bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 4
Jeremiah 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 5 →
1
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, қани энди қайтсанг, Қани энди, Менга қайтиб келсанг! Ҳузуримдан жирканч бутларингни улоқтириб ташласанг, Қани энди, Менинг йўлимдан озмай юрсанг.
2
Қани энди, ҳақиқат, адолат ва тўғрилик ила “Эгамиз шоҳид!” дея қасам ичсанг. Шунда халқлар Мен орқали барака топади, Улар Мен билан фахрланади.”
3
Эгамиз Яҳудо халқига ва Қуддус аҳолисига шундай деб айтмоқда: “Ерингизни шудгор қилинг, Тиканлар орасига уруғ сепманг.
4
Эй Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, Ўзингизни Мен, Эгангизга, бағишланг, Юрагингизни суннат қилинг. Акс ҳолда, ёвуз қилмишингиз учун Ғазабимни устингизга оловдай ёғдираман, Оловни ҳеч ким ўчира олмайди.
5
Яҳудода эълон қилинг, Қуддусда жар солинг. Бутун юрт бўйлаб бурғу чалинсин, Баланд овозда ҳайқиринг: “Тўпланинглар! Мустаҳкам шаҳарларга қочайлик!”
6
Қуддусга қочиб келиш учун ишора беринг, Имилламай, тезроқ қочинг! Мен шимолдан кулфат келтирмоқдаман, Даҳшатли ҳалокат олиб келмоқдаман.
7
Ана, халқларни ҳалок этувчи йўлга тушди, У шер каби чакалакзордан чиқди. Юртингизни хароб қилгани уясини тарк этди. Эвоҳ, энди шаҳарларингиз вайрон бўлади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади.
8
Марсия айтиб, фарёд қилинглар, Қанорга ўраниб олинглар. Ахир, Эгамизнинг алангали ғазаби Бизни четлаб ўтмади.
9
Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни шоҳ билан аъёнларнинг юраги орқага тортиб кетади. Руҳонийлар билан пайғамбарлар даҳшатга тушади.”
10
Шунда мен дедим: “Ё, Эгам Раббий, Сен Қуддус аҳолисини ёмон лақиллатдинг! Қилич уларнинг бўғзида турган бир пайтда, Сен уларга тинчлик ваъда қилдинг.”
11
Ўша пайт келганда Эгамиз Қуддус аҳолисига шундай деб айтади: “Саҳродаги яланг қирлардан чиққан гармсел халқим томон эсмоқда. У донни хашакдан тозалайдиган майин шабада эмас,
12
балки Мен юборган кучли бир гармселдир. Мен сизларга қарши Ўз ҳукмимни эълон қилмоқдаман.”
13
Қаранг! Душман булутдай кўтарилмоқда. Уларнинг жанг аравалари қуюн кабидир, Отлари бургутдан ҳам чаққондир. Эвоҳ, шўримиз қурисин! Хонавайрон бўлдик!
14
“Эй Қуддус, нажот топишинг учун юрагингни покла. Қачонгача юрагингда ёвуз ният сақлайсан?!
15
Ана, Дан шаҳридан хабарчининг овози эшитилмоқда, Эфрайим қирларидан бир шум хабар келмоқда.
16
Халқларга буни айтинглар, Қуддусда шундай эълон қилинглар: “Олис юртдан босқинчилар келмоқда, Улар Яҳудо шаҳарларига қарши ҳайқирмоқда.
17
Босқинчилар дала қўриқчиларига ўхшаб, Қуддусни қуршаб олишади. Зотан Қуддус аҳли Менга қарши бош кўтарди”, демоқда Эгамиз.
18
Тутган йўлингиздан, қилган қилмишингиздан Бу кулфат бошингизга келди–ку! Жазоингиз шудир. Оҳ, нақадар аччиқ бўлмаса бу кулфат! Нақадар юракни эзади–я!”
19
Вой жоним, адойи тамом бўлдим! Вой юрагим! Қинидан чиққудай бўляпти! Сукут сақлаб тура олмайман, Эшитяпман бурғу садоларини, Эшитяпман урушга даъватларни.
20
Кулфат кетидан кулфат келди, Бутун юрт хонавайрон бўлди. Бир зумда чодирларим бузилиб кетди, Чодиримнинг пардалари йўқ бўлди.
21
Қачонгача ёв байроғи кўзим олдида ҳилпираб тураверади?! Қачонгача бурғу овози қулоғимга чалинаверади?!
22
Эгамиз шундай жавоб берди: “Ахир, Менинг халқим бефаросат, Улар Мени танишмайди. Улар нодон, ақлсиз фарзандлардир. Ёмонлик қилишга уста, Яхшилик қилиш эса қўлларидан келмайди.”
23
Мен ерга қарадим, ер айқаш–уйқаш эди, Кўзимни осмонга тикдим, осмонда нур кўринмасди.
24
Тоғларга қарадим, тоғлар силкинаётган эди, Ҳамма қирлар ларзага келган эди.
25
Қарадим, аммо инсон зоти кўринмади, Ҳатто кўкдаги қушлар ҳам учиб кетган эди.
26
Қарадим, ҳосилдор ерлар чўлга айланган эди, Ҳамма шаҳарлар вайрон бўлган эди. Бунга сабаб Эгамизнинг қаттиқ қаҳри эди.
27
Зеро, Эгамиз шундай деган эди: “Бутун юрт вайрон бўлади, Лекин юртни бутунлай йўқ қилиб юбормайман.
28
Бутун дунё аза тутади, Осмон ҳам қоп–қора бўлиб кетади. Буни Мен айтдим, шахтимдан қайтмайман. Қарор қилдим, қароримни ўзгартирмайман.”
29
Отлиқ ва камончилар ҳайқириғидан Ҳар бир шаҳар аҳолиси қочиб қолади. Улар чакалакзорлар оралаб югуришади, Қояларга чиқиб, ораларига яшириниб олишади. Ҳамма шаҳарлар ҳувиллаб қолади, У ерларда яшайдиган одам бўлмайди.
30
Сен эса, эй харобазорга айланган шаҳар, Нега устингга қирмизи либос кийиб олдинг, Oлтин тақинчоқлар билан безандинг? Нега кўзларингни бўяб олдинг? Бекорга безаниб олибсан! Ўйнашларинг сендан нафратланади, Жонингга қасд қилмоқчи улар.
31
Ана, кимдир тўлғоқ тутган аёлдай бақирмоқда, Кимдир илк бор туғаётган аёлдай инграмоқда. Қиз Қуддус энтикиб қичқирмоқда, Қўлларини чўзиб шундай демоқда: “Шўрим қурисин! Қотилларим олдида мадорим қолмади.”
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52