bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 5
Jeremiah 5
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 6 →
1
Эгамиз шундай дейди: “Қуддуснинг ҳар бир кўчасига кириб чиқинглар, Атрофингизга қараб, билиб олинглар, Шаҳар майдонларида қидириб кўринглар, Бирон адолатли, ростгўй одам бормикан. Агар шундай одамни топиб келсангиз, Мен Қуддус аҳолисининг гуноҳидан ўтаман.
2
Улар “Эгамиз шоҳид!” дея қасам ичадилар, Аммо ичган қасамлари ёлғон.”
3
Эй Эгам, Сен ҳақиқатни излайсан. Сен бу халқни урган эдинг, Аммо улар оғриқ сезмадилар. Уларни деярли йўқ қилиб юборганингда ҳам, Гапингга кирмадилар. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар, Тавба қилишни хоҳламадилар.
4
Шунда мен ичимда дедим: “Эҳа, булар камбағал–ку! Шунинг учун уларнинг фаросати йўқ, Улар Эгамизнинг йўлини билмайди, Худосининг қонунини танимайди.
5
Қани, бойларнинг олдига борай–чи, Улар билан гаплашиб кўрай–чи, Эгамизнинг йўлини улар албатта билади, Улар Худосининг қонунини танишади.” Аммо уларнинг ҳаммаси бўйинтуруғини синдирган экан, Эгамизга итоат этишдан бош тортган экан.
6
Шунинг учун ўрмондан чиққан шер уларни ўлдиради, Чўлдан келган бўри уларни ғажиб ташлайди. Қоплон шаҳарлари олдида писиб туради, Шаҳардан чиққан ҳар бир одамни тилка–пора қилади. Ахир, улар кўп гуноҳ қилдилар, Худога кўп хиёнат этдилар.
7
“Сизларни қандай қилиб кечираман?! Фарзандларингиз Мени тарк этдилар–ку! Худо бўлмаган бутларнинг номини ўртага қўйиб онт ичдилар. Мен уларнинг эҳтиёжларини қондирар эдим, Улар эса зино қилаверар эдилар, Фоҳишаларнинг уйига тўдалашиб борар эдилар.
8
Улар ҳирси қўзғаган айғир отлар каби эди, Ҳар бири қўшнисининг хотинига кишнар эди.
9
Мен уларни бунинг учун жазоламайми?! Шундай бир халқдан ўч олмайми?!” Эгамизнинг каломи шудир.
10
“Қани, уларнинг узумзорларига киринглар, Токларини кесиб ташланглар. Аммо бутунлай йўқ қилманглар. Новдаларини синдиринглар, Энди улар Меники эмас.
11
Ахир, Исроил ва Яҳудо халқлари Менга бутунлай ҳиёнат қилишди.” Эгамизнинг каломи шудир.
12
Исроил халқи Худо ҳақида ёлғон гапирди, Улар шундай деди: “Худо барибир ҳеч нарса қилмайди. Ҳеч қандай кўргилик бошимизга тушмайди! Қаҳатчилик, уруш бўлмайди!
13
Пайғамбарларининг бемаъни сўзлари шамолга ўхшайди, Худонинг сўзи уларга аён бўлмаган. Бу кулфатлар ўзларининг бошига тушсин!”
14
Шунинг учун Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Еремиё, халқим айтган бу сўзлари учун, Мен Ўз сўзларимни сенинг оғзингда оловдай қиламан. Бу халқ эса ўтин каби бўлади, Олов уларни ёндириб ташлайди.”
15
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Мен олисдаги бир халқни қўзғатаман. Уларни сизга қарши юбораман. Улар кучли, қадимги бир халқдир. Бу халқнинг тилини сизлар билмайсизлар, Уларнинг гапларини тушунмайсизлар.
16
Уларнинг ҳаммаси моҳир жангчилардир, Ўқлари ўлим элчиларидир.
17
Улар ҳосилингизни, нонингизни еб битиришади, Ўғил–қизларингизни ўлдиришади. Мол–қўйларингизни бўғизлашади, Узумзору анжирзорларингизни йўқ қилишади. Суянган мустаҳкам шаҳарларингизни Қилич билан вайрон қилишади.”
18
Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунларда ҳам Мен Ўз халқимни бутунлай қириб юбормайман.
19
Халқим сендан: “Нима учун Эгамиз Худо бундай ишларни қилди?” деб сўраганда, сен, эй Еремиё, уларга шундай жавоб бер: “Сизлар Худони тарк этиб, юртимизда бегона худоларга хизмат қилдингизлар. Энди ўзга юртда бегоналарга худди шундай хизмат қиласизлар.”
20
“Бориб, Ёқуб наслига шундай деб айт, Яҳудо халқига шундай деб эълон қил:
21
Сизларнинг кўзингиз бор, аммо кўрмайсизлар, Қулоғингиз бор, аммо эшитмайсизлар. Эй ақлсиз, бефаросат одамлар, Гапларимни эшитинглар!”
22
Эгамиз шундай демоқда: “Наҳотки Мендан қўрқмасангизлар?! Менинг олдимда титрамасангизлар?! Ахир, Мен қумни денгизга чегара қилиб қўйдим, Қумни ўтиб бўлмайдиган абадий тўсиқ қилдим. Тўлқинлар кўпириб, кўтарилса ҳам, Тўсиқдан устун келолмайди. Ҳайқириб ўкирса ҳам, Ундан ошиб ўтолмайди.
23
Аммо бу одамлар ўжар ва исёнкордир, Улар йўлдан озиб, Мени тарк этдилар,
24
Улар ичларида ҳеч қачон айтмайдилар: “Эгамиз Худодан қўрқайлик, У ўз вақтида ёмғир ёғдиради–ку. Kузда ҳам, баҳорда ҳам еримизни суғоради–ку. Ўрим–терим мавсумини ўз вақтида беради–ку”, деб.
25
Гуноҳларингиз сизларни булардан маҳрум этди, Айбларингиз сизларни баракадан жудо этди.
26
“Ҳа, халқим орасида ярамас одамлар бор. Улар қуштутар каби писиб ётишар, Тузоқ қўйиб, одамларни ўз домига тортишар.
27
Овчи қафасни қушларга тўлдиргандай, Улар уйларини ҳийлага тўлдирдилар. Шу туфайли кучайиб, давлат орттирдилар,
28
Семириб, ялтираб кетдилар. Қабиҳ ишларининг чеки–чегараси йўқ. Улар етимни оқлашга ҳаракат қилмайди, Йўқсилнинг ҳақини ҳимоя этмайди.
29
Уларни бу учун жазоламайми?! Шундай бир халқдан ўч олмайми?!” Эгамизнинг каломи шудир.
30
“Қўрқинчли ва даҳшатли ишлар Бу юртда содир бўлмоқда:
31
Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқни бошқармоқда, Халққа буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?”
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52