bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 14
Jeremiah 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 15 →
1
Еремиёга Эгамизнинг қурғоқчилик ҳақидаги сўзи аён бўлди:
2
“Яҳудо аза тутмоқда, Шаҳарлари адойи тамом бўлди. Одамлар қайғуга ботган, Бағрларини ерга бериб ётибди, Қуддусдан фарёд кўтарилмоқда.
3
Асилзодалар хизматкорларини сувга юбордилар. Хизматкорлар сардобаларга борган эдилар, Аммо сув топа олмадилар. Идишлари бўм–бўш қайтиб келдилар. Улар тушкунликка тушдилар, Шарманда бўлиб қолдилар, Уятдан юзларини беркитиб олдилар.
4
Ёмғир ёғмагани–чун ер ёрилиб кетди, Деҳқонлар умидсизликка тушди, Юзларини беркитиб олишди.
5
Ҳатто чўлдаги она оҳу ҳам, Ўт–ўлан бўлмагани учун, Янги туғилган оҳучаларини ташлаб кетмоқда.
6
Қулонлар яланг қирларда туриб, Чиябўрилар каби ҳансираяпти, Ўт йўқлигидан қулонларнинг кўзлари киртайиб қолган.”
7
Гуноҳларимиз бизга қарши гувоҳлик берса–да, Ўз номинг ҳақи–ҳурмати бизга раҳм қил, эй Эгам. Ахир, биз Сенга кўп хиёнат қилдик, Сенга қарши гуноҳ ишлар қилдик.
8
Эй, Исроилнинг ёлғиз умиди, Кулфат вақтида Қутқарувчиси! Нечун юртимизда мусофирга ўхшайсан, Бир кечагина тунайдиган сайёҳга ўхшайсан?
9
Нега саросимага тушган одамга ўхшайсан? Нега ёрдам бера олмайдиган жангчига ўхшайсан? Эй Эгам, Сен бизнинг орамиздасан–ку! Биз Сеникимиз. Бизни тарк этма!
10
Эгамиз бу халқ ҳақида шундай демоқда: “Улар ўзларини сира тия олмайдилар, Дайдиб юришни ҳақиқатан яхши кўрадилар. Шунинг учун Мен улардан рози эмасман, Энди қабиҳликларини ёдга оламан, Гуноҳлари учун уларни жазолайман.”
11
Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Бу халқ учун ибодат қилма.
12
Улар рўза тутишса ҳам, Мен уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Менга атаб қурбонликлар куйдиришса ҳам, дон назрларини олиб келишса ҳам қабул қилмайман. Аксинча, уларни қаҳатчилик, уруш ва ўлат орқали қириб ташлайман.”
13
Мен эса шундай дедим: “Ё Эгам Раббий, пайғамбарлар бу халққа, уруш ва қаҳатчилик бўлмайди, сизлар бу юртда чинакамига осойишта ҳаёт кечирасизлар, деб айтишмоқда–ку.”
14
Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон гапиришмоқда. Мен уларни юбормаганман, уларга гапиришни буюрмаганман. Улар сизларга уйдирмаларни ўзларича башорат қилишяпти, беҳуда фол очиб, хаёлларига келган ёлғонларни гапиришяпти.
15
Ўша пайғамбарлар Менинг номимдан гапиришса ҳам, уларни Мен жўнатмаганман. Улар: “Юртда уруш ва қаҳатчилик бўлмайди”, деб айтаётган эканлар, аммо Мен айтаманки, ўша пайғамбарлар уруш ва қаҳатчиликдан нобуд бўлишади.
16
Уларнинг гапларини тинглаётган одамлар ҳам уруш ва қаҳатчиликдан ўлади. Жасадлари Қуддус кўчаларида ётади. Уларнинг, хотинларининг, ўғил–қизларининг жасадларини кўмадиган одам бўлмайди. Қилган қабиҳликларини Мен ўзларининг бошларига соламан.”
17
Сен уларга шундай деб айт: “Кечаю кундуз кўзларимдан ёш оқяпти, Ўзимни тўхтата олмаяпман. Зеро, бокира қизим — Менинг халқим, Қаттиқ зарба еди, оғир яраланди.
18
Далага чиқаман, Эвоҳ, ана, қиличдан ҳалок бўлганлар ётибди. Шаҳарга кираман, Ана, очарчиликдан ўлганлар ётибди. Пайғамбару руҳонийлар эса пул дардида юрибдилар, Одамларга бефойда сўзлар беряптилар.”
19
Эй Эгамиз, наҳотки Яҳудони бутунлай рад этган бўлсанг?! Наҳотки Қуддусдан ҳазар қилсанг?! Нечун бизни оғир яраладинг? Шифо топа олмаяпмиз–ку! Биз тинчликни изладик, аммо яхшилик келмади, Шифо топмоқчи эдик, аммо ваҳимага дучор бўлдик.
20
Эй Эгамиз, Сенга қарши гуноҳ қилдик! Қабиҳликларимизга иқрор бўлдик, Ҳа, ота–боболаримизнинг айбларини тан оламиз.
21
Номинг ҳақи–ҳурмати бизни рад этма, Улуғвор тахтинг турган жойни хор қилма. Биз билан тузган аҳдингни ёдингда тут, Ўтинамиз, аҳдингни бузма.
22
Халқларнинг бетайин бутлари ёмғир ёғдира олармиди?! Ёғингарчилик осмоннинг хоҳиши билан бўлармиди?! Буларни қилишга қодир Сен эмасми, эй Эгамиз Худо?! Биз умидимизни Сенга боғлаганмиз, Зотан буларнинг ҳаммасини қила оладиган Сенсан.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52