bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 34
Jeremiah 34
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 35 →
1
Бобил шоҳи Навухадназар ўз лашкарлари, қўли остидаги барча шоҳликлару халқлар билан бирга Қуддусга ва унинг ён–атрофидаги шаҳарларга қарши жанг қилаётган эди. Шунда Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди.
2
Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Қани бўл, Еремиё, Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳузурига бор. Унга айт: Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қиламан, у шаҳарга ўт қўяди.
3
Сен ҳам Бобил шоҳининг қўлидан қочиб қутула олмайсан. Одамлар сени тутиб оладилар. Бобил шоҳининг қўлига топширадилар. Сен ўз кўзинг билан Бобил шоҳини кўрасан, у сен билан юзма–юз гаплашади. Кейин сени Бобилга жўнатиб юборади.
4
Бироқ, эй Яҳудо шоҳи Зидқиё, Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: Сен қиличдан ҳалок бўлмайсан.
5
Тинчгина оламдан кўз юмасан. Одамлар ота–боболарингни, сендан олдин ўтган шоҳларни қандай дафн қилишган бўлса, уларнинг шарафига қандай гулхан ёқишган бўлса, сенинг шарафингга ҳам шундай гулхан ёқишади. Йиғи–сиғи қилиб: “Вой, хожам!” дея марсия айтишади.” Эгамизнинг каломи шудир.”
6
Еремиё пайғамбар буларнинг ҳаммасини Қуддусда Яҳудо шоҳи Зидқиёга айтди.
7
Шу орада Бобил шоҳининг лашкарлари Қуддус, Лахиш ва Озикаҳ шаҳарларига ҳужум қилаётган эдилар. Яҳудонинг мустаҳкам шаҳарларидан ўшаларгина ёвга ҳанузгача таслим бўлмаган эди.
8
Шоҳ Зидқиё Қуддусдаги бутун аҳоли билан аҳд қилиб, иброний қулларини озодликка чиқаришни эълон қилгандан кейин, Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди.
9
Зидқиё қилган аҳдга кўра, ҳамма иброний қулларига ва чўриларга озодлик берилиши лозим эди. Яҳудий биродарларни қулликда тутиш ман этилган эди.
10
Аъёнлар билан бутун халқ аҳд шартларига кўнди. Улар ўз қуллари билан чўриларини озод қилишга, уларни бундан кейин қул қилиб олмасликка рози бўлган эдилар. Барча қулдорлар аҳдга риоя қилган ҳолда, қулларига озодлик беришди.
11
Кейинчалик эса ўз фикрларидан қайтиб, озод қилган қул ва чўриларни мажбурлаб, ўзларига яна қул қилиб олишди.
12
Шунда Эгамизнинг сўзи Еремиёга аён бўлди.
13
Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Мен ота–боболарингизни Мисрдаги қулликдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд қилиб, шундай деган эдим:
14
Ўзини сизга сотиб, олти йил хизмат қилган ҳар бир иброний қулини озод қилинглар.” Аммо ота–боболарингиз айтганларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.
15
Яқинда эса сизлар тавба қилган эдингизлар. Менинг номим билан аталган уйимда — ҳузуримда туриб, биродарларингизни озод қилишга аҳд қилган эдингиз. Менинг назаримда бу ишингиз тўғри эди.
16
Кейин эса сизлар фикрингиздан қайтдингизлар. Мени бадном қилдингизлар. Ўз хоҳишига кўра, озод қилинган қулу чўриларингизни қайтариб олдингизлар, уларни қул бўлишга мажбур қилдингизлар.”
17
Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар Менга итоатсизлик қилиб, ёру дўстларингизни, қўни–қўшниларингизни қўйиб юбормадингиз, шунинг учун Мен сизларни қўйиб юбораман. Мана, уруш, қаҳатчилигу ўлатга йўлингиз очиқ! Аҳволингизни дунёдаги барча шоҳликлар кўриб, даҳшатга тушади.
18
Аҳдимни бузган бу одамларни Мен жазолайман. Улар ҳузуримда аҳд тузган эдилар, бузоқни икки қисмга бўлиб, икки бўлаги орасидан ўтган эдилар. Аммо аҳд шартларига риоя қилмадилар. Шунинг учун Мен уларни бўғизланган бузоқнинг ҳолига тушираман.
19
Бузоқнинг икки бўлаги орасидан ўтган Яҳудо аъёнларини, Қуддус маъмурларини, сарой амалдорларини, руҳонийларини ва халқ оммасини жазолайман.
20
Улардан қасди борларга ўзларини топшираман, душман қўлига бераман. Жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади.
21
Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам аъёнлари билан бирга душман қўлига бераман, улардан қасди борларга топшираман. Вақтинчалик чекинган Бобил шоҳининг лашкарларига уларни таслим қиламан.
22
Мен буйруқ бериб, Бобилликларни бу шаҳарга қайтариб олиб келаман. Улар сизларга ҳужум қиладилар. Шаҳарни қўлга олиб, ўт қўядилар. Яҳудо шаҳарлари вайрон бўлади, у ерда ҳеч ким яшамайди.” Эгамизнинг каломи шудир.
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 35 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52