bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 23
Jeremiah 23
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 24 →
1
Эгамиз шундай демоқда: “Чўпонлар яйловимдаги қўйларни тарқатиб юборяптилар, уларни йўқ қиляптилар. Бундай чўпонларнинг ҳолига вой!”
2
Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Эй халқимни боққан чўпонлар, сизлар қўйларимни ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар. Уларни тарқатиб, узоқларга қочириб юбордингизлар. Бу қилган ёвуз қилмишингиз учун Мен сизларни ўз ҳолингизга қўймай жазолайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
3
“Мен қўйларимни ҳар хил юртларга ҳайдаб юборган эдим. Энди Ўзим уларни йиғиб оламан, ўзларининг яйловига олиб келаман. Улар баракали бўлиб, кўпаядилар.
4
Мен улар устидан бошқа чўпонларни тайинлайман. Чўпонлар қўйларимни боқадилар. Шунда қўйларим ҳеч нарсадан қўрқмайди, саросимага тушмайди. Уларнинг биронтаси ҳам йўқолмайди”, деб айтмоқда Эгамиз.
5
Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани чиқараман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади.
6
Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни “Эгамиз нажоткоримиздир”, деб аташади.”
7
Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, одамлар онт ичганда: ‘Исроил халқини Мисрдан олиб чиққан Эгамиз шоҳид’, деб айтмайдиган бўлади.
8
Бунинг ўрнига улар: ‘Исроил наслини шимолдаги юртдан ва сургун қилинган барча бошқа юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид’, деб онт ичадиган бўлади. Улар ўз юртларида яшашади.”
9
Пайғамбарлар ҳақида: Юрак–бағрим эзилиб кетди, Вужудим титраб кетмоқда. Эгамиз туфайли, Унинг айтган муқаддас сўзи туфайли Мен маст одамга ўхшаб қолдим, Шаробга бўккан кишидай бўлиб қолдим.
10
Эвоҳ, юрт зинокорларга тўлиб кетди, Лаънат туфайли ер қақраб қолди, Даштдаги яйловлар қуриб ётибди. Пайғамбарлар қабиҳлик қилишга шошилади, Кучини ҳақсизлик йўлида ишлатишади.
11
Эгамиз шундай демоқда: “Пайғамбару руҳонийлар бетавфиқдирлар, Ҳатто Менинг уйимда ҳам қабиҳлик қилганларини кўрдим.”
12
“Шу сабабдан юрган йўллари сирпанчиқ бўлади, Улар зулматга ғарқ бўлишади. Ҳаммаси йиқилиб қолади. Жазо оладиган йили, Бошларига кулфат келтираман”, деб айтмоқда Эгамиз.
13
“Самария пайғамбарлари орасида Жирканч бир ишни кўрдим: Улар Баал номидан башорат қилишди, Халқимни йўлдан оздиришди.
14
Аммо Қуддус пайғамбарлари орасида Бундан ҳам баттароғини кўрдим: Улар зино қилиб, ёлғон ичида яшашади, Ёвузларнинг ишини қўллаб туришади, Шунинг учун ҳеч ким ёмон йўлидан қайтмаяпти. Назаримда уларнинг ҳаммаси Садўм одамларидай бўлиб қолган, Қуддус аҳолиси Ғамўра аҳолисига ўхшаб қолган.”
15
Сарвари Олам пайғамбарлар ҳақида шундай демоқда: “Мен уларга аччиқ ўтдан едираман, Заҳарли сувдан ичираман, Зеро, Қуддус пайғамбарлари туфайли Юртимда бетавфиқлар кўпайиб кетди.”
16
Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизларга башорат қилаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманглар. Улар қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдиряпти. Улар Менинг оғзимдан чиққан сўзларни эмас, ўз дил орзуларини айтишяпти.
17
Эгангизнинг сўзидан нафратланган одамларга улар ҳадеб “Ҳаммаси яхши бўлади” дейишади. Юрагидаги ўжарликларни бажарганларга “Бошингизга бало–қазо етмайди”, дейишади.”
18
Хўш, Эгамизнинг кенгашида улардан қайси бири қатнашибди?! Худонинг сўзини қайси бири эшитибди?! Қайси бири эътибор билан Уни тинглабди?!
19
Ана, бўрон кўтарилди! Бу Эгамизнинг ғазабидир. Унинг ғазаби қуюн гирдоби бўлиб, Фосиқларнинг бошига тушди.
20
Эгамиз кўнглидаги ниятини бажармагунча, Уни охиригача етказмагунча, Ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласизлар.
21
Эгамиз шундай деди: “Бу пайғамбарларни Мен юбормадим, Улар ўзлари югуриб бордилар. Уларга Мен гапирмадим, Улар эса башорат қилдилар.
22
Агар ўша пайғамбарлар кенгашимда бўлганларида эди, Сўзларимни халқимга етказган бўлардилар. Халқимни ёмон йўлдан, Ёвуз қилмишлардан қайтарган бўлардилар.”
23
Эгамиз шундай демоқда: “Мен ҳамма ёқдаман — яқинда ҳам, узоқда ҳам ўша Худоман.”
24
“Ким Мендан яширина олади?! Еру кўкни тўлдириб турган Мен эмасми?!” деб айтмоқда Эгамиз.
25
“Менинг номимдан ёлғон башорат қилган пайғамбарларнинг: “Мен бир туш кўрдим! Худо менга бир туш берди!” деганларини эшитдим.
26
Қачонгача бу давом этади?! Улар юракларидаги ҳийлаю найрангларини, ёлғон башоратларини бас қилишадими, йўқми?!
27
Уларнинг ота–боболари Мени унутиб, Баалга сажда қилган эдилар. Шу сингари бу сохта пайғамбарлар “Халқ Эгамизни унутсин”, дея бир–бирларига тушларини айтишади.”
28
Эгамиз шундай демоқда: “Майли, туш кўрган пайғамбар тушини айтсин, сўзимни эшитган эса уни садоқат билан эълон қилсин. Ахир, сомон билан буғдойнинг фарқи бор–ку!”
29
Эгамиз шундай демоқда: “Менинг сўзим оловдай куйдиради. Қояни ёрадиган болғадай зарба беради.”
30
Эгамиз демоқда: “Бу пайғамбарлар “Эгамизнинг сўзи” деб бир–биридан гап ўғирлайди. Мен уларга қаршиман.”
31
“Ҳа, Мен ўша пайғамбарларга қаршиман”, — деб айтмоқда Эгамиз. “Улар ўзларича валдираб юрадилар, яна “бу Эгамизнинг сўзлари”, деб айтадилар.
32
Уйдирма тушларини айтган пайғамбарларга қаршиман! Улар ёлғонларию телбалиги билан халқимни йўлдан оздиришмоқда. Уларни Мен тайинламаганман, халқимнинг олдига Мен юбормаганман. Халқимга уларнинг заррача ҳам фойдаси йўқ.” Эгамизнинг каломи шудир.
33
Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, агар халқимдан бўлган бирорта одам, пайғамбар ёки руҳоний сендан: “Бу сафар Эгамиз бизга нима юкламоқчи?” деб сўраса, сен шундай деб жавоб бер: “Сизлар ўзларингиз Эгамизга юк бўлдингизлар. Энди У сизларни улоқтириб ташлайди.”
34
Борди–ю, бирон одам, пайғамбар ёки руҳоний: “Эгамизнинг сўзи бизга юк бўлди”, деб айтадиган бўлса, Мен ундай одамни бутун хонадони билан жазолайман.
35
Сизлар бир–бирингиздан: “Эгамиз нима деб жавоб берди?” ёки “Эгамиз нима деб айтди?” деб сўранглар.
36
Аммо “Эгамиз бизга нима юкламоқчи?” дея бошқа сўраманглар. Зеро, одамлар бу иборани ишлатиб, ўз сўзларини ишонарли қилмоқчи бўладилар, барҳаёт Худо, Сарвари Олам — Худойимизнинг сўзларини бузиб айтадилар.
37
Сизлар эса пайғамбарнинг олдига борганингизда, ундан: “Эгамиз сизга нима жавоб берди?” ёки “Эгамиз сизга нима деди?”, деб сўранглар.
38
Борди–ю, сизлар гапимга кирмай, “Эгамиз бизга нима юкламоқчи?” деб яна сўрасангизлар,
39
Мен сизларни юк кўтаргандай кўтариб, Ўз ҳузуримдан улоқтириб ташлайман. Ота–боболарингизга Ўзим берган шаҳарни ҳам шу кўйга соламан.
40
Абадий иснод ва шармандаликка дучор қиламан. Бундай шармандаликни унутиб бўлмайди.”
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 24 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52