bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 52
Jeremiah 52
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 51
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
1
Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда ўн бир йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг қизи эди.
2
Зидқиё ҳам, Ёҳайиқим каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилгани учун
3
Эгамиз Қуддус ва Яҳудо халқидан ғоят ғазабланган, оқибатда уларни Ўз ҳузуридан қувиб юборган эди. Зидқиё Бобил шоҳига қарши исён кўтарди.
4
Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, ўнинчи ойнинг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бор лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида баланд қурилмалар ясатди.
5
Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди.
6
Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир луқма нон тополмай қолди.
7
Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочдилар.
8
Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида Зидқиёга етиб олдилар. Зидқиёнинг ҳамма лашкарлари шоҳни ташлаб қочиб кетдилар.
9
Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ўша ерда ҳукм қилди.
10
Ривлода Зидқиёнинг кўзи олдида ҳамма ўғилларини, сўнг Яҳудо аъёнларини қатл қилди.
11
Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, уни кишанлаб қўйди. Бобил шоҳи уни ўзи билан Бобилга олиб кетди. Зидқиё умрининг охиригача зиндонда ётди.
12
Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йили, бешинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи хизматидаги қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди.
13
У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, Қуддусдаги ҳамма уйларга, ҳар бир ҳашаматли иморатга ўт қўйди.
14
Қўриқчилар сардори бошчилигида ҳамма Бобил лашкарлари Қуддус деворларини йиқитдилар.
15
Набизарадон баъзи қашшоқларни, шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқлару қолган–қутган ҳунармандларни асир қилиб олиб кетди.
16
Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар, дея ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос.
17
Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчаладилар, ҳамма бронзани Бобилга олиб кетдилар.
18
Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган буюмларни — қозонларни, куракларни, қайчиларни, тоғорачалар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар.
19
Қўриқчилар сардори Набизарадон олтин ва кумушдан ясалган тоғораларни, оловкуракларни, тоғорачаларни, товоқларни, чироқпояларни, куракчаларни ва шароб назри учун ишлатиладиган идишларни ҳам олиб кетди.
20
Эгамизнинг уйи учун шоҳ Сулаймон ясаттирган иккита устунга, ҳовузга, ҳовуз остидаги ўн иккита буқага ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди.
21
Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак эди. Устунларнинг ичи кaвак бўлиб, деворларининг қалинлиги тўрт энли эди.
22
Иккала устуннинг тепасида биттадан устунқош бор эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди.
23
Устунқошнинг ҳар бир томонига тўқсон олтита анор тасвири туширилган эди. Ҳаммаси бўлиб тўрсимон безакдаги анорлар сони юзта эди.
24
Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди.
25
Қуддусда қолган сипоҳларнинг лашкарбошисини, шоҳнинг еттита шахсий маслаҳатчисини, халқни лашкар сафига ёзган лашкарбошининг котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди.
26
Уларнинг ҳаммасини Ривлога, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди.
27
Бобил шоҳи уларни Хомат юртида, Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўзларининг юртидан сургун қилиндилар.
28
Навухадназар сургун қилган халқнинг миқдори қуйидагичадир: Ҳукмронлигининг еттинчи йили 3.023 нафар яҳудийни,
29
ўн саккизинчи йили Қуддус аҳолисидан 832 нафар кишини,
30
йигирма учинчи йили қўриқчилар сардори Набизарадон Яҳудодан 745 нафар кишини сургун қилди. Ҳаммаси бўлиб сургун қилинган халқнинг миқдори 4.600 киши эди.
31
Яҳудо шоҳи Ёҳайихин сургунда юрганига ўттиз етти йил бўлганда, Эвилмардух Бобил шоҳи бўлди. Эвилмардух ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма бешинчи куни Яҳудо шоҳи Ёҳайихинга илтифот кўрсатиб, уни зиндондан олиб чиқди.
32
Унга яхши муносабатда бўлди, Бобилга сургун қилинган бошқа шоҳлардан кўра баландроқ мартаба берди.
33
Шундай қилиб, Ёҳайихин зиндон кийимларини ечди. Умр бўйи доимо Бобил шоҳининг дастурхонидан таом еди.
34
Умрининг охиригача Бобил шоҳи тарафидан кундалик эҳтиёжи ҳар доим қондирилди.
← Chapter 51
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52