bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 22
Jeremiah 22
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 23 →
1
Эгамиз менга шундай деди: “Яҳудо шоҳи саройига бориб, қуйидаги гапларимни айт:
2
Эй, Довуд тахтида ўтирган Яҳудо шоҳи, эшит. Аъёнларинг ва мана бу саройга кирган одамларинг ҳам сен билан бирга Эгамизнинг сўзини эшитсин.
3
Эгамиз шундай демоқда: Адолат ва тўғрилик билан иш тутинг. Жабрдийдаларни зўравонларнинг қўлидан қутқаринг. Мусофирларга, етим ва беваларга ноҳақлик қилманг, уларни эзманг. Бу ерда бегуноҳ одамнинг қонини тўкманг.
4
Борди–ю, сизлар ҳақиқатан ҳам буларга риоя қилсангизлар, Қуддус тахтида доим Довуд наслидан бўлган шоҳ ўтиради. Жанг араваларию отлар минган шоҳлар сарой дарвозаларидан киришади. Аъёнлар ва халқ ҳам улар билан бирга киради.
5
Борди–ю, бу амрларимга риоя қилмасангизлар, Мен Ўзимнинг номим ҳақи онт ичиб айтаманки, бу сарой вайрон бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.
6
Эгамиз Яҳудо шоҳининг саройи ҳақида шундай демоқда: “Сен Мен учун гўзал Гилад юртига ўхшайсан, Бамисоли Лубноннинг юксак чўққиларисан. Лекин қасам ичиб айтаманки, сен саҳрога ўхшаб қоласан, Ҳувиллаган бир шаҳарга айланиб қоласан.
7
Сенга қарши босқинчиларни жўнатаман, Қуролланган одамларни юбораман. Улар сара садрларингни кесадилар, Ёғочларингни оловга ташлайдилар.
8
Кўплаб халқлар бу шаҳар олдидан ўтаётиб, бир–бирларидан: “Нега Эгамиз бундай буюк шаҳарни шу кўйга солган экан–а?” деб сўрайдилар.
9
Уларга шундай жавоб беришади: “Шаҳар аҳолиси ўзларининг Эгаси Худо билан тузган аҳдини бузди. Бошқа худоларга сажда қилиб, хизмат қиладиган бўлди.”
10
Ўлган шоҳингиз учун йиғламанг, У учун аза тутманг. Ундан кўра сургун бўлган шаҳзодангиз учун қайғуринг, У учун аччиқ–аччиқ кўз ёш тўкинг. Ахир, у энди қайтиб келмайди, Она юртини бошқа кўрмайди.
11
Шоҳ Йўшиёдан кейин Яҳудо тахтига Йўшиёнинг ўғли Ёҳухоз ўтирган эди. Шоҳ Ёҳухоз сургун қилингандан кейин Эгамиз у ҳақда шундай деди: “У бу ерга ҳеч қачон қайтиб келмайди.
12
Сургун қилинган ерда оламдан ўтади, бу юртни бошқа кўрмайди.”
13
“Уйини ноҳақлик билан қурганнинг ҳолига вой! Юқори хоналарини адолатсизлик билан бино қилганнинг ҳолига вой! Бундай одам биродарини текинга ишлатади, Унинг меҳнат ҳақини бермайди.
14
У шундай дейди: “Мана, ўзим учун катта сарой қурдим, Юқори қаватдаги хоналарни кенг қилдирдим.” У уйига катта ойналар қўйдирмоқда, Деворларини садр ёғочи билан қопламоқда, Уларни қирмизи рангга бўямоқда.
15
Сен ўзинг учун кўп садр ёғочини йиғдинг, Бу билан сен яхши шоҳ бўлиб қолмадинг! Сенинг отанг ҳам хоҳлаганича еб–ичган, Аммо доим ҳақиқату адолатни ўрнатган. Шу сабабдан унинг иши юришган.
16
У фақиру бечорани ҳимоя қилган, Шунинг учун фаровон ҳаёт кечирган. Худони билиш дегани шу эмасми?!” Эгамизнинг каломи шудир.
17
“Сен эса фақат ноҳақ фойдани кўзлайсан. Бегуноҳ одамнинг қонини тўкасан, Зўравонлик ва зулм ўтказасан.”
18
Шу сабабдан Йўшиё ўғли Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Унинг учун ҳеч ким аза тутмайди, “Вой, жигарим! Вой, жигарим!” дея йиғламайди. “Хўжайиним! Олампаноҳим!” дея ҳеч ким кайғурмайди.
19
Уни ўлган эшакнинг аҳволига соладилар, Қуддус дарвозаларидан судраб чиқиб, отиб юборадилар.
20
Эй Қуддус, Лубнонга чиқиб фарёд қилгин, Башан ўлкасига бориб, хитоб этгин. Аборим тоғларида туриб, овозинг борича бақиргин, Чунки ҳамма ўйнашларинг йўқ бўлди.
21
Фароғатда яшаганингда, сенга гапирдим, Сен эса “Гапингга қулоқ солмайман!” деб айтдинг. Ҳа, ёшлигингдан шу йўлни тутгансан, Гапимга сен кирмагансан.
22
Шамол ҳамма чўпонларингни супуриб кетади, Ўйнашларинг сургун бўлади. Сен эса қабиҳ ишларинг туфайли уятда қоласан, Шармандаи шармисор бўласан.
23
Сен “Лубнон” саройида яшаб юрибсан, Садр дарахтлари орасида ин қургансан, Аммо туғаётган аёл каби дард чекасан, Азобдан инграйсан.
24
Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихин ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Эй Яҳудо шоҳи Ёҳайихин, борди–ю, сен Менинг ўнг қўлимдаги муҳр узугим бўлганингда эди, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сени улоқтириб ташлаган бўлар эдим.
25
Сен кимдан қўрқсанг, сени ўшанинг қўлига бераман, сенда қасди борларнинг қўлига топшираман. Сени шоҳ Навухадназарнинг ва Бобилликларнинг қўлига бераман.
26
Сени ва сени туққан онангни бегона бир юртга, киндик қонинг тўкилмаган бир ерга улоқтириб юбораман. Сизлар ўша ерда ўласизлар.
27
Сизлар бу юртга қайтиб келишни орзу қиласизлар, аммо қайтиб келмайсизлар.”
28
Ёҳайихин ташлаб юбориладиган синиқ хумдай бўлиб қолади, Ҳеч кимга керак бўлмайдиган сопол идишга ўхшаб қолади. У болалари билан сургун бўлади! Ўзи билмаган юртга улоқтириб ташланади!
29
Эй юрт, юрт, юрт! Эгамизнинг сўзини эшит!
30
Эгамиз шундай демоқда: “Бу одамнинг фарзандларини насабномага киритманг, Уни ҳаётда омади йўқ, деб қайд қилинг. Унинг зурриётидан бирортаси муваффақият қозонмас, Бирортаси Довуд тахтига чиқа олмас. Яҳудода улар ҳеч қачон ҳукмронлик қилмайдилар.”
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 23 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52