bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 8
Jeremiah 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 9 →
1
Эгамиз шундай демоқда: “Ўша вақтда Яҳудо шоҳларининг суяклари, аъёнларнинг, руҳонийларнинг, пайғамбарларнинг ва Қуддус аҳолисининг суяклари қабрлардан олиб чиқилади.
2
Уларнинг суяклари қуёш, ой ва осмон юлдузлари олдида сочиб ташланади. Зотан бу одамлар осмон жисмларини севар эдилар, ўшаларга хизмат қилар эдилар, уларга эргашиб, маслаҳат солар эдилар, ўшаларга сажда этар эдилар. Уларнинг суякларини ҳеч ким йиғиб кўммайди, гўнгдай ер устида ётаверади.
3
Бу ёвуз наслнинг омон қолганларини Мен турли жойларга сургун қиламан. Ўшанда улар яшашдан кўра ўлимни афзал кўрадиган бўладилар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
4
Уларга бориб айт: Эгамиз шундай деб айтмоқда: Йиқилган одам турмайдими?! Йўлдан адашган ортига қайтмайдими?!
5
Нима учун бу халқ Мен кўрсатган йўлдан озди? Нима учун Қуддус аҳли тўғри йўлга қайтмаяпти? Улар ёлғонга қаттиқ ёпишиб олдилар, Ҳузуримга қайтишдан бош тортдилар.
6
Мен уларнинг гапларига яхшилаб қулоқ солдим, Биронтаси тўғри гап айтмайди. Ҳеч бири қилмишидан пушаймон бўлмайди, “Нималар қилиб қўйдим?” демайди. Улар жангга чопган отга ўхшайдилар Ўз йўлларидан қайтмайдилар.
7
Ҳаттоки осмондаги лайлаклар Қайтиб келиш вақтини билади. Каптар, қалдирғочу турналар Мавсумда кўчиш вақтига амал қилади. Менинг халқим эса ўз Эгасининг Қонун–қоидаларини билмайди.
8
Сизлар: “Биз дономиз” деб айтасиз, “Бизда Эгамизнинг қонунлари бор”, деб мақтанасиз. Аслида тафсирчилар қаллоблик қилиб, Қонунимни ўзгартирдилар.
9
Бундай донолар шарманда бўлади, Саросимага тушиб, тузоққа илинади. Эгамизнинг сўзини рад этганларни Доно, деб бўладими?!
10
Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан уларнинг кичигидан тортиб каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади.
11
Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда “ҳаммаси яхши”, деб айтишади.
12
Жирканч ишлари учун улар уяладиларми? Йўқ, улар уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар. Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар, Уларни жазолаб, хонавайрон қиламан”, деб айтмоқда Эгамиз.
13
“Мен уларнинг ҳосилини тортиб оламан. Токларида узум қолмайди, Анжир дарахтлари мева тугмайди, Барглари тўкилиб хазон бўлади. Уларга нима берган бўлсам, Ҳаммасидан жудо бўлишади.” Эгамизнинг каломи шудир.
14
Яҳудо одамлари бир–бирига айтишади: “Бу ерда нима қилиб ўтирибмиз ахир? Қани бўлинглар, йиғилишиб, Мустаҳкам шаҳарларга қочиб борайлик, Ўша ерда жон таслим қилайлик. Эвоҳ, Эгамизга қарши гуноҳ қилдик! Эгамиз Худо бизни ўлимга маҳкум этди, Заҳарли сувдан бизга ичирди.
15
Биз тинчликни изладик, Аммо яхшилик келмади. Шифо топмоқчи эдик, Аммо ваҳимага дучор бўлдик.
16
Ана, душман Дан шаҳрига етиб келди, У ердан отларининг пишқиргани эшитилмоқда. Айғирларнинг кишнагани Бутун юртни титратмоқда. Душман юртимизни яксон қилмоқчи, Шаҳарларни вайрон этиб, одамларни ўлдирмоқчи.”
17
Эгамиз шундай демоқда: “Мен орангизга илонларни юборяпман, Бу заҳарли илонлар сизларни чақади, Бу илонларни ўйнатиб бўлмайди.”
18
Қайғуларимга тасалли топа олмаяпман, Юрак–бағрим эзилиб кетди.
19
Халқим фарёд этмоқда, Юрт бўйлаб дод–войлари эшитилмоқда: “Наҳотки Эгамиз Қуддусни тарк этган бўлса?! “Наҳотки Шоҳимиз Сионда бўлмаса?!” Эгамиз шундай жавоб берди: “Улар бутлари билан қаҳримни келтирдилар–ку! Яроқсиз бегона тасвирлари билан Мени ғазаблантирдилар–ку!”
20
Халқ эса шундай деб нолимоқда: “Ўрим вақти ўтди, Ёз ҳам тугади, Биз эса ҳануз қутқарилмадик!”
21
Халқим тортган азоблардан эзилиб кетдим, Қайғуриб, ваҳимага тушдим.
22
Нима, Гиладда малҳам йўқмиди?! Табиб йўқмиди?! Ундай бўлса, нега халқим шифо топмаяпти?
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52