bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Ezekiel 43
Ezekiel 43
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 42
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 44 →
1
Ўша одам мени шарқий дарвоза олдига олиб борди.
2
Бирданига мен шарқ томонда пайдо бўлган Исроил Худосининг улуғворлигини кўрдим. Худонинг овози шовуллаган денгиз товушига ўхшар эди. Унинг улуғворлигидан замин порлай бошлади.
3
Мен кўрган бу ваҳий, Худо Қуддусни вайрон қилиш учун келганда ва Кавор дарёси бўйида кўрган ваҳийларимга ўхшаб кетар эди. Мен мук тушдим.
4
Эгамизнинг улуғворлиги шарқий дарвоза орқали Маъбадга кирди.
5
Сўнг Руҳ мени оёққа турғизиб, ички ҳовлига олиб кирди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди.
6
Маъбадни ўлчаган одам ёнимда бўлган пайтда, Маъбад ичидан кимдир менга гапирди.
7
Ўша овоз менга деди: “Эй инсон, бу жой Менинг тахтимдир, оёғим остидаги пойандозимдир. Мен бу ерда, халқим Исроил орасида абадий яшайман. Улар ва уларнинг шоҳлари энди Мени бадном қилишмайди. Улар бошқа худоларга кўнгил боғлашмайди, ўлган шоҳларига ҳайкаллар ясашмайди.
8
Улар ўз саройларини муқаддас Маъбадимнинг ёнгинасига қуришган эди. Мени улардан биттагина девор ажратиб турар эди, холос. Улар қилган жирканч ишлари билан Мени бадном қилишди. Шунинг учун Мен ғазабланиб, уларни қириб ташладим.
9
Агар энди улар бегона худолардан воз кечиб, шоҳларига ўрнатган ҳайкалларни йўқ қилишса, Мен уларнинг орасида абадий яшайман.
10
Эй инсон, сен бориб Исроил халқига Маъбадимни тасвирлаб бер, улар Маъбаднинг лойиҳаси билан танишиб чиқишсин. Қилган гуноҳларидан пушаймон бўлишсин.
11
Қилмишларидан пушаймон бўлишганда сен уларга Маъбаднинг лойиҳасини: унинг жойлашиш тартибини, кириш–чиқишларини, тузилишини, қонун–қоидаларини батафсил тушунтириб бер. Лойиҳанинг чизмасини уларнинг олдида чизиб, барча қонун–қоидаларини ёзиб қўй, токи ҳаммасига риоя қилишсин.
12
Тоғ чўққисидаги Маъбад жойлашган ҳудуд муқаддас сақлансин. Бу Маъбаднинг асосий қоидаси бўлсин.
13
Маъбаддаги қурбонгоҳнинг ўлчамлари узун тирсак бўйича бўлсин. Яъни ҳар бир узун тирсак бир тирсагу тўрт энни ташкил қилиб, ўлчамлари қуйидагича бўлсин: қурбонгоҳ атрофидаги ариқчанинг чуқурлиги 1 тирсак, эни ҳам 1 тирсак, ариқча четининг баландлиги 1 қарич.
14
null
15
null
16
null
17
Қурбонгоҳ уч қисмдан иборат бўлиши шарт. Ҳар бир қисм тўрт бурчак шаклида бўлсин. Қурбонгоҳ қуйи қисмининг баландлиги ариқчанинг тубидан ўлчаганда 2 тирсак, ҳар бир томонининг узунлиги 16 тирсак бўлсин. Иккинчи қисмининг баландлиги 4 тирсак, ҳар бир томонининг узунлиги 14 тирсак бўлсин. Бу қисмнинг айланасига тарнов қилинсин. Тарновнинг эни ярим тирсак, тарнов четининг баландлиги 1 тирсак бўлсин. Қурбонгоҳнинг юқори қисмида қурбонликлар куйдирилади. Бу қисмнинг баландлиги 4 тирсак, ҳар бир томонининг узунлиги 12 тирсак бўлсин. Унинг тўртала бурчагидан шохлар чиқиб турсин. Қурбонгоҳга шарқ томондан, зинапоялар орқали чиқиладиган бўлсин.
18
Эгамиз Раббий менга шундай деди: “Эй инсон, қурбонликларни куйдириш ва қон сепиш учун қурбонгоҳни қурганингиздан кейин қуйидаги коидаларга риоя қилинглар:
19
Менинг ҳузуримда фақат Зодўх наслидан бўлган левируҳонийлари хизмат қилишсин. Сен уларга гуноҳ қурбонлиги учун бир буқани бер”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
20
“Сен ўша буқанинг қонидан олиб, қурбонгоҳнинг тўртта шохига, қурбонгоҳ ўрта қисмининг тўртала бурчагига ва четларга суртиб чиқ. Шу йўсин сен қурбонгоҳни поклаб, муқаддас қиласан.
21
Буқанинг жасадини эса Маъбаддан ташқарига, махсус ажратилган жойга олиб чиқиб куйдир.
22
Кейинги куни гуноҳ қурбонлиги сифатида нуқсонсиз такани келтир. Қурбонгоҳни буқанинг қони билан қандай поклаган бўлсанг, таканинг қони билан ҳам худди шундай покла.
23
Қурбонгоҳни поклаганингдан сўнг, нуқсонсиз буқа ва қўчқорни
24
Менинг ҳузуримга келтир. Руҳонийлар бу жониворларнинг устига туз сочиб, уларни Менга атаб қурбонлик қилиб куйдиришсин.
25
Ҳар куни, етти кун давомида бир такани гуноҳ қурбонлиги қил. Бундан ташқари, бир буқа ва бир қўчқорни қурбонлик учун келтир. Жониворлар нуқсонсиз бўлиши шарт.
26
Ўша етти кун давомида руҳонийлар қурбонгоҳни поклаб, муқаддас қилишсин. Шундай қилиб, уни Менинг хизматимга бағишласинлар.
27
Саккизинчи кундан бошлаб, улар ҳар куни ўша қурбонгоҳда тинчлик ва куйдириладиган қурбонликларини келтиришсин. Шунда Мен сизлардан мамнун бўламан”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
← Chapter 42
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 43
Chapter 44
Chapter 45
Chapter 46
Chapter 47
Chapter 48
Chapter 44 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48