bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 38
Jeremiah 38
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 37
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 39 →
1
Маттон ўғли Шафатиё, Пашхур ўғли Гадалиё, Шаламиё ўғли Юхал ва Малкиё ўғли Пешхур Еремиёнинг халққа айтган шу сўзларини эшитган эдилар:
2
“Эгамиз демоқда: Шаҳарда қолганлар қиличдан, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Бобилликларнинг олдига чиққанлар эса тирик қоладилар. Бундай одамлар ҳеч бўлмаганда ўз жонларини сақлаб қоладилар.”
3
Улар яна Эгамизнинг Еремиё орқали айтган шу сўзларни ҳам эшитган эдилар: Эгамиз демоқда: “Бобил шоҳининг лашкарлари албатта бу шаҳарни таслим қилиб, қўлга киритадилар.”
4
Аъёнлар шоҳга арз қилиб: — Бу одамни йўқ қилиш керак! — дедилар, — чунки у ўзининг бемаъни гаплари билан шаҳарда қолган жангчилару одамларнинг руҳини туширмоқда. У халқимизнинг фойдасини эмас, зарарини кўзламоқда.
5
— Жуда соз, — деди шоҳ, — у билан хоҳлаганингизни қилинг. Мен сизларга монелик қила олмайман.
6
Аъёнлар Еремиёни ушлаб, арқонларга боғлаб сардобага туширдилар. Соқчилар ҳовлисидаги бу сувсиз сардоба шаҳзода Малкиёга тегишли бўлиб, сардобада балчиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Еремиё балчиққа ботиб қолди.
7
Шоҳ саройининг амалдори Ҳабашистонлик Обидмалек Еремиё сардобага ташланганлиги ҳақида хабардор бўлди. Шоҳ ўша пайтда Бенямин дарвозасидаги маҳкамада эди.
8
Обидмалек саройдан чиқди–да, шоҳнинг олдига бориб деди:
9
— Шоҳ ҳазратлари, Еремиё пайғамбарни сардобага ташлаган одамлар қабиҳлик қилишибди. Шаҳарда нон қолмаган бўлса, Еремиё у ерда очликдан ўлади–ку.
10
Шоҳ Ҳабашистонлик Обидмалекка шундай амр қилди: — Бу ердан ўттизта одамни олгинда, бориб Еремиёни сардобадан чиқариб ол. Тағин у ерда ўлиб қолмасин.
11
Обидмалек ёнига одамларни олиб, сарой хазинасининг остки қисмида жойлашган хонага кирди. У ердан эски–туски кийимлар ва латта–путта топиб, уларни арқонларга боғлаб, Еремиёга туширди.
12
Сўнг Еремиёга деди: “Арқон танангизга ботмаслиги учун, латталарни арқон билан қўлтиғингиз орасига қўйинг.” Еремиё айтилгандай қилди.
13
Одамлар Еремиёни арқонлар ёрдамида сардобадан чиқариб олдилар. Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди.
14
Шоҳ Зидқиё Еремиё пайғамбарни чақиртирди, уни Эгамиз Маъбадининг учинчи киришида кутиб олди. — Сендан бир нарса сўрамоқчиман, — деди шоҳ. — Мендан ҳеч нарса яшира кўрма.
15
— Сизга ҳақиқатни айтсам мени ўлдиришингиз аниқ, — деди Еремиё. — Сизга маслаҳат берганим билан, барибир қулоқ солмайсиз.
16
Шоҳ Зидқиё Еремиёга махфий равишда онт ичиб деди: — Бизга ҳаёт бахшида этган Худо шоҳид, мен сени ўлдирмайман. Жонингга қасд қилаётган одамларнинг қўлига ҳам сени топширмайман.
17
Шундан кейин Еремиё Зидқиёга деди: — Исроил халқининг Худоси, Парвардигори Олам — Эгамиз демоқда: Агар сиз Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлсангиз, ўз жонингизни сақлаб қоласиз, бу шаҳар ҳам оловга ем бўлмайди. Сиз ва бутун хонадонингиз тирик қоласизлар.
18
Борди–ю, Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлмасангиз, Бобилликлар бу шаҳарни енгиб, унга ўт қўядилар, ўзингиз ҳам уларнинг қўлидан қочиб қутулолмайсиз.
19
— Мен Бобилликлар томонга қочиб ўтган яҳудийлардан қўрқаман, — деди шоҳ. — Бобилликлар мени уларнинг қўлига топширишса, улар мени хўрлашади.
20
— Топширишмайди, — деди Еремиё. — Айтганларимни қилиб, Эгамизнинг сўзига итоат қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлади, жонингизни сақлаб қоласиз.
21
Борди–ю, таслим бўлишдан бош тортсангиз, Эгамиз менга ваҳий орқали аён қилганлари бажо бўлади:
22
Саройингизда қолган ҳамма аёллар Бобил шоҳининг аъёнлари олдига чиқарилади. Ўша аёллар сизга шундай дейишади: Ишонган дўстларингиз Сизни алдаб, енгиб кетишди. Оёғингиз лойга ботганда, Ишонган дўстларингиз сизни ташлаб кетишди.
23
Сизнинг хотину бола–чақаларингиз Бобилликларнинг олдига чиқарилади. Сиз ўзингиз ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутула олмайсиз. Бобил шоҳи сизни қўлга тушириб, шаҳарни ёндириб юборади.”
24
— Суҳбатимиз ҳақида ҳеч кимга оғиз очма, акс ҳолда ўласан, — деди Зидқиё Еремиёга.
25
— Борди–ю, аъёнлар сен билан гаплашганимни билиб қолиб, сенга: “Шоҳ билан нималар ҳақида гаплашдинг? Биздан бирон нарсани яширмай айт, бўлмаса ўласан”, — деб айтишса,
26
сен уларга: “Мени Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг, шоҳим, акс ҳолда у ерда адои тамом бўламан, деб илтижо қилдим”, дея жавоб бер.
27
Аъёнлар Еремиёнинг олдига келиб, уни сўроққа тутишди. Еремиё шоҳ буюрган гапларни айтиб, жавоб берди. Шундан кейин аъёнлар унга бошқа савол бермадилар, чунки шоҳ билан Еремиё орасида бўлган суҳбатни ҳеч ким эшитмаган эди.
28
Еремиё Қуддус қулаган кунга қадар соқчилар ҳовлисида қолди.
← Chapter 37
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 39 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52