, семиз бузоқни танлади ва хизматкорига берди. Хизматкор дарров бузоқни сўйиб тайёрлашга киришди.
8
У сузма, сут ва пишириб тайёрланган бузоқ гўштини олиб, меҳмонларнинг олдига қўйди. Меҳмонлар овқатланишаётганда, Иброҳим дарахт остида уларга ўзи хизмат қилиб турди.
9
— Хотининг Сора қаерда? — деб сўрашди улар. — Шу ерда, чодирда, — деб жавоб берди Иброҳим.
10
Улардан бири: — Келгуси йили шу пайтда мен қайтиб келганимда, хотининг Сора ўғилли бўлади, — деди. Сора унинг орқасида, чодирга киравериш ёнида бу суҳбатни эшитиб турарди.
11
Бу пайтда Иброҳим ҳам, Сора ҳам жуда кексайиб қолишган, Сора бола туғиш давридан анча ўтган эди.
12
У ичида кулиб, ўзича ўйлади: “Мен мункиллаган кампир бўлсам–у, қандай қилиб лаззатлана олардим?! Бунинг устига, эрим ҳам қариб қолган бўлса.”
13
Шунда Эгамиз яна Иброҳимга айтди: — Нима учун Сора кулди? Нимага у: “Қариб қолган бўлсам–у, бола туғармидим”, деди?
14
Мен, Эгангиз, учун имконсиз нарса бор эканми?! Келгуси йил шу пайтда мен қайтиб келаман. Ўшанда Соранинг ўғли бўлади.
15
Лекин Сора қўрқиб кетган эди. — Кулмадим, — деб гапидан тонди у. — Йўқ, кулдинг, — деди Эгамиз.
16
Шундан кейин учалови ўринларидан туриб, Садўм томонга йўл олдилар. Иброҳим, уларни кузатиб қўяй, деб бирга юрди.
17
Эгамиз: “Мен қилмоқчи бўлган ишларимни Иброҳимдан сир тутмайман”, деди Ўзига.
18
“Иброҳимдан буюк, қудратли халқ келиб чиқади. Ер юзидаги жамики халқлар у орқали барака топади.
19
Иброҳим ўғилларини, ўз наслини Менинг йўлимдан юришга, тўғрилик ва адолат билан иш қилишларига йўл кўрсатсин, деб уни танлаганман. Шунда Мен Иброҳимга берган ваъдамни бажараман.”
20
Сўнгра Эгамиз Иброҳимга деди: — Садўм ва Ғамўра аҳолиси ҳаддан ташқари разиллик қиляптилар, уларнинг гуноҳлари нақадар оғирлигини эшитдим!
21
Мен пастга тушаман, Менинг қулоғимга етиб келган жиноятлар ҳақиқатми ёки йўқми, кўзим билан кўрайин. Шунда Мен ҳақиқатни билиб оламан.
22
Бошқа иккитаси Садўмга қараб кетишди. Иброҳим эса Эгамизнинг олдида қолди.
23
Иброҳим Унга яқинроқ келиб, сўради: — Сен гуноҳкорни ҳам, бегуноҳни ҳам бирдай қириб ташлайверасанми?
24
Айтайлик, шаҳарда элликта бегуноҳ одам топсанг, шаҳарни вайрон қилаверасанми? Бегуноҳ одамларнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарга раҳм қилмайсанми?
25
Гуноҳкор одам билан бирга гуноҳсизни йўқ қилмагин. Агар шундай қилсанг, бегуноҳ гуноҳкор билан бирга жазоланади–ку! Асло бундай қилмагин. Бутун оламнинг Ҳокими адолатли ишларни қилиши керак эмасми?!
26
— Агар Мен Садўмда элликта бегуноҳ одамни топсам, — деди Эгамиз, — уларнинг ҳақи–ҳурмати учун бутун шаҳарга раҳм қиламан.
27
— Эй, Раббий! Мен тупроқ ва кул бўлсам ҳам, Сенга гапираётганимда қўполлигим учун кечиргин, — деди Иброҳим.
28
— Элликта бегуноҳ одамга бешта етмаса–чи? Бешта кам бўлгани учун бутун шаҳарни қириб ташлайсанми? — Агар у ерда қирқ бешта солиҳ одамни топсам, шаҳарни қириб ташламайман.
29
Иброҳим Эгамизга яна гапирди: — Балки у ерда қирқта бегуноҳ одам топилар. — Ўша қирқта бегуноҳнинг ҳақи–ҳурмати учун бу ишни қилмайман, — деди Эгамиз.
30
— Ё, Раббий! — деди Иброҳим. — Гапирсам, Ўзинг кечиргайсан. Балки у ерда ўттизта бегуноҳ топилар? — Агар у ерда ўттизта бегуноҳ одамни топсам, шаҳарни қириб ташламайман, — деб жавоб берди У.
31
— Раббий! Гапираётганимда қўполлигим учун кечиргин, — деди Иброҳим. — Балки у ерда йигирмата бегуноҳ одам топилар? — Ўша йигирмата бегуноҳ одамнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарни қириб ташламайман, — деди У.
32
— Раббий! Яна бир марта гапирсам, Ўзинг кечиргайсан, — деди Иброҳим. — Балки у ерда ўнта бегуноҳ одам топилар? — Ўша ўнта бегуноҳ одамнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарни қириб ташламайман, — деб жавоб берди Эгамиз.
33
Эгамиз Иброҳим билан гаплашиб бўлгач, Ўз йўлига кетди. Иброҳим ҳам чодирига қайтди.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50