bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 11
Jeremiah 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 12 →
1
Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:
2
“Менинг Исроил халқи билан тузган аҳд шартларимга қулоқ сол. Буларни Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолисига етказ.
3
Уларга айт: Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Ушбу аҳд шартларига риоя қилмаган ҳар бир одам лаънати бўлсин!
4
Мен ота–боболарингизни Мисрдан, ўша темир ўчоқ ичидан олиб чиққан эдим. Уларга, гапларимга қулоқ солинглар, ҳамма амрларимни бажаринглар, деб айтган эдим. Агар шундай қилсангиз, сизлар Менинг халқим, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан, деб айтдим.
5
Мен ота–боболарингизга берган қасамимни бажариш учун шу сўзларни айтган эдим. Мана, Мен уларга ваъда қилган, сут ва асал оқиб ётган юртда сизлар яшаб юрибсизлар.” “Омин, эй Эгам, айтганинг келсин”, дедим мен.
6
Эгамиз менга шундай деди: “Айтадиган гапларимнинг ҳаммасини Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шундай деб эълон қилгин: Ушбу аҳднинг шартларини эшитинглар, уларга риоя қилинглар.
7
Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимдан бери уларни огоҳлантириб келдим. Уларга: “Менинг гапларимга қулоқ солинглар”, деб қайта–қайта айтдим.
8
Аммо улар итоат қилмадилар, Менга қулоқ солмадилар. Аксини қилиб, ёвуз юракларининг ўжарликларини бажардилар. Шунинг учун аҳдда ёзилган ҳамма лаънатларни уларнинг бошига солдим. Мен уларга буюрган аҳдимнинг шартларини бажармаганлари учун шундай қилдим.”
9
Эгамиз менга деди: “Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси Менга қарши фитна уюштиришмоқда.
10
Улар ота–боболарининг эски гуноҳларига қайтишди. Ота–боболари сингари гапларимга қулоқ солмай, бегона худоларга эргашиб, сажда қилишди. Яҳудо халқи Исроил халқига тақлид қилди, Мен ота–боболари билан тузган аҳдимни улар бузишди.”
11
Шунинг учун Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Уларнинг бошларига шундай кулфат келтираманки, биронтаси ҳам қутулиб қололмайди. Менга илтижо қилишса ҳам, уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман.
12
Ўшанда Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолиси худоларига илтижо қилишади. Улар бу худоларига қурбонликлар келтиришар эди. Аммо кулфат куни ўша худолари уларни асло қутқаролмайди.
13
Эй Яҳудо халқи, шаҳарларингиз сони қанча бўлса, худоларингиз ҳам шунчадир. Қуддусдаги кўчалар қанча кўп бўлса, қурбонгоҳларингиз ҳам шунчадир. Сизлар бу қурбонгоҳларни жирканч Баалга қурбонликлар келтириш учун қургандингизлар.”
14
“Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма. Улар учун илтижо қилиб ёлворма. Уларнинг бошларига кулфат тушиб, илтижо қилганларида, Мен уларга қулоқ солмайман.
15
“Aзиз халқим шунча жирканч ишлар қилди. Энди уйимга киришларига нима ҳақлари бор?! Ваъдалару қурбонликлар билан кулфатнинг олдини олиб бўлармиди?! Ахир, халқим қабиҳликлар қилаётганда севинди–ку!”
16
Эгамиз Ўз халқини “Яхши мева берадиган, мафтункор ям–яшил зайтун дарахти”, деб атаган эди. Аммо энди Эгамиз бўроннинг даҳшатли товуши остида дарахтга ўт қўяди, унинг шох–шаббалари ёниб кетади.
17
Бу дарахтни эккан Сарвари Оламнинг Ўзи уни йўқ қилишга амр берди. Зеро, Исроил ва Яҳудо халқлари қабиҳликлар қилдилар. Баалга қурбонликлар келтириб, Худони ғазаблантирдилар.
18
Эгамиз менга душманларимнинг фитнасини аён қилди. Эгамиз уларнинг ёвуз қилмишларини кўрсатгани учун, мен бу ҳақда хабар топдим.
19
Мен бўғизланишга олиб кетилаётган ювош қўзидай бўлган эканман. Душманларим менга қарши фитна уюштирганларини пайқамаган эканман. Улар шундай деб айтишган эди: “Дарахт ва унинг мевалари кесилгандай, Келинглар, уни ҳам бу дунёдан даф қилайлик, Унинг хотирасини ўчирайлик!”
20
Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, Даъвоимни Ўзинг ҳал қил!
21
Шунда Эгамиз менга шундай деди: “Эй Еремиё, Онотўт аҳолиси сенга: “Эгамизнинг номидан гапирма, бўлмаса ўласан”, деб айтиб юришибди.”
22
Аммо Мен, Сарвари Олам, шундай демоқдаман: “Мен уларни жазолайман! Йигитлари қиличдан ўлади. Ўғил–қизлари қаҳатчиликдан нобуд бўлади.
23
Уларнинг биронтаси омон қолмайди. Белгиланган вақтда Онотўт аҳолисининг бошига кулфат келтираман.”
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52