bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 50
Jeremiah 50
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 49
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 51 →
1
ЭгамизБобил юрти ва Бобилликларнинг диёри хусусида Еремиё пайғамбар орқали шундай сўзларни айтди:
2
“Халқларга эълон қилинг, хабар етказинг! Байроқ кўтариб, янгиликни айтинг. Ҳеч нарса яширмай шундай жар солинг: “Бобил қулайди, Уларнинг худоси Бэл шарманда бўлади, Худоси Мардух парча–парча қилинади. Бобил бутлари хор бўлади, Санамлари синдириб ташланади.
3
Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.
4
Эгамиз шундай демоқда: “Ўша кунлар келганда, Исроил халқи Яҳудо халқи билан бирга кўз ёш тўкиб, Эгаси Худога интиладиган бўлади.
5
Улар юзларини Қуддус томон бурадилар, у ерга олиб борадиган йўлни суриштирадилар. Эгамизга боғланиб қоладилар, У билан унутилмас, абадий бир аҳд тузадилар.
6
Менинг халқим адашган қўйларга ўхшайди. Чўпонлари уларни йўлдан адаштириб, тоғларга ҳайдаб юбордилар. Улар тоғлару қирларда дарбадар кезиб, оромгоҳини унутдилар.
7
Қўйларимга ким дуч келган бўлса, қўйларимни еди. Душманлар эса шундай деди: “Бизнинг айбимиз йўқ. Уларнинг ўзлари Эгасига қарши гуноҳ қилди. Эгаси улар учун асил яйловдай эди, ота–боболари Эгасига умид боғлаган эди.”
8
Эй Исроил халқи, Бобилдан қочиб чиқинг! Бобилликларнинг юртини тарк этинг! Сурувни бошқариб кетаётган серкадай биринчи бўлиб чиқинг.
9
Мана, Мен шимолдаги қудратли халқларни Бобилга қарши қўзғатяпман. Улар саф тортиб, Бобилга ҳужум қиладилар. Бобил жангда мағлуб бўлади. Душман ўқларининг ҳаммаси тўғри нишонга тегади, уларнинг ўқлари мерганларнинг ўқларидайдир.
10
Бобил талон–тарож қилинади, ҳамма талончилари ўлжага тўяди.” Эгамизнинг каломи шудир.
11
Эй, халқимни талаган Бобилликлар! Сизлар севиниб, хурсанд бўляпсизлар, Ўтлоқдаги бузоқдай шодон сакраяпсизлар, Отлар каби кишнаяпсизлар.
12
Аммо билиб қўйинг, она юртингиз хор бўлади, Сиз туғилган юрт оёқ ости қилинади. Юртингиз халқлар орасида арзимас бўлиб қолади, Чўл, қақроқ ер, саҳрога айланади.
13
Эгамиз Бобилга қаҳрини сочади, У ерда ҳеч ким яшамайди. Бутунлай ташландиқ бўлиб қолади. У ердан ким ўтса ёқасини ушлайди, Бобил харобаларини кўриб қотиб қолади.
14
Эй мерганлар! Бобил aтрофига саф тортинг! Унга қарши ўқ узинг! Ўқингизни сира аяманг. Ахир, Бобил Эгамизга қарши гуноҳ қилди.
15
Ҳар ёқдан Бобилга шундай деб хитоб қилинг! “Бобил таслим бўляпти, Истеҳкомлари йиқиляпти, Деворлари ўпирилиб тушяпти.” Мана бу — Эгамизнинг қасосидир. Сизлар ҳам Бобилдан ўч олинг, Қилмишларини ўз бошига қайтариб солинг.
16
Бобилдаги уруғ сепувчиларни йўқ қилинг, Ўрим мавсумида ўроқчиларни ўлдиринг. Душман қиличидан ҳамма қочсин, У ердаги асирлар ўз халқи орасига қайтсин, Она юртига қочиб борсин.
17
Эгамиз шундай дейди: “Исроил халқи шерлар ҳар ёққа тумтарақай қочириб юборган қўйларга ўхшайди. Илк бор Исроилга Оссурия шоҳи ташланган эди, Исроилнинг суякларини эса Бобил шоҳи Навухадназар ғажиган эди.
18
Шу сабабдан Мен, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам, Оссурия шоҳини қандай жазолаган бўлсам, Бобил шоҳини ва унинг юртини ҳам худди шундай жазолайман.
19
Исроилни ўз яйловига қайтариб олиб келаман, улар Кармил тоғининг ён бағирларида ва Башанда ўтлаб юрадилар. Эфрайим қирларида ва Гиладда юриб, қоринларини тўйғизадилар.
20
Ўша кунлар келганда Исроилдан бирон гуноҳ топилмайди, Яҳудо ҳам бенуқсон бўлади. Зеро, Мен асраган халқимни кечираман.
21
Эгамиз шундай демоқда: “Маротайим юртига бостириб боринглар, Пахўд аҳолисига ҳужум қилинглар, Уларни тамомила қириб битиринглар. Сизларга Мен буюрган ҳамма ишни бажаринглар.”
22
Бобилдан жанг шовқин–сурони кўтарилмоқда, Ҳамма ёқ харобага айланмоқда.
23
Бобил бутун дунёни болғадай парча–парча қилди, Эҳ, энди ўзи синиб парчаланиб кетди! Бобилнинг аҳволи халқларни ваҳимага солди.
24
Эй Бобил, Мен сенга тузоқ қўйгандим, Билмасдан тузоғимга тушиб қолдинг. Сени фош қилдим, қўлга олдим. Ахир, сен Менга қарши чиққан эдинг.”
25
Эгамиз Ўз аслаҳахонасини очди, Ғазаб қуролларини олиб чиқди. Сарвари Олам — Раббий Бобилликлар юртида бир иш қилишга шайланди.
26
Узоқ юртлардан Бобилга ҳужум қилинг! Омборхона эшикларини бузинг! Бобилни дондай уюм–уюм қилиб йиғинг, Ҳаммасини йўқ қилинг. Ундан асар ҳам қолмасин!
27
Ёш жангчиларини ўлдиринг, Ҳаммасини қириб ташланг. Бобилнинг ҳолига вой, унинг куни битди, Жазо оладиган вақти етди.
28
Бобилдан қочиб келаётганларнинг гапларини эшитинг. Улар Қуддусга келиб, Эгамиз Худо Ўз Маъбади учун олган қасосини эълон қилишмоқчи.”
29
“Бобилга ҳужум қилиш учун камончиларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамизга нисбатан такаббурлик қилдилар.
30
Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.
31
Сарвари Олам — Раббий шундай демоқда: “Эй такаббур Бобил, Мен сенга қарши чиқяпман! Сенинг кунинг битди, Сени жазолайдиган вақт етди.
32
Бу такаббур халқинг қоқилиб тушади, Сени ҳеч ким турғизиб қўймайди. Мен ҳамма шаҳарларингга ўт қўяман, Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндириб юборади.
33
Сарвари Олам шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари зулм исканжасида қолишди. Душманларнинг ҳаммаси уларни қаттиқ тутиб турибди. Уларни қўйиб юборишдан бош тортяпти.
34
Аммо уларнинг Қутқарувчиси қудратлидир, Унинг номи Сарвари Оламдир. У халқини астойдил ҳимоя қилади, юртига ором беради. Бобилликларни эса тинчликдан маҳрум қилади.”
35
Эгамиз шундай демоқда: “Бобилликларга ўлим! Бутун Бобил аҳолиси, Аъёнларию донишмандларига ўлим!”
36
Фолбинларига ўлим! Нақадар аҳмоқдир улар! Жангчиларига ўлим! Нақадар ваҳимага тушган улар!
37
Отларию жанг араваларига ўлим! Ёлланган жангчиларига ўлим! Аёлларга ўхшаган заифдир улар! Зийнату бойликларини йўқ қилинг, Таланг, ўлжа қилиб олинг.
38
Бутун юртга қурғоқчилик келсин! Дарёлари қуриб кетсин. Зеро, бу юрт бутлар макони бўлди, Ваҳимага солган ўша бутлар туфайли Одамлари ақлдан озди.
39
Шунинг учун Бобилда сиртлонлару туяқушлар яшайди. У ер ёввойи дашт ҳайвонларининг маконига айланади. Инсон зоти энди у ерда ҳеч қачон яшамайди, Бобил то абад бўм–бўш бўлиб қолади.
40
Садўм, Ғамўра ва атрофдаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Бобил ҳам шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди.
41
Ана, шимолдан оломон келмоқда. Дунёнинг бир четида Қудратли халқлару кўп шоҳлар қўзғалмоқда.
42
Камону найзалар билан қуролланган улар, Шафқат қилмайдиган золимдир бу одамлар. Улар отларини елдиради, Денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Бобил, улар сенга қарши чиқади, Жанг қилгани саф тортишади.
43
Бобил шоҳи бу хабарни эшитди, Қўлларида мадор қолмади. Дард тутган аёл каби Азобу изтиробда қолди.
44
Мен Иордан чакалакзоридаги арслондай яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Бобил халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрайди?! Қандай чўпон Менга қарши тура олади?!
45
Шундай экан, Бобил юртига қарши Мен тузган режаларни эшитинглар. Бобил халқи тўғрисида қилган ниятларимга қулоқ тутинглар: Йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари туфайли ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади.
46
Бобил гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади, халқнинг доду войлари олисдаги элларга эшитилади.
← Chapter 49
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 51 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52