bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 27
Jeremiah 27
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 28 →
1
Йўшиё ўғли Зидқиё Яҳудода ҳукмронлик қилаётган илк даврида, Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди.
2
Эгамиз менга шундай деди: “Ёғочдан бир бўйинтуруқ яса, қайишлар ёрдамида уни гарданингга осиб ол.
3
Сўнг эса Қуддусга — шоҳ Зидқиё ҳузурига келган элчилар орқали Эдом, Мўаб, Оммон, Тир ва Сидон шоҳларига хабар жўнат.
4
Уларга қуйидаги хабарни етказишларини буюр: Исроилнинг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Шоҳларингизга айтинглар,
5
бу дунёни, ер юзидаги одамзоду ҳайвонларни Мен Ўз қудратим ва ажойиботларим билан яратганман. Шундай экан, уларни хоҳлаган одамга бераман.
6
Ана шу юртларнинг барчасини Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарга бердим. Ҳаттоки ёввойи ҳайвонларни ҳам унинг измига топширдим, улар ҳам Навухадназарга хизмат қилишади.
7
Навухадназарнинг шоҳлиги қулагунча ҳамма халқлар унга, унинг ўғлию неварасига хизмат қилади. Кейин эса Навухадназарнинг ўзи ҳам кўплаб халқларга ва буюк шоҳларга хизмат қилишга мажбур бўлади.
8
Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилмаган, унга бўйин бермаган ҳар бир халқ ва шоҳликни Мен урушга, қаҳатчилигу ўлатга гирифтор этиб, қириб ташлайман. Ўша халқни Навухадназар орқали бутунлай йўқ қилмагунимча қўймайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
9
“Сизлар Бобил шоҳига хизмат қилмайсизлар”, дея каромат қилаётган пайғамбарларингизга, фолбинларингизга, туш таъбирчиларига, башоратгўй одамларингизга, сеҳргарларингизга ишонманглар.
10
Улар сизларга ёлғон башорат қиляптилар. Агар уларга қулоқ солсангизлар, Мен сизларни бу ердан чиқариб юбораман. Узоқ юртларга сургун қиламан, оқибатда сизлар ҳалок бўласизлар.
11
Бобил шоҳининг бўйинтуруғи остида бўйин эгган, унга хизмат қилган ҳар бир халқни эса Мен ўз юртида қолдираман. Улар ўз жойида яшаб, ўз ерига ишлов берадилар.” Эгамизнинг каломи шудир.
12
Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам худди шундай деб огоҳлантирдим: “Бобил шоҳига бош эгинг, унинг ўзига ҳам, халқига ҳам хизмат қилинг, шунда жонингизни сақлаб қолган бўласиз.
13
Эгамиз: “Бобил шоҳига хизмат қилмаган ҳар бир халқ уруш, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўлади” деган эди. Наҳотки ўзингизнинг ва ўз халқингизнинг жонига зомин бўлсангиз?!
14
“Бобил шоҳига хизмат қилманг”, деб айтаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманг, улар сизларга ёлғон башорат қиляпти.
15
Ўша пайғамбарлар ҳақида Эгамиз шундай деб айтди: “Уларни Мен юбормаганман. Улар Менинг номимдан ёлғон башорат қилишяпти. Шундай экан, Мен сизларни ва сизларга башорат қилаётган пайғамбарни бу юртдан улоқтириб ташлайман. Ҳаммангиз ҳалок бўласизлар.”
16
Сўнг мен руҳонийларга ва бутун халққа гапирдим: “Эгамиз шундай демоқда: Эгамизнинг уйига қарашли ашёлар Бобилдан яқинда олиб келинади, деб айтаётган пайғамбарларга қулоқ солманглар. Улар сизларга ёлғон башорат қилишяпти.
17
Уларга қулоқ солманглар! Жонингизни сақлаб қолмоқчи бўлсангизлар, Бобил шоҳига хизмат қилинглар. Акс ҳолда шаҳар вайрон қилинади!
18
Агар улар ҳақиқатан ҳам пайғамбарлар бўлишса, агар чиндан ҳам Менинг каломим уларга аён бўлган бўлса, унда улар Менга — Сарвари Оламга ёлворишсин. “Сенинг уйингдаги, шоҳ саройидаги ва Қуддусдаги қолган ашёлар Бобилга олиб кетилмасин”, деб Менга илтижо қилишсин.
19
null
20
Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди. Ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Сарвари Олам шундай демоқда:
21
“Мен, Исроил халқининг Худоси, Сарвари Олам уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар:
22
Ашёларнинг ҳаммаси Бобилга олиб кетилади. Мен уларни олиб келгани бормагунимча, ўша ерда қолади. Сўнг эса Мен уларни қайтариб олиб келаман, шу ерга жойлаштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 28 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52