bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 10
Jeremiah 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 11 →
1
Эй Исроил халқи, Эгамиз сизларга айтаётган сўзларга қулоқ солинг.
2
Эгамиз шундай демоқда: “Бошқа халқларга тақлид қилманглар, Бошқа халқлар сингари Осмондаги аломатлардан қўрқманглар.
3
Халқларнинг удумлари беҳуда! Улар ўрмондан дарахт кесади, Ҳунарманд болтаси билан унга шакл бериб,
4
Кумушу олтин билан безатади. Йиқилиб кетмасин, дея мих билан маҳкамлайди,
5
Бутлари полиздаги қўриқчиларга ўхшайди. Улар гапира олмайди. Уларни кўтариб юриш керак бўлади, Ўзлари юра олмайди. Улардан қўрқманглар, Уларнинг қўлидан ҳеч қандай ёмонлик келмайди, Яхшилик ҳам қила олмайди.”
6
Эй Эгамиз, Сенга ўхшаши йўқ! Сен буюкдирсан, Сенинг номинг улуғ ва қудратлидир.
7
Эй элларнинг Шоҳи, Сендан қўрқмайдиган бирор зот борми?! Сен бунга лойиқдирсан. Халқларнинг донишмандлари орасида, Уларнинг шоҳлари орасида Сенга ўхшаши йўқ.
8
Аҳли донишу шоҳлар аҳмоқ ва бефаросат. Улар бетайин ёғоч бутларидан маслаҳат олишади.
9
Бутларини ясаш учун кумушни Таршишдан, Олтинни Уфаздан келтиришади. Бутларни ҳунарманду заргарлар ясаган. Кўк ва сафсар либослар билан безаган, Ҳаммаси — моҳир усталарнинг ишидир.
10
Аммо Эгамиз ҳақ Худодир. У барҳаёт Худо ва абадий Шоҳдир. Ғазабланганда ер силкинади, Унинг қаҳрига халқлар дош бермайди.
11
— Бошқа халқларга шундай деб айт: “Бу худолар еру осмонни яратмаган. Улар ер юзидан ва осмон остидан йўқ бўлиб кетади.”
12
Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди.
13
Унинг овозидан осмондаги сувлар гулдурайди, У дунёнинг тўрт бурчидан булутлар олиб келади. Ёмғир ёғдиришдан олдин момақалдироқни гулдиратади, Омборларидаги шамоллардан эсдиради.
14
Унинг олдида ҳамма одамлар аҳмоқ ва нодондир. Заргарлар ўз бутлари туфайли шарманда бўлади, Уларнинг санамлари жонсиз ва сохтадир.
15
Бу бетайин бутлар алдамчидир. Уларни жазолаганим заҳоти йўқ бўлишади.
16
Ёқубнинг Худоси эса ундай эмас. Бутун борлиқни У яратган, Исроил қабиласини Ўзига мулк қилган. Унинг номи Сарвари Оламдир.
17
Эй қуршовда яшаганлар! Бор–йўғингизни йиғиштириб олинг.
18
Зеро, Эгамиз шундай демоқда: “Мен сизларни Исроил юртидан улоқтириб ташлайман, Бошингизга кулфат ёғдираман, Токи сизлар буни сезинглар.”
19
Шўрим қурисин! Шунчалик азобларга қолдим! Оғир яраланган эканман. Аммо ўзимга ўзим “Бошимда шу дард бор экан, Унга чидашим керак”, дедим.
20
Чодирим йиқитилган, иплари узиб ташланган. Фарзандларим кетди, улар йўқ бўлди. Энди чодиримни ким тикади?! Чодиримнинг пардаларини ким осади?!
21
Ахир, чўпонлар аҳмоқ, Улар Эгамиздан маслаҳат олмадилар. Шунинг учун ҳам ишлари ўнгидан келмади, Қўйлари ҳар ёққа тарқалиб кетди.
22
Эшитинглар! Бир хабар келмоқда! Ана, шимолдан шовқин–сурон кўтарилмоқда! Лашкарлар Яҳудо шаҳарларини хароб қилар эмиш, Чиябўрилар яшайдиган маконга айлантирар эмиш.
23
Эй Эгам, биламан, Одам зоти ўз тақдирини ўзи белгилай олмайди, Ўз қадамини ўзи бошқара олмайди.
24
Эй Эгам, мени жаҳл устида жазоламагин. Адолатинг ила ҳақ йўлга солгин, Акс ҳолда мени йўқ қилиб юборасан.
25
Сени тан олмайдиган халқлар устига қаҳрингни соч, Сенга сажда қилмайдиган эллар устига соч, Ахир, улар Ёқуб наслининг бошини едилар. Ҳаммасини ҳалок этиб, йўқ қилдилар, Юртини харобазорга айлантирдилар.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52