bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Jeremiah 15
Jeremiah 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 16 →
1
Эгамиз менга деди: “Ҳатто Мусо билан Шомуил ҳузуримда туриб, ёлворганда ҳам, Мен бу халққа ачинмаган бўлардим. Бу халқни ҳузуримдан ҳайда! Йўқолишсин!
2
Улар сендан “Қаерга борамиз?” деб сўрашса, уларга шундай деб айт: Эгамиз шундай демоқда: Ҳамма пешанасидагини кўрсин, Баъзилар ўлатга йўлиқиб нобуд бўлсин, Баъзилар қиличдан ўтказилсин, Баъзилар очликдан қирилиб кетсин, Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетсин.
3
Эгамиз демоқда: “Уларнинг бошига тўрт хил бало–офатни келтираман: улар қиличдан ҳалок бўлишади, жасадларини итлар судрайди, қушлар ва ёввойи ҳайвонлар уларни ғажиб ташлайди.
4
Ҳизқиё ўғли Манаше Яҳудо шоҳлиги тахтида ўтириб, Қуддусда кўп қабиҳликлар қилган эди. Ўша қабиҳликлар туфайли дунёдаги барча шоҳликлар халқимдан ҳазар қиладиган бўлади.”
5
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Қуддус, ким сенга ачинар экан?! Ким сен учун мотам тутар экан?! Биронтаси сенга келиб, Ҳол–аҳвол сўрармикан?!”
6
Эгамиз шундай демоқда: “Сен Мени рад этдинг, Менга орқа ўгирдинг. Сенга раҳм қилавериб чарчадим. Энди сенга қарши қўл кўтараман, Сени йўқ қилиб юбораман.
7
Мен сени юртнинг ҳар бир шаҳрида Буғдойни совургандай совураман. Сени фарзандларингдан жудо қиламан. Эй халқим, сени нобуд этаман, Ахир, сен ўз йўлингдан қайтмадинг.
8
Мен беваларингни денгиз қумидан ҳам кўп қиламан, Йигитларингнинг оналарига қарши Куппа–кундуз куни қирғин этувчини жўнатаман. Тўсатдан бошларига даҳшат ва азоб–уқубат соламан.
9
Етти фарзанднинг онаси ҳолдан тойиб, жон беради. Унинг қуёши кундуз куни ботади, У хўрланиб, шарманда бўлади. Омон қолганлари душман қиличидан ўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.
10
Шўрим қурисин! Нега онам мени дунёга келтирган экан–а?! Мен бутун юрт билан тортишиб, жанжаллашяпман. Қарз олмаган, қарз бермаган бўлсам ҳам, ҳамма мени қарғамоқда.
11
Эгамиз шундай деди: “Эй Қуддус аҳли, Мен айримларингизни омон қолдираман, ўшаларга яхшироқ тақдир ато қиламан. Қолганингизнинг устига эса душман тортиб келаман, бошингизга кулфату оғир кунлар соламан.
12
Эй Яҳудо халқи, сиз бронза ва темирни синдира олмаганингиз каби, шимолдан сизга ҳужум қиладиган душманларни ҳам синдира олмайсизлар.”
13
“Сизлар юртингизнинг ҳамма жойида кўп гуноҳлар қилдингизлар. Шунинг учун бойликларингиз ва хазиналарингиз душманларга текин ўлжа бўлади.
14
Ўзингиз билмаган юртда душманларингизга хизмат қиласизлар. Менинг ғазабим оловдай сизларни ямламай ютади”, деб айтмоқда Эгамиз.
15
Шунда мен дедим: Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан, Ёдга ол мени, ёрдам бергин, Мени қувғин қилганлардан ўч олгин. Ғанимларимга сабр–тоқат қилиб, Тағин мени ҳалок қилиб юборма. Сени деб хўрланганимни эсингдан чиқарма.
16
Айтган ҳар бир сўзингга ташна эдим. Сўзларингдан шодланар эдим, Сўзларинг дилимга қувонч бағишлар эди. Зеро, мен Сенга тегишлиман, Эй Парвардигори Олам — Эгамиз.
17
Мен хушчақчақ улфатлар даврасида ўтирмадим, Уларнинг хурсандчилигига шерик бўлмадим. Қўлинг остида ёлғиз ўзим ўтирар эдим, Сен мени ғазабга тўлдирган эдинг.
18
Нега менинг дардим зўрайяпти? Нега оғир ярам тузалмаяпти? Наҳотки ёзда қуриган булоқ каби Умидларимни барбод қилсанг?!
19
Эгамиз демоқда: “Агар тавба қилсанг, сени яна хизматимга оламан. Бўлмағур гаплар ўрнига тўғри сўзлар гапирсанг, Сени Ўзимнинг сўзловчим қиламан. Шунда сен уларнинг олдига бормайсан, Улар сенинг олдингга келишади.
20
Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман.
21
Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 49
Chapter 50
Chapter 51
Chapter 52
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52