bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 31
Ezekiel 31
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 32 →
1
Сургунда бўлган пайтимизнинг ўн биринчи йили учинчи ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2
“Эй инсон, Миср фиръавни ва унинг тўдасига шундай деб айт: Буюклигингда сенга тенг келадиган ким бор?!
3
Оссурияга бир қара! У ҳам бамисоли Лубнондаги садр дарахти эди, Кўркам шохлари ўрмонга соя солар эди, Баланд қоматининг учи булутларга ўралашарди.
4
Сувлар уни суғорар эди, Ер ости булоқлари уни ўстирар эди. Анҳор сувлари илдизларининг атрофида оқар эди, Ирмоқлари ҳамма дашт дарахтларини тўйдирарди.
5
Бу улкан садр баланд ўсиб, Атрофдаги ҳамма дарахтлардан дароз бўлди. Мўл суғорилгани учун новдалари ўсди, Шохлари узун ва серсоя бўлди.
6
Барча осмон қушлари шохларида ин қурар, Остида барча ёввойи ҳайвонлар болалашар, Соясида ҳамма буюк халқлар яшарди.
7
Бу кўркам, салобатли дарахт эди, Унинг шохлари кенг ёйилган эди. Ахир, илдизлари сероб сувдан баҳра оларди.
8
Худонинг боғидаги бирорта садр унга тенг келмас эди, Бирорта арча бутоқлари билан беллаша олмас эди. Бирорта чинор бундай шохларга эга эмасди, Худонинг боғидаги бирорта дарахт шу қадар гўзал эмасди.
9
Мен уни гўзал қилиб яратдим, Шох–буталарини серфайз қилдим. Эдендаги ҳамма дарахтлар унга ҳавас қиларди, Ҳа, Худо боғидаги ҳамманинг унга ҳаваси келарди.”
10
Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Бу садр дарахти баланд ўсиб, учи булутларга етди. У баландлигидан мағрурланиб кетди.
11
Мен уни ажнабий ҳукмдорнинг қўлига топширдим. У ўша дарахтни фосиқлигига яраша жазолади. Мен Ўзим эса бу дарахтдан воз кечдим.
12
Ажнабийларнинг энг ёвуз халқи уни йиқитиб, ташлаб кетди. Чопилган шохлари қирлару водийларда, синган бутоқлари юртнинг ҳамма жарликларида сочилиб ётди. Соясида ором олган жаҳоннинг ҳамма халқлари тарқалиб кетди.
13
Барча осмон қушлари ағдарилиб ётган дарахт танасига келиб қўнди, барча ёввойи ҳайвонлар шохлари орасига кириб ётди.
14
Токи сув бўйига ўтқазилган, бирорта дарахт энди бу қадар баланд бўлиб ўсмасин. Уларнинг учи булутларга тегмасин. Сувга тўйган бирорта дарахт шунчалик баланд бўлмасин. Уларнинг ҳаммаси фоний бандалар каби бу дунёдан ўтиб кетишади, қабрдаги марҳумларга ҳамроҳ бўлишади.”
15
ЭгамизРаббий шундай демоқда: “Ўша улкан дарахт ўликлар диёрига тушганда, унга аза тутишлари учун Мен ер ости сувларини беркитган эдим. Дарёларига тўсиқ қўйган эдим, сероб сувларини тўхтатган эдим. Уни деб Лубнон тоғларига зулмат либосини кийдирган эдим. Уни деб ҳамма ўрмон дарахтлари хазон бўлган эди.
16
Мен ўша дарахтни чуқурдаги марҳумларга ҳамроҳ қилиб, ўликлар диёрига туширганимда, қулашининг шовқинидан халқлар қўрқувга тушиб, титраган эди. Ўшанда Эден боғининг ер қаърига тушган ҳамма дарахтлари, Лубноннинг энг сара, энг аъло, яхши суғорилган ҳамма дарахтлари унинг қулашидан таскин топган эди.
17
Унинг панасида яшаган иттифоқчиларининг ҳаммаси дарахт билан бирга ўликлар диёрига тушишган. Улар қилич тиғидан ҳалок бўлганларга қўшилишган.
18
Эй Миср, сенинг шон–шуҳратингу салобатингни Эдендаги қайси дарахтга қиёсласам бўлар экан–а? Сен ҳам Эдендаги бошқа дарахтлар сингари ер қаърига тушасан. Қиличдан ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга гўрда ётасан.” “Бу дарахт фиръавн ва Миср тўдасининг тимсолидир”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 32 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48