bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 31
Jeremiah 31
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 32 →
1
Эгамиз шундай демоқда: “Ўша вақтда Мен ҳамма Исроил қабилаларининг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўлади.”
2
Эгамиз шундай демоқда: “Қирғиндан омон қолган Исроил халқи Ором излаб сафарга чиққанда, Саҳрода иноят топди.
3
Мен қадимда Исроилга зоҳир бўлиб, шундай деган эдим: Сени мангу севги билан севдим, Сенга содиқ бўлиб келдим.
4
Эй бокира қиз Исроил, Мен сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан. Сен яна чилдирмаларингни чаласан, Қувонч ила рақсга тушасан.
5
Самария қирларида яна узумзорлар барпо қиласан. Ток эккан деҳқонлар ўз ҳосилидан ейдилар.
6
Шундай кунлар келадики, Соқчилар Эфрайим қирларида жар соладилар: “Келинглар, Эгамиз Худонинг олдига борайлик! Келинглар, Қуддусга чиқайлик!”
7
Эгамиз шундай демоқда: “Ёқуб насли учун севинч ила қўшиқ айтинг, Ҳа, халқлар сардори учун Худони мадҳ қилинг. Худога ҳамду санолар ўқинг, Унга ёлвориб айтинг: “Эй Эгамиз, Ўз халқингни халос қилгин! Исроилнинг омон қолганларини қутқаргин!”
8
Мен уларни шимолдан олиб келаман, Дунёнинг тўрт бурчагидан йиғиб оламан. Ораларида кўру чўлоқлар бўлади, Ҳомиладор аёллару тўлғоқ тутаётганлар бўлади. Катта бир жамоа бўлиб, бу ерга қайтиб келишади.
9
Улар йўл юриб, кўз ёш тўкишади, Уларни бошлаб келаётганимда илтижо қилишади. Мен уларни сув булоқлари бўйлаб етаклайман, Қоқилмасин деб, текис йўлдан олиб юраман. Зотан, Мен Исроилнинг отасидирман, Эфрайим Менинг тўнғич ўғлимдир.
10
Эй халқлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар, Денгиз ортидаги юртларда шундай эълон қилинглар: “Эгамиз Исроил халқини тарқатиб юборди, Аммо энди уни қайта йиғиб олади, Чўпон сурувини қўриқлагандай, Эгамиз Исроилни қўриқлайди.”
11
Зеро, Ёқуб наслини Эгамиз озод қилди, Улардан кучлироқ бўлган бир халқдан бу наслни қутқарди.
12
Ёқуб насли Қуддус қирларида қувонч ила ашула айтади, Эгамиз берган баракадан қувонади. Буғдой, шароб ва зайтун мойи туфайли, Сурувдаги қўзилару подалардаги бузоқлар туфайли Уларнинг юзидан нур сочилади. Улар суғорилган боққа ўхшайдиган бўлади, Бутунлай қайғуни унутиб юборишади.
13
Қизлар хурсанд бўлиб, рақсга тушадилар, Эркакларнинг ёшу қариси шод бўлади. Мен уларнинг қайғусини қувончга айлантираман, Ҳасрат ўрнига таскин ва шодлик бераман.
14
Руҳонийларни аъло сифатли овқатлар билан тўйғизаман, Халқимни баракалардан баҳраманд қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.
15
Эгамиз шундай демоқда: “Рама шаҳридан бир нидо эшитилур, Аччиқ бир нолаю оҳу фиғон бу. Болалари учун йиғлар Роҳила, Овунишни хоҳламас, Ахир, улар энди йўқ.”
16
Эгамиз шундай демоқда: “Бўлди бас, йиғлама, Кўз ёшларингни тўкма. Зеро, меҳнатинг тақдирланади, Фарзандларинг душман юртидан қайтиб келади.
17
Келажагинг учун умид бор, Болаларинг ўз юртига қайтиб келади.” Эгамизнинг каломи шудир.
18
Эфрайимнинг ҳасратини эшитдим: “Мени жазоладинг, ўзимга сабоқ олдим. Мен ўжар бир бузоққа ўхшаган эдим. Мени қайтар, олдингга қайтиб борай, Ахир, Эгам Худо Сенсан.
19
Сендан юз ўгирганимдан пушаймон бўлдим, Эсим жойига келгач, кўксимга урдим. Ёшликда иснодга қолганим туфайли Шармандаю шармисор бўлдим.”
20
“Эфрайим — Менинг азиз ўғлоним, Суюкли фарзандимдир у! Унга қарши кўп гапирганим билан, Хаёлимдан уни кеткизмайман. Унга ич–ичимдан ачиниб кетдим, Албатта унга раҳм қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.
21
Эй бокира қиз Исроил, Ўзинг учун йўл белгиларини қўй, Йўналиш устунларини ўрнат. Келган йўлингни аниқлаб ол. Қайт, ўз шаҳарларингга қайт.
22
Эй вафосиз қиз, Қачонгача иккиланасан?! Эгамиз дунёда янги бир нарса яратади: Исроил Ўз Худосига чирмашиб олади.
23
Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади: ‘Эй муқаддас тоғ, Солиҳлик макони, Эгамиз сенга барака берсин!’
24
Одамлар Яҳудо юртида ва унинг ҳамма шаҳарларида яшайдилар. У ерда деҳқонлар ва қўйларни боқадиган чорвадорлар бўлади.
25
Мен чанқаганларнинг чанқоғини қондираман, толиққан жонга ором бераман.”
26
Шунда одамлар мириқиб ухлаб, кучга тўлиб уйғонадилар.
27
Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо юртларини одамларга ва ҳайвонларга тўлдираман.
28
Илгарилари Мен бу халқни қўпориб, вайрон қилган бўлсам, уларни ағдариб ташлаб, яксон этган бўлсам, бошларига фалокат келтирган бўлсам, энди уларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.
29
Ўшанда одамлар шундай деб айтмайдиган бўлади: “Оталари аччиқ узум ейишган эди, Болаларининг эса тиши қамашди.”
30
Аксинча, ҳар бир одам қилган гуноҳи учун ўзи ўлим жазосини тортади. Ким аччиқ узум еган бўлса, ўшанинг тиши қамашади.”
31
Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман.
32
Бу янги аҳд Мен уларнинг ота–боболари билан тузган аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан етаклаб, Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Мен уларга содиқ хўжайин эдим, аммо улар ўша аҳдимни бузишди.”
33
Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар.
34
Шундан кейин одамлар бир–бирига: ‘Эгамизни таниб–билинг’, демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
35
Кунни ёритсин, дея Эгамиз қуёш ато қилди. Кечаси нур сочсин, дея ой ва юлдузларни яратди. У денгизни кўпиртирар, Tўлқинларини ўкиртирaр, Унинг номи Сарвари Оламдир. У шундай демоқда:
36
“Агар табиатдаги бу тартиб бузилса, Исроил насли ҳам халқ сифатида йўқ бўлади.”
37
Эгамиз шундай демоқда: “Осмону фалакни ўлчаб бўлмагандай, Замин пойдеворини текшириб бўлмагандай, Мен ҳам Исроил наслини тарк этолмайман, Қилган қилмишлари учун уларни ташлаб кетолмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
38
Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунлар келяптики, Қуддус Мен учун қайта тикланади. Бутун шаҳар Ханонил минорасидан тортиб, то Бурчак дарвозасигача қайта қурилади.
39
Шаҳар кенгаяди, чегараси ғарбдаги Горив тепалигигача бориб, Гўах томон бурилади.
40
Ўликлар кўмилган, ахлат ташланган бутун Хиннум сойлиги ва Қидрон сойлигининг шарқидаги От дарвозасигача чўзилган ҳамма далалар Мен учун муқаддас бўлади. Қуддус шаҳри энди ҳеч қачон вайрон қилинмайди, харобага айланмайди.”
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 32 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52