bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 29
Jeremiah 29
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 30 →
1
Еремиё пайғамбар Бобилда асирларнинг орасида омон қолган оқсоқолларга, руҳонийларга, пайғамбарларга ва асирликда юрган бутун халққа Қуддусдан бир мактуб йўллади. Бу асирларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан Бобилга сургун қилган эди.
2
Шоҳ Ёҳайихин, она малика, аъёнлар, Яҳудо ва Қуддус йўлбошчилари, ҳунармандлару темирчилар Қуддусдан сургун қилингандан кейин бу мактуб ёзилди.
3
Еремиё мактубини Шофон ўғли Эласах ва Хилқиё ўғли Гамариё орқали жўнатди. Яҳудо шоҳи Зидқиё бу одамларни Бобил шоҳи Навухадназар ҳузурига юборганди. Мактуб қуйидаги мазмунда эди:
4
“Исроил Худоси — Сарвари Олам Қуддусдан Бобилга сургун қилган барча одамларга шундай демоқда:
5
Ўзларингизга яшаш учун уйлар қуринглар, боғ–роғлар яратинглар, меваларидан тановул қилинглар.
6
Уйланинглар, ўғил–қизлар кўринглар, ўғилларингизга қизлар олиб беринглар. Қизларингизни турмушга беринглар, улар ҳам ували–жували бўлишсин. Ўша ерда кўпайинглар, сонингиз камаймасин.
7
Мен сизларни сургун қилган ўша шаҳарнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун меҳнат қилинглар. Ўша шаҳар учун Менга ибодат қилинглар. Шаҳар тинч бўлса, сизлар ҳам тинч бўласизлар.”
8
Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Орангиздаги пайғамбарлар билан фолбинлар сизларни лақиллатишмасин. Улар кўрган тушларини айтганларида қулоқ солманг,
9
улар Менинг номим билан башорат қилиб айтаётган ҳамма гаплари ёлғондир. Уларни Мен олдингизга юбормаганман.” Эгамизнинг каломи шудир.
10
Эгамиз шундай демоқда: “Бобил ҳукмронлигига етмиш йил бўлгандан кейин, Мен олдингизга бораман. Берган эзгу ваъдамга биноан сизларни шу ерга қайтариб, олиб келаман.
11
Ахир, Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан. Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради.” Эгамизнинг каломи шудир.
12
“Ўша дамларда Менга қилган илтижою ибодатларингиз ижобат бўлади.
13
Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар.
14
Ҳа, Мени топасизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман.” Эгамизнинг каломи шудир.
15
Сизлар: “Эгамиз бизга Бобилда пайғамбарлар берди”, деб айтишингиз мумкин.
16
Энди Довуд тахтида ўтирган шоҳ ҳақида, ҳануз Қуддусда яшаб келаётган бутун халқ ҳақида, сизлар билан сургунга кетмаган қариндош–уруғингиз ҳақида Эгамизнинг айтган сўзларини эшитинг.
17
Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен уларнинг бошига уруш, очарчилик ва ўлат балосини келтираман. Уларни еб бўлмайдиган чирик анжирга ўхшатиб қўяман.
18
Қилич, очарчилик ва ўлат билан уларнинг кетидан қуваман. Буларни кўрган ер юзидаги ҳамма шоҳликлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган жойда уларнинг аҳволини кўрган ҳамма одамлар даҳшатга тушиб, ёқасини ушлайди. Уларни масхара қилиб, номини қарғишларда ишлатишади.
19
Ахир, улар гапимга қулоқ солмадилар”, деб айтмоқда Эгамиз. “Мен уларнинг олдиларига пайғамбар қулларимни узлуксиз юбориб турдим. Бироқ улар пайғамбарларимга қулоқ солмадилар.” Эгамизнинг каломи шудир.
20
Шундай экан, эй Мен Бобилга сургун қилган асирлар, гапларимга қулоқ солинглар!
21
Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам Хулаё ўғли Ахаб ва Масиё ўғли Зидқиё ҳақида шундай демоқда: “Улар Менинг номим билан ёлғон башоратлар айтиб юришибди. Мен уларни Бобил шоҳи Навухадназар қўлига топшираман. Сизларнинг кўзингиз олдида ўлдиртириб юбораман.
22
Шундан кейин Бобилдаги Яҳудолик асирлар бировни қарғаганда шундай деб айтадиган бўлади: “Илойим, бошингга Бобил шоҳи тириклайин ёқиб юборган Зидқиё ва Ахабнинг куни тушсин.”
23
Ахаб билан Зидқиёнинг қисмати шудир, чунки улар Исроилда разилликлар қилдилар. Қўшниларининг хотинлари билан зино қилдилар. Мен уларга амр қилмаган бўлсам ҳам, Менинг номимдан ёлғон гапирдилар. Қилган қилмишларини биламан, Ўзим шуларга гувоҳман.” Эгамизнинг каломи шудир.
24
null
25
Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам менга Нахаламлик Шамаё тўғрисида бир хабар берди. Шамаё ўзбошимчалик қилиб, Қуддусдаги ҳамма одамга, Масиё ўғли руҳоний Зафаниёга ва бошқа ҳамма руҳонийларга бир мактуб жўнатган экан. У мактубида руҳоний Зафаниёга шундай деб ёзган экан:
26
“Эгамизнинг Ўзи сизни Ёҳайидо ўрнига руҳоний қилиб тайинлади. Сиз Эгамиз уйининг назоратчиси сифатида, ўзини пайғамбар қилиб кўрсатган ҳар бир телбани кишанлаб, занжирбанд қилишингиз лозим.
27
Нега энди Онотўтлик Еремиёга индамай юрибсиз? У сизларнинг орангизда ўзини пайғамбар қилиб кўрсатиб юрибди–ку!
28
У Бобилга, бизга мактуб жўнатиб, мактубида: “Сизлар узоқ йиллар давомида сургунда яшайсизлар. Ўзларингизга яшаш учун уйлар қуринглар, боғ–роғлар яратинглар, мевасидан тановул қилинглар”, деб ёзибди.”
29
Бу мактубни Еремиёга руҳоний Зафаниё ўқиб берди.
30
Шунда Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини аён қилди:
31
“Сургундаги барча одамларга шундай деб ёз: Нахаламлик Шамаё ҳақида Эгамиз демоқда: Шамаёни Мен юбормаганман. У эса башорат қилиб, сизларни ёлғон гапларига ишонтириб қўйди.
32
Шунинг учун Мен уни бутун хонадони билан бирга жазолайман. Бу халқ орасида унинг авлодидан бўлган биронта одам ҳам тирик қолмайди. Уларнинг биронтаси ҳам халқимга Мен қиладиган яхшилигимни кўрмайди, чунки Шамаё ўз гаплари билан халқимни Менга қарши қўзғатмоқчи бўлди.” Эгамизнинг каломи шудир.
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 30 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52