bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 1
Ezekiel 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 2 →
1
null
2
null
3
Ўттизинчи йил, тўртинчи ойнинг бешинчи куни. Мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлди. Ўша куни Кавор дарёси бўйида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим.
4
Қарасам, шимолдан бўрон турди. Улкан бир булутдан чақмоқ чақар эди, булут атрофи ярқираб турарди. Булутнинг оловли маркази сайқал мисдай товланарди.
5
Ўшанинг ўртасида мен тўртта жонли мавжудотни кўрдим. Улар инсон қиёфасида эди.
6
Аммо ҳар бирининг тўртта юзи ва тўртта қаноти бор эди.
7
Уларнинг оёқлари текис бўлиб, бузоқнинг туёқларига ўхшаш туёқлари бор эди. Туёқлар ялтироқ бронза каби товланиб турарди.
8
Қанотлари остида одам қўлига ўхшаган қўллари бор эди.
9
Мавжудотлар бир–бирига орқа ўгириб турар эдилар, қанотларининг учлари бир–бирига тегиб турарди. Улар ҳар томонга биргаликда юрардилар, юрганларида бурилмас эдилар.
10
Мавжудотларнинг юзларига келсак, улар тўрт хил эди: олд томонида инсон юзи, ўнг томонида шер юзи, чап томонида буқа юзи ва орқа томонида бургут юзи бор эди.
11
Мавжудотларнинг бир жуфт қаноти тепага ёйилган бўлиб, ёнидаги мавжудотларнинг қанотларига тегиб турарди. Қолган бир жуфт қаноти эса танасини ёпиб турарди.
12
Мавжудотлар тўғрига қараб юришар эди. Руҳ уларни қаерга йўналтирса, улар ўша ерга боришарди, юрганда бурилмасди.
13
Жонли мавжудотларнинг кўриниши ёнаётган кўмирга ёки машъалага ўхшар эди. Мавжудотларнинг орасида олов айланиб юрарди. Бу олов чақнарди, ундан чақмоқ чақиб турар эди.
14
Мавжудотларнинг ўзлари ҳам чақмоқ тезлиги билан у ердан бу ерга бориб келишарди.
15
Мен тўртта мавжудотни томоша қилиб турганимда, мавжудотлар ёнидаги ғилдиракларни кўрдим. Ҳар бир мавжудотнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар ерга тегиб турарди.
16
Тўрттала ғилдиракнинг кўриниши ва тузилиши бир хил эди. Улар қимматбаҳо тошдай товланарди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдираги бор эди.
17
Шу сабабдан ғилдираклар ҳаракатга келганда, тўрт томонга юра олар эди, юрганда бурилмасди.
18
Ғилдиракларнинг гардишлари баланд ва баҳайбат эди. Уларнинг гир айланаси кўзлар билан қопланган эди.
19
Жонли мавжудотлар юрганда, ёнларидаги ғилдираклар ҳам ҳаракатга келарди. Ердан кўтарилганда, ғилдираклар ҳам улар билан бирга кўтариларди.
20
null
21
Мавжудотлардаги руҳ ғилдиракларда ҳам эди. Шу сабабдан руҳ мавжудотларни қаерга йўналтирса, мавжудотлар ўша ерга боришарди, ғилдираклар ҳам улар билан бирга ҳаракатга келарди. Мавжудотлар юрганда, улар ҳам юрар эди, тўхтаганда тўхтар эди, ердан кўтарилганда кўтарилар эди.
22
Мавжудотларнинг бошлари узра гумбазга ўхшаш бир нарса бор эди, ўша нарса биллурдек товланарди.
23
Қанотларини ёйган мавжудотлар гумбаз остида эди. Уларнинг қанотлари бир–бирига тегиб турарди. Иккинчи жуфт қанотлари эса баданларини ёпиб турарди.
24
Улар қанот қоқиб учардилар. Қоққан қанотларининг товуши шовуллаган денгиз товушидай, Қодир Худонинг гумбурлаган овозидай, улкан лашкарнинг шовқин–суронидай эди. Мавжудотлар тўхтаганда қанотларини йиғиштириб олишарди.
25
Улар тўхтаб, қанотларини йиғиштириб олдилар. Шунда бошлари тепасидаги гумбаз узра бир овоз янгради.
26
Гумбаз устида зангори ёқутдан ясалган тахтга ўхшаш бир нарса бор эди. Тахт устида инсон қиёфасидаги бир зот ўтирарди.
27
Ўша кимсанинг белидан юқори қисми сайқал мисдай ярқирарди, атрофини олов ўраганди. Белидан пастки қисми эса оташ каби порларди. Унинг бутун борлиғи нур таратиб турарди.
28
Ўша нур ёмғирдан кейин булутлар орасида пайдо бўладиган камалакдек жилваланарди. Бу ёғду Эгамизнинг улуғворлигини акс этарди. Мен буни кўришим биланоқ ерга мук тушдим, сўнг бир овоз эшитдим.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48