bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 49
Jeremiah 49
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 48
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 50 →
1
ЭгамизОммон халқи тўғрисида шундай деди: “Исроил тирноққа зормиди?! Унинг меросхўри йўқмиди?! Нимага унда Мўлахга топинадиганлар Гад ҳудудини эгаллаб олишди? Нимага Оммон халқи Гад шаҳарларида яшаяпти?”
2
Эгамиз демоқда: “Бу қилмишлари учун шундай кунлар келадики, Мен Оммонликларнинг Рабба шаҳрига қарши жанг эълон қиламан. Рабба шаҳрини вайроналар уюмига айлантираман, Атрофдаги қишлоқларига ўт қўяман. Шунда Исроил халқи босқинчиларининг ерларини босиб олади.” Эгамизнинг каломи шудир.
3
Дод сол, эй Хашбон! Ай шаҳри вайрон бўлди! Эй Рабба аҳолиси, фарёд қилинг! Қанорга ўраниб, марсия айтинг, Саросимага тушиб баданингизни тилинг. Ахир, худойингиз Мўлах сургун қилинади, Руҳонийлару аъёнларингиз асирга олиб кетилади.
4
Эй исёнкор қиз Оммон, Нечун кучинг билан мақтанасан? Сенинг кучинг қирқилади! Сен бойлигингга ишонасан, “Бизга ҳужум қилишга ким журъат этар?”, дейсан.
5
Сарвари Олам — Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим сенга ҳар томондан даҳшат соламан. Ҳаммангиз тумтарақай бўлиб қочасизлар, Қочоқларингизни ҳеч ким тўплай олмайди.
6
Аммо шундан сўнг Мен Оммон халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
7
Сарвари Олам Эдом ҳақида шундай деди: Темонда фаросатли киши қолмадими? Оқилона насиҳат берадиган топилмадими? Ақлларини моғор босдими?
8
Эй Дедонликлар, қочинглар, Чуқур ғорларда бекиниб олинглар! Вақт келди Эсов наслини жазолашга, Фалокат келтираман унинг бошига.
9
Боғингизда узум терган одамлар Бир–икки бош узум қолдиради–ку! Кечаси уйга тушган ўғри Фақат хоҳлаган нарсасини олади–ку!
10
Мен эса Эсовнинг бор–йўғини тортиб оламан, Унинг пана жойларини ошкор қиламан, У ҳеч қаерга яширина олмайди. Унинг болалари ҳалок бўлади, Оға–ини, қўшнилари ўлади. Ундан асар ҳам қолмайди.
11
Етимларингизни қолдиринг, Уларнинг жонини асрайман. Беваларингиз Менга инониб яшасин.
12
Эгамиз шундай демоқда: “Айбсиз одамлар жабр тортса–ю, сен, эй Эдом, жазосиз қоласанми?! Йўқ, сен жазодан қочиб қутулолмайсан. Жазо косасидан албатта ичасан.
13
Ўз номим билан қасам ичиб айтаманки, Бозрах шаҳри вайрон бўлади. Унинг аянчли аҳволи одамларни ваҳимага солади. Ўтган–кетганлар уни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатади. Ён–атрофидаги ҳамма шаҳарлар ҳам то абад ташландиқ бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.
14
Мен, Еремиё, Эгамиздан бир хабар олдим, Жарчи бу хабарни халқларга эълон қилди: “Тўпланинг! Шаҳарга ҳужум қилинг, Қани, жангга отланинг!
15
Эй Эдом, сени халқлар орасида арзимас қилиб қўяман, Бутун одамзод сендан ҳазар қиладиган бўлади.
16
Важоҳатинг сени алдади, Такаббурлигинг сени аҳмоқ қилди. Сен–ку тик қояда яшайсан, Азим чўққиларни эгаллагансан. Бургут каби инингни баланд қурган бўлсанг ҳам, Сени у ердан тортиб тушираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
17
Эдомнинг бошига тушадиган кулфатлар шу қадар даҳшатли бўладики, бу юртнинг олдидан ўтган ҳар бир киши ваҳимага тушиб, қотиб қолади.
18
Садўм, Ғамўра ва атрофдаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Эдом ҳам худди шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди.
19
Мен Иордан чакалакзоридаги арслондай яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Эдом халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрай олади?! Қайси чўпон Менга қарши тура олади?!
20
Шундай экан, Эдом халқига қарши тузган режаларимни эшитиб қўйинг. Темон аҳолисига қилган ниятларимга қулоқ тутинг: Йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари туфайли ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади.
21
Эдом гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади. Халқнинг доду войлари Қизил денгизгача эшитилади.
22
Қаранглар! Душман бургутдай Бозрахга ҳужум қилмоқда. Қанот кериб шаҳар узра парвоз этмоқда. Ўша куни Эдом лашкарлари дард тутган аёл каби ваҳимага тушади.
23
Қуйидаги хабар Дамашқ ҳақидадир: Хомат билан Арпад аҳли шум хабар эшитишади, Шунинг учун улар саросимага тушади. Юрагига тушган ғулғула босилмайди, Жўшқин денгиз каби тинчланмайди.
24
Дамашқ мадорсиз қолади, Орқага қочмоқчи бўлади, Бутун вужудини ваҳима қамраб олади. Дард тутган аёлдай азобу қийноқда қолади.
25
Эвоҳ, машҳур шаҳар тарк этилади! Қувонч макони ташлаб кетилади!
26
Ўша куни йигитлари майдонларда ўлади, Ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
27
“Мен Дамашқ деворларига ўт қўяман, Олов Банҳадад қалъаларини ёндириб ташлайди.”
28
Бобил шоҳи Навухадназар мағлуб қилган Кедар ва Хазор шоҳликлари ҳақида Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, Кедарга ҳужум қилинг! Ўша шарқ қабилаларини ҳалок этинг!
29
Қўлга киритинг чодирларию қўйларини, Пардаларию бор бисотини. Туяларини ўзингизга олинг.“ Одамлар бақиради: “Атрофни даҳшат қамради!”
30
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Хазор аҳолиси! Қочинг! Узоқларга бош олиб кетинг. Чуқур ғорларда яшириниб олинг. Зеро, Бобил шоҳи Навухадназар Сизларга қарши бир режа тузди, Сизларни ҳалок этиш ниятида юрибди.”
31
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Бобил лашкарлари, Қани, хотиржам бўлган халққа ҳужум қилинглар! Бехатар яшаётганларга ташланинглар! Улар саҳрода ёлғиз яшайдилар, Шаҳарларининг на дарвозалари, на тамбалари бор.
32
Уларнинг туяларини ўлжа оласиз, Мол подаларини қўлга киритасиз. Сочини олдириб юрган Хазорликларни Мен тўрт томонга тарқатиб юбораман. Уларнинг устига ҳар ёқдан кулфат ёғдираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
33
Хазор то абад ташландиқ бўлиб қолади, Чиябўрилар маконига айланади. У ерда ҳеч ким яшамайди, У жойларга ҳеч ким бориб ўрнашмайди.
34
Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг бошида Эгамиз Еремиё пайғамбарга Элам юрти тўғрисида Ўз сўзини аён қилди.
35
Сарвари Олам демоқда: “Мен Элам мерганларини нобуд қиламан. Қудратининг манбаини синдираман.
36
Улар устига тўрт томондан душман соламан. Ҳаммасини ер юзининг тўрт томонига тарқатиб юбораман. Эламликлар қочиб бормаган бирон бир юрт қолмайди.”
37
Эгамиз демоқда: “Мен Эламни қасди бор душманлари қаршисида саросимага соламан. Қайнаган ғазабимни устиларига кулфат қилиб ёғдираман. Ортидан қилич солиб, ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташлайман.
38
Уларнинг шоҳини аъёнлари билан бирга йўқ қиламан. Эламда Ўз тахтимни ўрнатаман.
39
Аммо кейинчалик Мен Элам халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
← Chapter 48
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 50 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52