bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 2
Jeremiah 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 3 →
1
Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
— Қуддусга бориб, жар сол. “Эгангиз шундай деб айтмоқда: Ёшлигингдаги вафодорлигинг ёдимда, Келинчаклигингдаги севгинг эсимда. Сен саҳрода Менга эргашган эдинг, Экин экилмаган ерда орқамдан юрар эдинг.
3
Эй Исроил, сен Менга бағишланган эдинг, Ўримимнинг илк ҳосилига ўхшаган эдинг. Ўша ҳосилни еган ҳар ким айбдор ҳисобланарди, Бундайларнинг бошига кулфат келар эди”, деб айтмоқда Эгамиз.
4
Эй Ёқуб хонадони, жамики Исроил уруғлари, Эгамизнинг сўзларини эшитинглар.
5
“Эгамиз шундай демоқда: Ота–боболарингиз Мендан нима айб топдилар? Нима учун Мендан узоқлашдилар? Улар бетайин бутларга сиғиндилар, Ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолдилар.
6
Улар Менга интилмайдилар. Мен эса уларни Мисрдан олиб чиққан эдим, Чўлдан, чуқурликларга тўла саҳродан олиб ўтгандим, Зулмат қамраган қақроқ ерда олиб юрган эдим. Одам яшамаган, оёқ етмаган жойдан олиб ўтган эдим.
7
Мен сизларни ҳосилдор юртга олиб келгандим, Меваларидан, мўл ҳосилидан енглар, деган эдим. Аммо сизлар келиб, юртимни ҳаром қилдингизлар, Мулкимни жирканч бир жойга айлантирдингизлар.
8
Руҳонийлар Менга интилмайдилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.
9
Эгамиз шундай демоқда: — Мен сизларни яна бир бор айблайман, Набираларингизни ҳам айблайман.
10
Ғарбдаги Кипр қирғоқларига бориб кўринглар, Шарқдаги Кедарга одам жўнатиб, билиб келинглар. Бундай воқеа ҳеч юз берганмикан?
11
Бирон халқ ўз худоларидан воз кечганмикан?! Xудoлари ҳақиқий бўлмаса–да, улардан юз ўгирганмикан?! Менинг халқим эса ўз улуғвор Худосидан воз кечди, Қадрсиз бутларга Мени алмаштирди.
12
Эй осмон, бундан ҳайратлангин, Ваҳима ичра титрагин. — Эгамизнинг каломи шудир. —
13
Менинг халқим иккита гуноҳ қилди: Улар Мени — ҳаётбахш сув булоғини тарк этдилар. Ўзлари учун сардобалар қазидилар, Сувни ушлаб туролмайдиган ёриқ сардобалар қурдилар.
14
Исроил қулмиди?! Ёки қулликда туғилганмиди? Нечун унда у ғанимларига ўлжа бўлди?
15
Ғанимлари унга шердай ўкирди, Овози борича унга бўкирди. Ўшалар дастидан Исроил юрти хароб бўлди, Шаҳарлари вайрон бўлиб, ҳувиллаб қолди.
16
Нуф ва Тахпанхасдаги халқлар Сочингни қириб ташладилар.
17
Эй Исроил, сенга йўл кўрсатган Худони тарк этдинг, Шу қилмишинг билан ўз бошингни ўзинг единг.
18
Энди нега Мисрга борасан? Нил сувидан ичиш учунми?! Нечун Оссурияга йўл оласан? Фурот сувидан ичиш учунми?!
19
Қабиҳлигинг ўзингнинг бошингга етади, Хиёнатинг сени маҳкум қилади. Эганг Худони тарк этганинг Нақадар ёмон ва аламли эканини Кўриб, билиб қўйгин. Сен Мендан қўрқмас экансан”, демоқда Парвардигори Олам — Раббий.
20
“Эгамиз шундай демоқда: — Эй Исроил, сен анча олдин бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. “Сенга хизмат қилмайман!” деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда этдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг.
21
Мен сени аъло токдай эккан эдим, Сен энг сара уруғдан пайдо бўлган эдинг. Нечун энди айниб қолдинг? Нега ёввойи токка айланиб қолдинг?
22
Сен ўзингни ишқор билан ишқаласанг ҳам, Кўп совун ишлатиб, ўзингни ювсанг ҳам, Айбдорлик доғларинг кетмайди, Булар доим кўз ўнгимда бўлади”, Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
23
Шундай экан, қандай қилиб: “Булғанмадим”, деб айтасан?! Нега “Баалга сиғинмадим”, дейсан?! Водийда қилган ишларингга қара, Қилган қилмишларинг ҳақида ўйлаб кўр, Сен ҳирси қўзиган она туяга ўхшайсан, Ўзингни у ёқдан–бу ёққа урасан.
24
Саҳрода улғайган бир қулонга ўхшайсан, Шаҳватинг қўзиганда, ҳавони искайсан. Сенинг ҳирсингни ким қондира олади? Ҳеч бир эркак сенга эришиш учун ўзини уринтириши шарт эмас, Жуфтлашиш даврида сени осонликча топиб олишади.
25
Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югураверма, Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча улар кетидан юравермагин. Лекин сен шундай дединг: “Гапирганинг бефойда, Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим, Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.”
26
Қўлга тушган ўғри шарманда бўлгандай, Исроил халқи ҳам шарманда бўлади. Уларнинг ўзлари, шоҳлари, аъёнлари уятга қолади, Руҳонийлару пайғамбарлари шарманда бўлади.
27
Улар ёғочга: “Менинг отам сенсан” дейишади, Тошга: “Туққан онам сенсан”, деб айтишади. Аммо Менга юз бурмай, орқа ўгиришади, Бошларига кулфат келганда эса, “Бизга нажот бер!” дея Менга ёлворишади.
28
Хўш, ўзларингиз учун ясаган худоларингиз қани? Кулфат чоғида сизларни қутқара олса, келсин. Шаҳарларингиз қанча кўп бўлса, Худоларингиз ҳам шунчадир, эй Яҳудо халқи.
29
“Нечун Мен билан даъволашасиз?! Ҳаммангиз Менга қарши бош кўтардингиз!” деб айтмоқда Эгамиз.
30
Эй халқим, сени жазолаганим зое кетибди. Сен барибир гапимга кирмадинг. Сенинг қиличинг йиртқич арслондай, Пайғамбарларингни қириб ташлади.
31
Эй бу насл, Эгангнинг гапларига қулоқ сол! Наҳотки Мен Исроил учун саҳродай бўлган бўлсам?! Наҳотки, зулмат қоплаган қоронғи ердай бўлган бўлсам?! Нечун халқим: “Энди озодмиз, олдингга қайтиб бормаймиз”, деб айтади?
32
Қиз бола тақинчоқларини унутадими?! Келинчак ўз либосини эсдан чиқарадими?! Йўқ! Аммо халқим Мени унутди, Орадан сон–саноқсиз кунлар ўтиб кетди.
33
Ошиқларни топишга нақадар устасан! Энг бузуқ аёл ҳам сендан ўрганса бўлади.
34
Сен кийимларингни доғ қилдинг, Айбсиз қашшоқларнинг қонига беладинг, Улар уйингга ўғри бўлиб тушмаган эди. Шунга қарамай сен:
35
“Айбсизман”, деб айтасан. “Эгамиз ғазабидан тушгани аниқ”, дейсан. “Гуноҳ қилмадим”, деганинг учун, Мен сени жазолайман.
36
Нега сен енгилтаклик қиласан? Нега иттифоқчиларингни ўзгартирасан? Сен Оссуриядан ёрдам олмаганингдай, Мисрдан ҳам ҳеч қандай ёрдам олмайсан.
37
Сен Мисрдан чиқиб келасан, Уялганингдан юзингни қўлинг билан тўсасан. Зеро, сен умид боғлаган халқни Эгамиз рад этди. Сен улардан ҳеч қандай наф кўрмайсан.”
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52