bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 6
Jeremiah 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 7 →
1
Эй Бенямин насли, Жонингизни қутқаринглар! Қуддусдан қочиб чиқинглар! Тахува шаҳрида бурғу чалинглар! Байт–Xакерем шаҳрида олов ёқиб, белги кўрсатинглар. Ана, шимолдан бир фалокат келяпти, Даҳшатли бир ҳалокат яқинлашяпти.
2
Қиз Қуддус гўзал ва латофатлидир, Аммо Мен уни йўқ қилиб ташлайман.
3
Шаҳар атрофига жойлашиб олган чўпонлардай, Душманлар Қуддусни қамал қилади. Ҳар бири ўз лашкари учун жой танлайди.
4
Улар шундай деб айтишади: “Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурисин! Кун ҳам ботяпти, Oқшом соялари бўй чўзиб қолди.
5
Энди тунда ҳужум қиламиз, Шаҳардаги қалъаларни вайрон этамиз!”
6
Сарвари Олам душман лашкарига шундай демоқда: “Дарахтларини кесиб ташланглар, Қуддус деворига қиялатиб тупроқ уйинглар. Бу шаҳар жазоланиши керак, Шаҳар зўравонликка тўлиб–тошган.
7
Булоқдан сув қайнаб чиққани сингари, Қуддусдан қабиҳликлар қайнаб чиқяпти. Зўравонлигу бузғунчилик садолари эшитиляпти. У ерда кўрганим хасталигу яралар.
8
Эй Қуддус, эсингни йиғиб олгин, Йўқса Мен сендан юз ўгираман. Сени ташландиқ бир жойга айлантираман, Юртингни ҳувиллатиб қўяман.
9
Душманларингга айтаман, Улар сени шип–шийдам қиладилар, Бир шингил узуми қолмаган токка ўхшатиб қўядилар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
10
Эй Эгам! Кимга гапирай, кимни огоҳлантирай?! Ким менинг гапларимга қулоқ солади?! Қара, уларнинг қулоқлари ёпиқ, Улар ҳеч нарсани эшитмайди. Сенинг сўзингдан улар хафа бўлади, Уни эшитишни хуш кўрмайди.
11
Аммо ичим Сенинг ғазабингга тўлган эди, Жаҳлимни тийишдан чарчадим. Эгамиз менга шундай деди: “Ғазабимни кўчадаги болаларга сочгин, Тўдалашиб турган йигитларга сочгин. Ғазабим эркагу аёлларга тушади, Мункиллаган қариялар ҳам ундан қочиб қутулмайди.
12
Уйлари, далалари ва хотинлари Бошқа бировларга берилади. Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман.” Эгамизнинг каломи шудир.
13
“Улар кичкинасидан тортиб каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади.
14
Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда “ҳаммаси яхши”, деб айтишади.
15
Жирканч ишлари учун уяладиларми? Йўқ, уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар. Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар, Уларни жазолаб, хонавайрон қиламан”, деб айтмоқда Эгамиз.
16
Эгамиз Ўз халқига шундай деб айтмоқда: “Чорраҳаларда туриб қаранг, Қадимги йўллар ҳақида сўранг, Яхши йўл қаерда эканлигини билиб олинг. Ўша йўлдан юринг, Шунда кўнглингиз таскин топади.” Аммо улар: “Йўқ, у йўлдан юрмаймиз”, дедилар.
17
Эгамиз қўриқчиларни қўйиб, уларга: “Бурғунинг жанговар садоларига қулоқ солинглар”, деб тайинлади. Улар эса “Қулоқ солмаймиз”, деб айтдилар.
18
“Шунинг учун, эй халқлар, эшитинг! Халқим не ҳолга тушишини билиб олинг.
19
Эй замин, қулоқ сол! Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман, Ёмон ниятларининг оқибатидир шудир. Зотан улар сўзларимга кирмадилар, Қонунларимни рад этдилар.
20
Шава юртидан келтирилган зираворларни нима қиламан?! Олис юртдан олиб келинган хушбўй қамишни нимага ишлатаман?! Куйдириладиган назрларингизни Мен қабул қилмайман, Қурбонликларингиздан хушнуд бўлмайман.”
21
Шу сабабдан Эгамиз демоқда: “Мен бу халққа тўғоноқ соламан, Оталар фарзандлари билан бирга қоқилиб тушадилар, Қўшнилар ёр–биродарлари билан бирга ҳалок бўладилар.”
22
Эгамиз шундай демоқда: “Ана, шимолдаги юртдан одамлар келмоқда, Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда.
23
Камону найзалар билан қуроллангандир улар, Шафқат қилмайдиган золимдир у одамлар. Улар отларини елдиради, Тўлқинланган денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Қуддус, улар қаршингда саф тортадилар, Жанг қилишга шай бўлиб турадилар.”
24
“Улар ҳақидаги бу хабарни эшитдик, Мадоримиз қолмади. Азобу изтироб чекдик Дард тутган аёл каби.
25
Далаларга борманглар, Кўчаларда юрманглар! Душман қиличини тутган. Атрофни даҳшат қамраган.”
26
Эй халқим, қизалоғим! Қанорга ўраниб, кулга белангин. Ёлғиз фарзанд учун аза тутгандек, Аччиқ–аччиқ йиғлагин. Ана, ҳалок этувчи келяпти, У тўсатдан сенга ҳужум қилади.
27
Эй Еремиё, халқимни текширгин, Темирни синагандай уларни синагин, Тутган йўлларини билиб олгин.
28
Уларнинг ҳаммаси ўжар ва бебошдир, Бировларга туҳмат қилиб юрадилар. Бағрлари мис ва темир каби қаттиқ, Ҳаммаси бузғунчилик қиладилар.
29
Ана, босқонга тўхтовсиз дам берилмоқда, Ўчоқдаги олов ловуллаб ёнмоқда. Аммо бундай олов ҳам уларни тозалай олмади, Улар фосиқлигича қолди.
30
Уларни “сифатсиз кумуш”, деб атайдилар, Ахир, Эгамиз уларни рад этди.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52