bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 48
Jeremiah 48
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 47
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 49 →
1
Исроил халқининг Худоси — Сарвари ОламМўаб ҳақида шундай демоқда: “Наво аҳолисининг ҳолига вой! Уларнинг шаҳри хароб бўлади. Хиратайим шармандаларча мағлуб бўлади, Унинг қалъаси уятга қолади, Ер билан яксон қилинади.
2
Мўабнинг довруғидан асар ҳам қолмайди. Душман Хашбон шаҳрини қўлга киритади, Мўаб халқини илдизидан қуритишни режа қилади. Мадмон шаҳрида сукунат ҳукм суради, Қилич унинг изига тушади.
3
Ана, Хўронаймдан фарёд эшитилмоқда! “Хонавайрон бўлдик!” дея хитоб қилишмоқда.
4
“Мўаб вайрон бўлди–ку!” дея додлашмоқда. Гўдаклари бўғилиб йиғламоқда.
5
Одамлар аччиқ–аччиқ йиғлаб, Лухит тепалигига чиқишади. Ҳатто Хўронаймга тушиш йўлида Аччиқ фиғон овозлари эшитилади.
6
Тезроқ қочинг! Чўлдаги юлғундай Жонингизни сақлаб қолишга тиришинг!
7
Эй Мўaб, сен куч ва бойлигингга таяндинг, Энди эса мағлуб бўласан. Худойинг Хамўш сургун қилинади, Руҳонийларингу аъёнларинг асир қилиб олиб кетилади.
8
Ҳар бир шаҳрингга вайрон этувчи келади, Бирорта шаҳринг омон қолмайди. Водий вайрон қилинади, Ясси тепалик яксон этилади.” Эгамизнинг каломи шудир.
9
Мўaб учун қабр тоши тайёрланг, Кўп ўтмай Мўаб йўқ бўлади. Шаҳарлари вайрон қилинади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади.
10
Эгамизнинг ишидан бўйин товлаган киши лаънати бўлсин! Қон тўкишдан ўзини тийган бундай киши лаънати бўлсин!
11
Мўаб ёшлигидан бехатар ўсган, Тиндирилган шароб каби тинч яшаган. Гўё бир идишдан бошқасига қуйилмаган, Ҳеч қачон ўз юртидан сургун бўлмаган. Шу боис унинг таъми ўзгармаган, Муаттар ҳиди сақланиб қолган.
12
Эгамиз шундай демоқда: “Аммо шундай кунлар келмоқдаки, Мен Мўабга қарши одамларни жўнатаман. Улар Мўабни шароб тўккандай тўкиб ташлайдилар. Идишларини бўшатиб, чилпарчин қиладилар.
13
Мўаб халқи ўз худоси Хамўш дастидан шарманда бўлади, Исроил халқининг ҳолига тушади. Ахир, Исроил ҳам Байтилдаги бузоққа инониб, Шармандаи шармисор бўлган эди–ку!
14
“Биз қаҳрамонлармиз, Жасур жангчилармиз”, деб Aйтишга қандай ҳаддингиз сиғди?
15
Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мўаб вайрон бўлади, Шаҳарлари босиб олинади. Энг сара йигитлари қириб ташланади.
16
Мўабга кулфат яқинлашмоқда, Фалокат унга елдай учиб келмоқда.
17
Эй Мўаб қўшнилари, қайғуринглар, Эй Мўабни таниганлар, мотам тутинглар. Айтинглар: “Эвоҳ, салтанат ҳассаси синди. Қудратли ва улуғвор ҳасса парчаланди.”
18
Эй Дибонда яшаганлар, Тўрдаги ўрнингиздан туринглар, Ердаги тупроққа ўтиринглар. Зеро, Мўабни ҳалок этувчи сизга қарши чиқади, У қўрғонларингизни қулатади.
19
Эй Арорда яшайдиганлар, Кўчага чиқиб кузатиб туринглар! Қочиб кетаётган эркагу аёллардан “Нима бўлди?” деб сўранглар.
20
Оҳ, Мўаб шарманда бўлди, вайрон қилинди. Уввос солиб, фарёд қилинглар! Мўаб хароб бўлганини Арнон дарёси бўйларида эълон қилинглар.”
21
Худо ясси тепаликларда жойлашган ҳамма шаҳарларни: Хўлунни, Яхазни, Мифатни,
22
Дибонни, Навони, Байт–Диблатайимни,
23
Хиратайимни, Байт–Гамулни, Байт–Миённи,
24
Харийўтни, Бозрахни жазолайди. Хуллас, узоқ–яқинда жойлашган ҳамма Мўаб шаҳарлари вайрон бўлади.
25
Мўабнинг қудрати синади, кучи кесилади. Эгамизнинг каломи шудир.
26
Ўзини Эгамиздан устун қўйган Мўабни маст қилинглар. Ўз қусуғида ўзи думалаб ётсин, одамларга кулги, масхара бўлсин.
27
Эй Мўаб, эсингдами, Исроил устидан кулган эдинг! У ўғримидики, у ҳақда гапирганингда бошингни чайқаган эдинг!
28
“Эй, Мўаб аҳолиси! Шаҳарларни тарк этинг, Қоялар орасида яшаб юраверинг. Тоғ дарасида ин қурган кабутарлардай бўлинг.
29
Эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини, Манманлиги, киборлиги, такаббурлигини! Нақадар такаббурдир у! Ниҳоятда гердайиб кетган!”
30
Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу халқнинг сурбетлигини биламан. Улар беҳуда мақтанадилар.
31
Шундай экан, Мўаб учун мен йиғлайман, Бутун Мўаб халқи учун фарёд қиламан. Хир–Харасот аҳолиси учун кўз ёш тўкаман.
32
Эй Сивмо қишлоғининг узумзорлари, Мен ҳам Язир шаҳри сингари сизлар учун қайғураман. Сизнинг новдаларингиз ўсиб кетди, Ҳатто Ўлик денгиздан ҳам ошиб ўтди, Шохларингиз Язир шаҳригача етди. Аммо ёзги мевалар ва узумларингизга Зараркунанда тушди.
33
Мўабнинг ҳосилдор ерларида Шодлигу хурсандчилик барҳам топди. Мен узум сиқиш чуқурлардаги Шаробни тортиб оламан. Энди ҳеч ким шодликдан ҳайқириб узум эзмайди, Шодон қийқириқлар энди эшитилмайди.”
34
“Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекади, Уларнинг овози Яхазгача эшитилади. Садоси Зўвардан Хўронаймгача жаранглайди, То Эглат–Шалишиёгача етиб боради. Ҳатто Нимрим сувлари нобуд бўлади.
35
Эгамиз шундай демоқда: Мўаб саждагоҳларида қурбонлик қилганларни йўқ қиламан, Ўз худоларига атаб тутатқи тутатганларни ўлдираман.
36
Қалбим най каби нола қилиб, Мўаб учун қайғурмоқда. Ҳа, қалбим най каби, Хир–Харасот одамлари учун йиғламоқда. Ахир, уларнинг йиққан бойлиги йўқ бўлди.”
37
Қайғудан ҳамма сочини олдирган, Ҳамма соқолини қириб ташлаган, Ҳамма қўлларини тилган, Белларига қанор ўраб олган.”
38
Эгамиз шундай демоқда: Мўабдаги ҳамма томлар устида, Ҳамма шаҳар майдонларида Фақат марсия айтилади. Зотан Мен Мўабни синдириб ташлайман, Кераксиз идишдай чилпарчин қиламан.
39
Мўаб чил–чил синади! Одамлари аччиқ–аччиқ йиғлайди! Шармандаликдан Мўаб юзини яширади! Мўаб ҳаммага масхара бўлади, Унинг аҳволидан қўшни халқлар ваҳимага тушади.”
40
Эгамиз шундай демоқда: “Қаранглар! Душман бургут сингари Мўабга ҳужум қилмоқда, Қанот кериб Мўаб узра парвоз этмоқда.
41
Мўаб шаҳарлари энди олинади, Қалъалари қўлга киритилади. Ўша куни Мўаб лашкарлари ваҳимага тушади, Улар дард тутган аёл каби бўлиб қолади.
42
Ахир, Мўаб ўзини Эгамиздан устун қўйди–да, Энди у нобуд бўлади.
43
Эй Мўаб аҳли, сизни ваҳима, Тузоқ ва чоҳ кутмоқда!” Эгамизнинг каломи шудир.
44
“Ваҳимадан қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар. Мен Мўабнинг бошига Жазо йилини келтираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
45
“Ҳолдан тойган қочоқлар Хашбон шаҳри соясида тўхтайди. Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан, Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади, Исёнкор одамларнинг бошини ейди.
46
Эй Мўаб, ҳолингга вой! Хамўшга сиғинганлар нобуд бўлади, Ўғил–қизларинг асирликка тушади.
47
Аммо кейинчалик Мен Мўаб халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мўаб тўғрисидаги башоратлар ўз ниҳоясига етди.
← Chapter 47
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 49 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52