bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 25
Genesis 25
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 24
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 26 →
1
Иброҳим бошқа аёлга уйланди. У аёлнинг исми Хатуро эди.
2
У Иброҳимга бир неча ўғил туғиб берди. Ўғилларнинг исми Зимрон, Ёхшон, Мидон, Мидиён, Йишбоқ ва Шувах эди.
3
Ёхшоннинг Шава ва Дедон деган ўғиллари бор эди. Дедоннинг насли Ашур, Латуш ва Лум халқлари эди.
4
Мидиённинг ўғиллари Эфах, Ифар, Ханўх, Авидо ва Элдах эдилар. Хатуродан бино бўлган ўғиллари мана шулар эдилар.
5
Иброҳим бутун мол–мулкини ўғли Исҳоққа берди.
6
Иброҳим ҳаёт экан, чўриларидан кўрган ўғилларига ҳадялар берди ва ўша ўғилларини Исҳоқнинг олдидан нарига — шарқ томондаги юртга жўнатди.
7
Иброҳим 175 йил яшаб,
8
нуроний ёшда, кексайиб, оламдан ўтди.
9
Ўғиллари Исҳоқ билан Исмоил уни Мамре шарқидаги Махпала даласининг четида жойлашган ғорга дафн қилдилар. Бу дала илгари Хет халқидан бўлган Зўхар ўғли Эфрўнники эди.
10
Бу далани Иброҳим Хет халқидан сотиб олган эди. Иброҳим бу ғорда хотини Соранинг ёнига дафн қилинди.
11
Иброҳим вафот этгандан кейин, Худо унинг ўғли Исҳоққа барака берди. Исҳоқ Бэр–Лахай–Руй қудуғи ёнида истиқомат қиларди.
12
Соранинг Мисрлик чўриси Ҳожар Иброҳимга туғиб берган Исмоилнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир:
13
Туғилиш тартибига кўра, Исмоил ўғилларининг исмлари қуйидагича: тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари Кедар, Адбал, Мивсом,
14
Мишмо, Думах, Массо,
15
Ҳадад, Темо, Ятур, Нофиш ва Кедемах.
16
Исмоилнинг бу ўн икки ўғли ўн икки қабиланинг йўлбошчиси бўлдилар. Ўша қабилалар чодир қуриб жойлашган ерларга уларнинг исмлари берилди.
17
Исмоил 137 ёшида оламдан ўтди.
18
Исмоилнинг насли Оссурияга кетаверишда — Мисрнинг шарқидаги Хавила билан Шур орасида ўрнашди. Қариндошларига душман бўлиб яшардилар.
19
Иброҳим ўғли Исҳоқнинг хонадони тарихи қуйидагичадир. Иброҳим Исҳоқнинг отаси эди.
20
Исҳоқ Ривқога уйланганда қирқ ёшда эди. Ривқо Батувалнинг қизи бўлиб, акаси Лобон эди. Батувал Орамлик бўлиб, Паддон–Орамдан эди.
21
Ривқонинг боласи бўлмади. Исҳоқ хотини учун Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижоларини эшитди. Ривқо ҳомиладор бўлди.
22
Ривқонинг қорнидаги болалари бир–бири билан уришардилар. Ривқо: “Агар шунақа бўлса, ҳомиладор бўлишимнинг нима фойдаси бор?!” деб бу ҳақда Эгамиздан сўради.
23
Эгамиз Ривқога шундай деди: “Сенинг қорнингда иккита халқ бор, Сендан туғилганлар икки халққа бўлинар. Бири иккинчисидан кучли чиқажак, Каттаси кичигига хизмат қилажак.”
24
Ривқонинг ой–куни яқинлашиб, эгизак туғди.
25
Тўнғичи туғилганда, қип–қизил экан. Унинг танаси жун матога ўхшарди. Шунинг учун унинг исмини Эсов қўйдилар.
26
Укаси эса Эсовнинг товонини ушлаб туғилди, шунинг учун унинг исмини Ёқуб қўйдилар. Эгизаклар туғилганда, Исҳоқ олтмиш ёшда эди.
27
Болалар улғайдилар. Эсов — дала–даштни яхши кўрадиган моҳир овчи, Ёқуб эса уйда ўтиришни ёқтирадиган, беозор одам бўлди.
28
Эсов овлаб келган ҳайвонларнинг гўштини Исҳоқ тановул қилиб, лаззат олар, шунинг учун у Эсовни яхши кўрарди. Ривқо эса Ёқубни яхши кўрарди.
29
Бир куни Ёқуб ясмиқ шовла пишираётган эди, Эсов очқаганидан сулайиб даладан келиб қолди.
30
Эсов Ёқубга: — Менга ана шу қизил овқатингдан бергин, ўлгудай қорним очди, — деди. (Шунинг учун у Эдом деган исм ҳам олган.)
31
— Бўпти, — деди Ёқуб, — лекин бунинг эвазига менга тўнғичлик ҳуқуқингни сот.
32
— Э, тўнғичлик ҳуқуқимдан менга нима фойда, қорним очганидан ўлай деб турибман, — деди Эсов.
33
— Олдин менга қасам ич, — деди Ёқуб. Эсов Ёқубга қасам ичди. Шундай қилиб, у тўнғичлик ҳуқуқини Ёқубга сотди.
34
Шундан кейин Ёқуб Эсовга нон билан ясмиқ шавла берди. Эсов еб–ичиб, ўрнидан турди–да, ўз ишлари билан чиқиб кетди. Шундай қилиб, Эсов ўзининг тўнғичлик ҳуқуқини менсимади.
← Chapter 24
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 26 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50