bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 7
Jeremiah 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 8 →
1
Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:
2
“Эганг уйининг дарвозаси олдига бор. Ўша ерда туриб, баланд овозда шундай деб айт: Эй жамики Яҳудо халқи — Эгамизга сажда қилиш учун мана бу дарвозалардан кирганлар! Эгамизнинг гапларини эшитинглар.
3
Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Шундагина бу юртда яшашингизга ижозат бераман.
4
“Эгамизнинг Маъбади шу ерда! Мана, Эгамизнинг Маъбади, шунинг учун ҳеч қандай хавф–хатар йўқ!” деган ёлғон сўзларга ишонманг.
5
Агар ҳақиқатан ёмон йўлингиздан қайтсангиз, турмуш тарзингизни ўзгартирсангиз, бир–бирингизга нисбатан адолатли бўлсангиз,
6
мусофирларга, етим ва беваларга зулм қилмасангиз, бу юртда айбсиз одамнинг қонини тўкмасангиз, бошингизга фалокат келтирадиган бошқа худоларга эргашмасангиз,
7
бу ерда қолишингизга ижозат бераман. Мен ота–боболарингизга абадий мулк қилиб берган бу юртда сизлар яшайверасизлар.
8
Аммо сизлар ёлғон сўзларга ишоняпсизлар.
9
Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар.
10
Шундай экан, нима учун сизлар Менинг номим билан аталган уйимга келиб, “Биз хавф–хатардан холимиз!” деб айтяпсизлар?! Бундай жирканч ишларни давом эттириш учунми?!
11
Айтинглар–чи, Менинг номим билан аталган бу уй сизлар учун қароқчилар уяси бўлиб қолдими?! Қилган барча ишларингизни Мен Ўз кўзим билан кўриб турибман–ку!” деб айтмоқда Эгамиз.
12
“Қани, Шилў шаҳрига боринглар! Мен илк бор ўша жойни улуғланишим учун танлаган эдим. Аммо халқим Исроилнинг қабиҳликлари туфайли ўша жойни не аҳволга солганимни кўриб қўйинглар.
13
Бундай ёвуз ишларни қилаётганингизда, Мен сизларга қайта–қайта гапирдим. Аммо сизлар гапларимга қулоқ солмадингиз. Сизларга хитоб қилдим, аммо жавоб бермадингиз”, деб айтмоқда Эгамиз.
14
“Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман.
15
Қондошингиз Эфрайим халқини улоқтирганимдай, сизларни ҳам Ўз ҳузуримдан улоқтириб ташлайман.”
16
Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма! Улар учун фарёд қилиб, илтижо қилма! Уларни деб, Менга ёлворма! Мен сенга қулоқ солмайман.
17
Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида улар нималар қилаётганини кўрмаяпсанми?!
18
Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, Само Қироличасига атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни келтириш учун бегона худоларга шароб назрини келтиришади.”
19
Эгамиз шундай демоқда: “Бу қилмишлари билан улар Менга эмас, ўзларига зарар келтирмоқда–ку! Ўзларини шарманда қилишмоқда–ку!”
20
Шу сабабдан, Эгамиз Раббий демоқда: “Мен қаҳру ғазабимни бу заминга, инсонлару ҳайвонларга, даладаги дарахтлару экинларга сочаман. Ғазабим сўнмас оловдай ёнади.”
21
Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизлар қурбонликларнинг гўштини ейсизлар, куйдириладиган қурбонликларингизнинг гўштини ҳам ўзларингиз еяверинглар.
22
Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимда уларга нафақат қурбонликлар ва куйдириладиган қурбонликларга оид амрлар берган эдим,
23
балки уларга яна шундай амр берган эдим: “Менга итоат қилинг! Шунда Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Фақат Мен кўрсатган йўлдан юринглар, шунда бахтиёр бўласизлар.”
24
Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларини қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар.
25
Аждодларингиз Мисрдан чиққан кунидан бошлаб шу кунга қадар, кетма–кет пайғамбар қулларимни уларнинг олдиларига жўнатдим.
26
Аммо улар Менга қулоқ ҳам солмадилар, эътибор ҳам бермадилар. Улар қайсар эдилар, ёвуз қилмишлари билан ота–боболаридан ҳам ўтиб тушдилар.
27
Эй Еремиё, сен бориб, айтганларимнинг ҳаммасини уларга етказасан, лекин улар сенга қулоқ солишмайди. Уларга хитоб қиласан, аммо улар сенга жавоб беришмайди.
28
Шунинг учун сен уларга шундай деб айт: “Сизнинг халқингиз Эгаси Худога итоат қилмади, Унинг гапига кирмади. Ҳақиқат қолмабди, оғзингиздан ҳақ сўз чиқмайдиган бўлди.”
29
“Эй Қуддус аҳолиси, аза тутинг! Сочингизни қириб ташланг. Марсиянгиз яланг қирлар узра нола қилсин, Зеро, Эгамизнинг тоқати тоқ бўлди, У бу наслни рад этиб, ташлаб кетди.
30
Эгамиз шундай демоқда: “Яҳудо халқи ўзининг Эгаси олдида қабиҳликлар қилди. Улар Менинг номим билан аталган уйимга макруҳ бутларини ўрнатдилар. Уйимни ҳаром қилдилар.
31
Шуниси етмагандек, Хиннум сойлигидаги Тофатда саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғилу қизларини оловда куйдирдилар. Аммо Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман.”
32
Эгамиз шундай демоқда: “Қараб туринг! Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги, деб атамайди. Бу жой “Қирғин водийси” деб ном олади. У ерда кўп мурдалар дафн қилинади, мурдалар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади.
33
Бу халқнинг жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, ҳеч ким уларни ҳайдамайди.
34
Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди. Бу юрт ҳувиллаб қолади.”
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52