bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 37
Jeremiah 37
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 38 →
1
Бобил шоҳи Навухадназар Йўшиё ўғли Зидқиёни Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихиннинг ўрнига Яҳудо шоҳи қилиб тайинлади.
2
Аммо на шоҳ, на аъёнлари, на юртдаги халқ Эгамизнинг Еремиё орқали айтган сўзларига қулоқ солар эдилар.
3
Шоҳ Зидқиё Шаламиё ўғли Ёҳухал билан Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни Еремиё пайғамбарнинг олдига юборар экан, шу гапларни айттириб юборди: “Илтимос, биз учун Эгамиз Худога илтижо қил.”
4
Еремиё шу вақтгача қамоққа олинмаганлиги учун, халқ орасида бемалол юрар эди.
5
Шу орада фиръавн лашкарлари Мисрдан чиқишди. Қуддусни қамал қилиб турган Бобилликлар бу хабарни эшитишгач, Қуддусдан чекиндилар.
6
Шунда Эгамиз сўзини Еремиёга аён қилди.
7
Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Худонинг сўзини билмоқчи бўлиб, икковингизни олдимга юборган Яҳудо шоҳига шундай деб айтинг: Сизларга ёрдам бермоқчи бўлиб келаётган фиръавн лашкарлари ўзларининг юрти — Мисрга қайтиб кетишади.
8
Бобилликлар эса Қуддусга қайтиб келиб, шаҳарга қарши жанг қиладилар. Улар шаҳарни қўлга олиб, ёндириб юборадилар.”
9
Эгамиз яна шундай демоқда: “Бобилликлар энди қайтиб келишмайди, деб ўзларингизни алдаманглар, чунки улар албатта қайтиб келишади.
10
Борди–ю, сизлар Бобилликларнинг бутун лашкарини мағлуб қилганингизда ҳам, уларнинг чодирларида қолган ярадорлар келиб, шаҳрингизга ўт қўйган бўларди.”
11
Фиръавн лашкарлари яқинлашиб келаётганлиги учун, Бобилликлар Қуддусдан чекиндилар.
12
Шунда Еремиё Бенямин ҳудудидаги халқ орасида ўзига тегишли ер улушини кўриш учун Қуддус шаҳридан кетмоқчи бўлди.
13
У Қуддуснинг Бенямин дарвозасига етиб олгач, соқчилар бошлиғи Йириё: “Сен Бобилликларнинг олдига қочиб кетмоқчисан”, деб уни қамоққа олди. Йириё Шаламиёнинг ўғли, Ханониёнинг невараси эди.
14
“Ёлғон! — деди Еремиё — Мен Бобилликларнинг олдига қочмоқчи эмасман.” Аммо Йириё Еремиёнинг гапига қулоқ солишни истамай, уни ҳибсга олиб, аъёнларнинг олдига олиб борди.
15
Аъёнлар Еремиёдан ғазабланиб, уни калтаклашди. Сўнг котиб Йўнатаннинг зиндонга айлантирилган уйига қамаб қўйишди.
16
Шундай қилиб, Еремиё узоқ вақт зиндон ҳужраларидан бирида ётди.
17
Орадан вақт ўтди. Шоҳ Зидқиё Еремиёни саройига чақиртириб: — Эгамиздан бирон хабар борми? — деб яширинча сўради. — Ҳа, бор, — деди Еремиё. — Сиз Бобил шоҳининг қўлига тушасиз.
18
Нега улар мени зиндонга ташлашди? Мен аъёнларингизга ва бу халққа қарши нима гуноҳ қилибман?! — деди яна у.
19
— “Бобил шоҳи сизга ҳужум қилмайди, юртимизга у тажовуз қилмайди”, деб башорат қилган пайғамбарларингиз қани?!
20
Ёлвораман, Олампаноҳим, илтижоимни рад этманг, мени котиб Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг. У ерда адои тамом бўламан.
21
Шоҳ Зидқиё, Еремиёни соқчилар ҳовлисига қамаб қўйинглар, шаҳарда нон қолмагунча, ҳар куни унга новвой растасидан биттадан нон олиб беринглар, деб буюрди. Шундай қилиб, Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди.
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 38 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52