bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 36
Jeremiah 36
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 37 →
1
Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Еремиёга Эгамизнинг шу сўзи аён бўлди:
2
“Ўрама қоғоз ол. Исроил, Яҳудо ва барча шоҳликларга қарши Мен айтган сўзларни ёзиб қўй. Сенга илк бор Йўшиё даврида аён қилган сўзимдан тортиб, то бугунга қадар айтган барча гапларимни ёз.
3
Балки Яҳудо халқи Мен бошларига келтирмоқчи бўлган фалокатлар ҳақида эшитиб, ёвуз йўлларидан қайтар. Шунда Мен уларнинг гуноҳу айбларини кечираман.”
4
Еремиё Нериё ўғли Борухни чақириб, Эгамизнинг айтган ҳамма сўзларини ёздирди.
5
Сўнг Еремиё Борухга тайинлаб деди: “Эгамизнинг уйига кириш менга ман этилган.
6
Шунинг учун рўза куни сен ўзинг у ерга борасан. У ердаги одамларга мен сенга ёздирган Эгамизнинг сўзларини ўрама қоғоздан ўқиб берасан. Ўша куни Яҳудонинг турли шаҳарларидан келган халойиқ Эгамизнинг уйида бўлади, улар ҳам ўқиганингни эшитишсин.
7
Балки улар Эгамизга ёлвориб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Ахир, Эгамиз қаҳру ғазабини уларга сочишини эълон қилди!”
8
Нериё ўғли Борух Еремиёнинг айтганларини тўла–тўкис бажарди. У Эгамизнинг уйига борди, ўрама қоғозга битилган Эгамизнинг сўзларини ўқиди.
9
Бу воқеа Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг бешинчи йили, тўққизинчи ойида содир бўлди. Қуддус аҳолиси билан Яҳудо шаҳарларидан келган бутун халқ Эгамизга бағишлаб рўза тутган эди.
10
Шунда Борух Эгамиз уйининг Янги дарвозаси ёнидаги юқори ҳовлида жойлашган Шофон ўғли котиб Гамариёнинг хонасидан туриб, ўрама қоғозга битилган Еремиёнинг сўзларини бутун халққа овоз чиқариб ўқиб берди.
11
Гамариё ўғли Михиё ўрама қоғозга битилган Эгамизнинг сўзларини эшитгач,
12
дарҳол шоҳ саройидаги котибнинг хонасига жўнади. Барча аъёнлар ўша ерда жамулжам бўлиб ўтирган экан: улар — котиб Элишама, Шамаё ўғли Далоё, Ахбор ўғли Элнатан, Шофон ўғли Гамариё, Ханониё ўғли Зидқиё ва бошқа аъёнлар эдилар.
13
Борух ўрама қоғоздан халққа ўқиб берган барча сўзларни Михиё уларга айтиб берди.
14
Аъёнлар Куши ўғли Шаламиё авлодидан бўлган Натаниё ўғли Ёҳудини Борухнинг олдига жўнатиб, шундай гапни айтиб юбордилар: “Халққа ўқиб берган ўрама қоғозни олиб, ҳузуримизга келгин.” Нериё ўғли Борух ўрама қоғозни олиб аъёнларнинг олдига борди.
15
Аъёнлар Борухга: “Қани, ўтир, бизга ҳам ўрама қоғоздаги сўзларни ўқиб бер”, дедилар. Борух ўқиди.
16
Аъёнлар эшитган сўзларидан ваҳимага тушиб, бир–бирига қараб қолдилар. Сўнг Борухга: “Бу ҳақда шоҳни хабардор қилишимиз зарур”, дедилар.
17
Улар Борухдан сўрадилар: — Буларни қаердан олиб ёздинг? Бу сўзларни сенга айтган мабодо Еремиё эмасми?
18
— Ҳа, Еремиёнинг ўзи айтиб турди, мен эса унинг айтганларини сиёҳ билан ўрама қоғозга ёздим, — деб жавоб берди Борух.
19
— Еремиё билан бориб, бирон жойга яшириниб олинглар, ҳеч ким бу ҳақда билмасин, — деб тайинлашди аъёнлар.
20
Аъёнлар ўрама қоғозни котиб Элишаманинг хонасида қолдирдилар, ўзлари эса шоҳ ҳузурига бориб, ҳамма гапни етказдилар.
21
Шоҳ ўрама қоғозни олиб келиш учун Ёҳудини жўнатди. Ёҳуди котиб Элишама хонасидан ўрама қоғозни олиб келиб, уни шоҳга ва шоҳ ҳузуридаги аъёнларга ўқиб берди.
22
Кеч куз. Шоҳ қишки саройида ўтирар, ёнидаги манқалда ўт ёниб турар эди.
23
Ёҳуди ўрама қоғоздан уч–тўрт устунни ўқиб бўлиши биланоқ, шоҳ Ёҳайиқим котибнинг пичоқчаси билан ўрамнинг ўша қисмини қирқиб, манқалдаги оловга ташлайверди. У ўрама қоғознинг ҳаммасини оловда ёндириб бўлгунча шундай қилаверди.
24
Ўрама қоғоздаги сўзларни эшитган шоҳ билан хизматкорлар қўрқмадилар, қайғудан кийимларини йиртмадилар.
25
Элнатан, Далоё ва Гамариё шоҳга ёлвориб, ўрама қоғозни ёндирманг, деб илтимос қилган бўлсалар ҳам, шоҳ уларга қулоқ солмади.
26
У шаҳзода Ярахмалга, Озриёл ўғли Сараёга ва Абдал ўғли Шаламиёга, Еремиё пайғамбарни ва котиб Борухни тутиб келинглар, деб буюрди. Эгамиз эса Еремиё билан Борухни яшириб қўйган эди.
27
Еремиё Борухга ёздирган ўрама қоғозни шоҳ ёқиб юборгандан кейин, Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:
28
“Еремиё, бошқа бир ўрама қоғоз ол. Унга Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ёндириб юборган аввалги ўрама қоғоздаги ҳамма сўзларни ёз.
29
Яҳудо шоҳи Ёҳайиқимга эса шундай деб айт: Эгамиз демоқда: — Ўрама қоғозда “Бобил шоҳи албатта келади, юртни вайрон қилади, одамлару ҳайвонларни қириб ташлайди”, деб ёзилгани учун, сен Еремиёга дўқ қилибсан, ўрама қоғозни ёқиб юборишга журъат этибсан.
30
Шунинг учун, эй Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим, Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: Сенинг авлодингдан биронтаси ҳам Довуд тахтида ўтирмайди. Сенинг жасадингни одамлар улоқтириб юборишади, ўлигинг куннинг жазирамасигда, туннинг совуғида қолади.
31
Мен сени, сенинг авлодингу аъёнларингни қилган гуноҳларингиз учун жазолайман. Ўзим айтган барча фалокатларни сизларнинг бошингизга, Қуддус аҳолиси ва Яҳудо халқининг бошига ёғдираман, чунки сизлар Менга қулоқ солмадингизлар.”
32
Еремиё бошқа бир ўрама қоғоз олиб, Нериё ўғли котиб Борухга берди. Сўнг Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ёндириб юборган аввалги ўрама қоғоздаги барча сўзларни унга ёздирди. Аммо бу сафар ўрамга шунга ўхшаш мазмундаги кўп хабарлар қўшилган эди.
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 37 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52