bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 19
Genesis 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 20 →
1
Ўша куни кечқурун иккала фаришта Садўмга етиб келди. Лут Садўм дарвозаси ёнида ўтирган эди. Лут фаришталарни кўриб, уларга пешвоз чиқди ва мук тушиб таъзим қилди.
2
— Жаноблар, марҳамат, шу кеча бу қулингизнинг уйига киринглар, оёқларингизни ювиб, меникида тунаб қолинглар. Эртага эрталаб йўлларингизга кетсаларингиз ҳам бўлади. — Раҳмат, биз тунни шаҳар майдонида ўтказамиз, — деб айтишди улар.
3
Лут ҳадеб қистайвергандан кейин, фаришталар Лутникига келишди. Лут хизматкорларига нон ёпиб, зиёфат тайёрлашни буюрди. Зиёфат тайёр бўлгач, улар овқатланишди.
4
Лекин улар энди ухлашга ётмоқчи бўлиб турганларида, Садўм шаҳрининг ҳамма эркаги — ёшу қариси келиб, Лутнинг уйини ўраб олишди.
5
Улар Лутни чақиришиб, сўрашди: — Бугун кечқурун сенинг уйингга келган одамлар қани? Уларни олиб чиқ бизнинг олдимизга! Улар билан бирга бўлайлик.
6
Лут ташқарига чиқиб, орқасидан эшикни ёпиб қўйди.
7
— Биродарларим! — деди у, — ўтинаман, зинҳор бундай қабиҳлик қила кўрманглар!
8
Мана, иккита бокира қизим бор. Қизларимни сизларга олиб чиқиб берайин, улар билан билганларингизни қилинглар. Лекин бу одамларга тегманглар, улар менинг меҳмоним, менинг паноҳим остидадирлар.
9
Лекин улар: — Йўлдан қоч! — деб шовқин солдилар. — Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан? Биз сенга орамиздан жой берайлик–да, энди бизга ақл ўргатадиган бўлиб қолдингми?! Мана энди кўрасан. Анави келган одамларга қиладиганимиздан ҳам баттарроғини сенга қиламиз! Одамлар Лутни сиқиб келиб, эшикни синдирмоқчи бўлдилар.
10
Шу пайт ичкаридаги иккала фаришта қўлларини ташқарига чиқариб, Лутни уйнинг ичкарисига — ёнларига олдилар ва эшикни ёпдилар.
11
Кейин уйнинг эшиги олдида турган ҳамма одамларни — катталарни ҳам, кичикларни ҳам фаришталар кўр қилиб қўйдилар. Шунинг учун одамлар эшикни топа олмай қолдилар.
12
Шундан кейин фаришталар Лутдан сўрашди: — Бу шаҳарда сенинг яна киминг бор? Куёвингми, ўғилларингми, қизларингми — сенга қарашли ким бўлса ҳам, шаҳардан олиб чиқиб кет.
13
Биз шаҳарни бутунлай қириб ташлаймиз. Эгамиз бу шаҳар халқининг жиноятлари ғоят даҳшатли экани тўғрисида эшитиб, бу шаҳарни қириб ташланглар, деб бизни юборди.
14
Шундан кейин Лут бўлажак куёвлари олдига бориб: — Тезда шаҳардан чиқиб кетинглар! — деди. — Эгам бу шаҳарни қириб ташламоқчи. Лекин Лутнинг гапи куёвларига ҳазил бўлиб туюлди.
15
Тонг отгач, фаришталар Лутни шошилтиришди: — Тез бўл! Хотининг билан иккала қизингни олиб, ҳозироқ бу ердан жўна! Бўлмаса, шаҳарга қирғин келганда, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар!
16
Лут ҳали ҳам иккиланиб турганда, фаришталар Лутни, хотинини ва иккала қизини қўлларидан ушлаб, шаҳар ташқарисига олиб чиқиб қўйдилар. Чунки Эгамиз шафқатли эди.
17
Фаришталар уларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб қўйганларидан кейин, улардан бири огоҳлантирди: — Қочинглар, жонларингни қутқаринглар! Орқага қараманглар, водийдаги бирон жойда тўхтаманглар! Тоққа қараб қочинглар! Бўлмаса, ҳалок бўласизлар!
18
— Йўқ, Ҳазратим! — деб илтижо қилди Лут.
19
— Бу қулингизга кўп иноят кўрсатдингиз, ҳаётимни қутқариб қолдингиз, менга кўп шафқат қилдингиз. Лекин тоғ жуда ҳам узоқ. Мен фалокатга йўлиқиб у ерга етиб боролмай, ўлиб кетаман–ку!
20
Ҳов анави шаҳарчани кўряпсизми? Ўзи кичкинагина шаҳарча, унча узоқ эмас. Мен ўша ёққа қочиб бора қолай. Ўшанда мен жонимни сақлаб қоламан.
21
— Бўпти! — деди фаришта Лутга. — Сен айтгандай бўлсин. Ўша кичкина шаҳарни йўқ қилмайман.
22
Тез бўл, ўша ёққа қоч! Сен ўша шаҳарга етиб бормагунингча, мен ҳеч нарса қилолмайман. Лут шаҳарни кичкина дегани учун, бу шаҳар Зўвар, деб юритиладиган бўлди.
23
Қуёш чиқаётганда, Лут Зўварга етиб келди.
24
Шундан кейин Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устига ёнаётган олтингугурт ёғдирди.
25
Ёнаётган олтингугурт бу шаҳарлар қаторида водийдаги ҳамма шаҳарларни аҳолисию ўт–ўланлари билан бирга қириб ташлади.
26
Лутнинг ортидан хотини келаётган эди. Хотини орқасига қараган эди, туз устунига айланиб қолди.
27
Кейинги куни эрталаб Иброҳим Эгамизнинг олдида турган жойга қайтиб борди.
28
Садўм, Ғамўра ва бутун водийга қараб, у ерлардан тутун кўтарилаётганини кўрди. Бу манзара гўё тандирдан чиқаётган тутунни эслатарди.
29
Худо водийдаги шаҳарларни қириб, Лут яшаётган шаҳарларга фалокат ёғдирганда, Иброҳимни эсдан чиқармаган эди. Шунинг учун Худо Лутни фалокатдан асраб қолди.
30
Лут Зўварда туришдан қўрқиб, иккала қизи билан тоғдаги бир ғорга жойлашиб, ўша ерда яшайверди.
31
Бир куни катта қизи кичигига деди: — Бу атрофларда бизга уйланадиган бирорта эркак қолмаган. Отамиз эса қариб қоляпти.
32
Кел, отамизга шароб ичирамиз–да, кейин унинг ёнига кирамиз. Шу йўл билан отамиздан оиламизни давом эттирамиз.
33
Шундай қилиб, улар ўша куни кечаси оталарига шароб ичирдилар. Катта қизи отасининг ёнига кирди. Отаси қизининг қачон кириб, қачон турганини билмади.
34
Кейинги куни катта қизи кичигига деди: — Кеча тунда мен отамнинг ёнига кирдим. Бугун ҳам отамизга шароб ичирайлик, кейин сен отамизнинг ёнига кирасан. Шу йўл билан отамиздан оиламизни давом эттирамиз.
35
Шундай қилиб, улар ўша куни кечаси ҳам оталарига шароб ичирдилар. Кичик қиз отасининг ёнига кирди. Отаси кичик қизининг қачон кириб, қачон турганини билмади.
36
Шундай қилиб, Лутнинг иккала қизи ҳам оталаридан ҳомиладор бўлдилар.
37
Катта қизи ўғил туғди ва исмини Мўаб қўйди. У бугунги кунда Мўаб халқининг ота–бобоси ҳисобланади.
38
Кичик қиз ҳам ўғил туғди ва исмини Баномми қўйди. У бугунги кунда Оммон халқининг ота–бобоси ҳисобланади.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50