bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 18
Jeremiah 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 19 →
1
Эгамиз Еремиёга шу сўзини аён қилди:
2
“Қани бўл, кулолнинг уйига бор. Ўша ерда сенга бир гап айтаман.”
3
Мен кулолнинг уйига бордим. Кулол чарх уриб, ишлаётган эди.
4
У лойдан ясаётган идиш бузилиб қолди, шундан кейин у ўзи хоҳлаган шаклдаги бошқа бир идишни ясади.
5
Эгамиз Ўз сўзини менга аён қилиб,
6
деди: “Эй Исроил хонадони, наҳотки бу кулол қилган ишни Мен сизларга қила олмасам?! Сизлар Менинг қўлимда кулол қўлидаги лойга ўхшайсизлар.
7
Мен бирон халқни ёки шоҳликни қўпориб ташлашимни, йўқ қилиб вайрон қилишимни эълон этишим мумкин.
8
Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман.
9
Шундай пайтлар ҳам бўладики, Мен бирон халқ ёки шоҳликка: “Сизларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан”, деб айтаман.
10
Аммо ўша халқ Менинг олдимда қабиҳлик қилса ёки айтганларимга қулоқ солмаса, Мен ниятимдан қайтаман, уларга қилмоқчи бўлган яхшилигимни қилмайман.”
11
Шундай экан, Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолисига айт: “Эгамиз шундай демоқда: Мана, Мен бошингизга соладиган кулфатни тайёрлаяпман, сизларга қарши режалар тузяпман. Бўлди энди, ҳар бирингиз ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Эски қилмишларингиздан воз кечинглар.”
12
Аммо улар: “Гапирганинг бефойда!” — дейишади. “Биз барибир хоҳлаганимиздай яшаймиз, ёвуз юракларимизнинг ўжарликларини қилаверамиз”, деб айтишади.
13
Шунинг учун Эгамиз демоқда: “Халқлардан сўраб–суриштиринг–чи, Бунақасини ҳеч эшитганмикан?! Бокира қиз Исроил жирканч бир иш қилди.
14
Лубнондаги қорлар ҳеч эриганми?! Азим чўққиларни ҳеч тарк этганми?! Унинг муздек сувлари ҳеч адо бўлганми?!
15
Менинг халқим эса Мени тарк этди, Улар беҳуда бутларга тутатқи тутатдилар. Бутлари туфайли халқим қоқилди, Азалий йўлидан адашди. Тўғри йўлни тарк этиб, сўқмоқлардан юриб кетди.
16
Шу сабабдан юрти ҳувиллаб қолади, Юртнинг аҳволидан одамлар қотиб қолади, Ўтган–кетганлар даҳшатга тушади, “Ё тавба”, деб, ёқасини ушлашади.
17
Шарқдан эсган шамол каби, Мен уларни душманлари олдида сочиб ташлайман. Бошларига кулфат тушган куни Уларга орқа ўгираман, Уларга назар солмайман.”
18
Сўнг одамлар шундай дедилар: “Қани, Еремиёга қарши фитна уюштирайлик. Ахир, қонунни ўргатадиган руҳонийлар, маслаҳат берадиган донишмандлар ва Худонинг сўзини айтадиган пайғамбарлар ҳар доим бор. Еремиёга туҳмат қилайлик, унинг гапларига умуман эътибор бермайдиган бўлайлик.”
19
Эй Эгам, мени тингла, Рақибларим гапларини эшит!
20
Наҳотки яхшиликка ёмонлик қайтаришса?! Эсингдами, ҳузурингда туриб, Улар учун Сенга ёлворгандим, Улардан Сенинг қаҳрингни қайтаргандим. Улар эса менга чуқур қазидилар.
21
Шундай экан, болаларини очликдан ўлдир, Ҳаммасини қилич измига топшир. Хотинлари болаларидан жудо бўлсин, Ҳаммаси бева бўлиб қолсин. Эркаклари ўлатдан қирилиб кетсин, Йигитлари жангда ҳалок бўлсин.
22
Тўсатдан устига босқинчи юборганингда, Уйларидан дод–фарёдлар кўтарилсин! Ахир, улар мени тутиб олмоқчи бўлиб, чуқур қазидилар, Оёғимни сиртмоққа илинтирмоқчи бўлдилар.
23
Мени ўлдириш учун фитна қилдилар, Буни Сен биласан, эй Эгам. Уларнинг гуноҳларини кечирма, Жиноятларидан ўтма. Ғазабланиб, жазоларини бергин, Улар Сенинг олдингда йиқилиб қолсинлар.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52