bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 16
Jeremiah 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 17 →
1
Эгамизнинг қуйидаги сўзи менга аён бўлди:
2
“Оила қурма, бу юртда ўғил–қизларинг бўлмасин.
3
Бу юртда туғилган ўғил–қизлар ҳақида ва уларни дунёга келтирган ота–оналар ҳақида Мен, Эганг, шундай деяпман:
4
Улар оғир хасталиклардан ҳалок бўлишади. Улар учун ҳеч ким аза тутмайди, жасадларини кўмадиган ҳеч–ким бўлмайди, жасадлари гўнг каби ер устида ётаверади. Улар қиличдан ва қаҳатчиликдан ҳалок бўлишади, жасадлари қушлар ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади.”
5
Зеро, Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Азадор уйга кирма, мотам тутма, таъзия билдирма. Мен бу халқни тинчлик–хотиржамлигимдан маҳрум қилдим. Мен бу халқни севмайман, уларга меҳр–шафқат кўрсатмайман.
6
Бу юртнинг каттаю кичиги ўлиб кетади, уларни ҳеч ким кўммайди. Ҳеч ким улар учун аза тутмайди, қайғудан баданини тилмайди, сочини олдирмайди.
7
Азадорларга тасалли бериш учун ҳеч ким овқат олиб чиқмайди. Ҳеч ким ота ёки онасидан жудо бўлганларга тасалли бериш учун бир коса шароб узатмайди.
8
Зиёфат бўлаётган уйга кирма, улар билан ўтириб, еб–ичма.”
9
Зеро, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Сенинг замонингда шоду хуррамлик садоларига, келин–куёвнинг хурсандчилик овозларига чек қўяман. Буни ўз кўзинг билан кўрасан.
10
Айтганларимнинг ҳаммасини одамларга гапириб берганингда, улар сендан шундай деб сўрайдилар: “Нега Эгамиз бизга бундай кулфатларни раво кўряпти? Айбимиз нима? Эгамиз Худога қарши нима гуноҳ қилдик?”
11
Сен уларга шундай жавоб бер: Эгамиз айтмоқда: Ота–боболарингиз Мени тарк этдилар. Мендан юз ўгириб, қонунларимга риоя қилмадилар. Бошқа худоларга эргашдилар, уларга хизмат қилиб, сажда этдилар.
12
Сизларнинг гуноҳларингиз эса ота–боболарингизникидан ҳам ошиб тушди. Мана, ҳар бирингиз ёвуз юрагингизнинг ўжарликларини бажаряпсиз, Менга қулоқ солмаяпсиз.
13
Шунинг учун Мен сизларни бу ердан бошқа бир юртга улоқтириб юбораман. У юртни ўзингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмайдилар. У ерда сизлар кечаю кундуз бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Энди Мен сизларга раҳм қилмайман.”
14
Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, одамлар онт ичганда: “Исроил халқини Мисрдан олиб чиққан Эгамиз шоҳид”, деб айтмайдиган бўлади.
15
Бунинг ўрнига улар: “Исроил халқини шимолдаги юртдан ва Ўзи сургун қилган барча бошқа юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид”, деб онт ичадиган бўлишади. Мен халқимни Ўзим ота–боболарига берган юртга қайтариб олиб келаман.”
16
Эгамиз шундай демоқда: “Мана, Мен талай душманни юборяпман. Улар халқимни балиқчилар каби тутиб оладилар. У душманлар кетидан бошқаларни жўнатаман, улар овчилар каби халқимни ҳар бир тоғда, ҳар бир тепаликда, қояларнинг жарликларида овлайдилар.
17
Мен халқимнинг тутган ҳамма йўлларини кўриб турибман. Уларнинг ёвуз йўллари Мендан яширин эмас. Ҳамма гуноҳлари кўз ўнгимда.
18
Қилган гуноҳлари ва қилмишлари учун халқимга икки баробар қилиб қайтараман. Зотан улар жонсиз, жирканч худолари билан юртимни ҳаром қилдилар, Менинг мулкимни макруҳ бутларга тўлдирдилар.”
19
Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан, Кулфат кунида паноҳимсан. Дунёнинг тўрт бурчагидан халқлар Сенинг олдингга келиб, айтади: “Аждодларимизнинг сохта бутларидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди, Бу бетайин бутларидан фойда бўлмаган эди.
20
Инсон ўзи учун худоларни ясай оладими?! Бундай худолар ҳақиқий Худо эмас–ку!”
21
“Шундай экан, уларга сабоқ берай, Куч–қудратимни уларга кўрсатиб қўяй. Шунда Эгангиз Mен эканлигимни билиб олишади.”
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52