bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Genesis 36
Genesis 36
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 37 →
1
Эсовнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир (у Эдом исми билан таниқли):
2
Эсов Канъонлик қизларга уйланган эди. Биринчи хотинининг исми Оида бўлиб, Хет халқидан Элўн деганнинг қизи эди. Иккинчисиники Охолибом бўлиб, Хив халқидан Анаҳ деганнинг қизи эди. Бобосининг исми Зибўн эди.
3
Учинчи хотинининг исми Босимат бўлиб, Исмоилнинг қизи эди. Қизнинг Наваёт деган акаси бор эди.
4
Эсов Оидадан Элифаз деган ўғлини кўрди. Босиматдан Рувел деган ўғлини кўрди.
5
Охолибомдан Ёуш, Ялом ва Кўрах деган ўғилларини кўрди. Эсовнинг Канъон юртида туғилган ўғиллари ана шулардир.
6
Сўнгра Эсов хотинларини, болаларини, хонадонидаги ҳамма одамларини, подасию сурувларини, Канъон юртида топган жамики бойликларини олиб, укаси Ёқубдан узоқроқ ерга кўчиб кетди.
7
Икковининг подалари ва сурувлари бениҳоя кўп бўлганидан, ер торлик қилиб қолган эди.
8
Шунинг учун Эсов, яъни Эдом, Сеир тоғларига бориб ўрнашди.
9
Сеир тоғларидаги Эдом халқининг ота–бобоси Эсовнинг насл–насаби мана булардир:
10
Эсовнинг ўғиллари қуйидагилардир: хотини Оидадан туғилган ўғли Элифаз, Босиматдан туғилган ўғли Рувел.
11
Элифазнинг ўғиллари исми Темон, Ўмар, Зафў, Гатам ва Ханаз эди.
12
Элифазнинг Тимна деган чўриси бор эди. Ўша чўрисидан ҳам ўғил кўриб, исмини Омолек қўйди. Эсовнинг Оидадан кўрган набиралари ана шулар эди.
13
Рувелнинг ўғиллари исми Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо эди. Булар Эсовнинг хотини Босиматнинг набиралари эди.
14
Эсов Анаҳнинг қизи Охолибомдан ҳам учта ўғил кўрган эди. Ўғилларининг исми Ёуш, Ялом ва Кўрах эди.
15
Эсовнинг ўғиллари ва набиралари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Эсовнинг тўнғич ўғли Элифазнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Темон, Ўмар, Зафў, Ханаз,
16
Кўрах, Гатам ва Омолек уруғлари. Эдом юртидаги бу уруғлар Эсовнинг хотини Оидадан пайдо бўлган эди.
17
Эсов ўғли Рувелнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо уруғлари. Эдом юртидаги бу уруғлар Эсовнинг хотини Босиматдан пайдо бўлган эди.
18
Эсовнинг хотини Охолибомдан кўрган ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Ёуш, Ялом ва Кўрах уруғлари. Охолибомнинг отаси Анаҳ эди.
19
Эсовдан (яъни Эдом) келиб чиққан уруғларнинг ҳаммаси ана шулардир.
20
null
21
Эдом юртининг туб аҳолиси қабилаларга бўлинган эди. Бу қабилаларнинг ота–бобоси Сеир деган одам бўлиб, у Хорим халқидан эди. Сеирнинг қуйидаги насллари уруғларга асос солди: Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан.
22
Лўтоннинг ўғиллари исми Хўри ва Хўмам эди. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди.
23
Шўвалнинг ўғиллари исми Элвон, Монахат, Эбал, Шафо ва Ўнам эди.
24
Зибўннинг ўғиллари исми Оё ва Анаҳ эди. Анаҳ отаси Зибўннинг эшакларини боқиб юрганда, саҳрода иссиқ булоқлар топган эди.
25
Анаҳнинг ўғли исми Дишон эди. Анаҳнинг Охолибом деган қизи ҳам бор эди.
26
Дишоннинг ўғиллари исми Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон эди.
27
Эзернинг ўғиллари исми Билхан, Завон ва Оқон эди.
28
Дишаннинг ўғиллари исми Уз ва Орон эди.
29
Шундай қилиб, қуйидагилар Хорим халқи уруғларининг йўлбошчилари бўлди: Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ,
30
Дишон, Эзер ва Дишан. Хорим халқининг уруғлари Сеир юртида яшаган уруғ йўлбошчилари номи билан юритилган.
31
Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир:
32
Бавўр ўғли Бэлах, у Динхаба шаҳридан эди.
33
Бэлах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди.
34
Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди.
35
Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Обит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди.
36
Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди.
37
Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди.
38
Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди.
39
Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад шоҳ бўлди. У Поғу шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси Матрид, бобоси Мезахаб эди.
40
Эсов уруғларининг йўлбошчилари номлари қуйидагичадир: Тимно, Элво, Етет,
41
Охолибом, Элох, Пинон,
42
Ханаз, Темон, Мивзар,
43
Махдиёл ва Иром. Эдом халқининг ота–бобоси Эсов уруғларининг номлари ана шулардир. Ҳар бир уруғ ўзи эгаллаган ҳудудга ўзининг номини берган.
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 37 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50